UZ

Сўнгги янгиликлар

19:52Ковингтон RAF турнирида Махачевга кураш таклиф қилди 0 19:02Жиддий тўқнашувда қатнашган "Тенерифе" футболчиси вафот этди 0 18:18Жонни Уокер укаси Вальтер билан жанг қилмаслигини айтди 0 17:26Жалгасбай Бердимуратов PWL Moscow турнирида иштирок этади 0 16:38Уиттакер Гусковга қарши жангда шоу ваъда қилди 0 16:01WBA рейтинги янгиланди: Икки ҳамюртимиз пешқадам, иккиси эса рейтингдан чиқиб кетди 0 15:52"Реал" АПЛдан Куртуага ўринбосар топди 0 15:00Дакар-2026: Муҳаммадисмоил Раҳмоновнинг медали Ўзбекистон сузиш спорти учун тарихий ҳисобланади 0 14:05Уайлдер кейинги жангини Гассиевга қарши ўтказиш бўйича музокара олиб боряпти 0 13:12Дакар-2026'да бугун тўрт нафар ўзбекистонлик спортчи баҳсга киришади 0 12:45Осиё Кубоги-2027 муддати қолдирилди: турнир қачон ўтказилади? 0 12:01Субханкулов ва Круз IBF камари учун жанг қилади 0 11:07Карлос Пратес: "Махачевга икки баробар кучлироқ зарба бераман, сабоқ олсин" 0 10:36Жон Маккарти Мойкано - Нолан жангидаги ҳакамнинг ҳаракатларига баҳо берди 0 10:05Sofascore. "Нефтчи" ва "Пахтакор" футболчилари кечаги учрашувлар учун неча баҳога лойиқ кўрилди? 0

22 апр 18:02
Янгиликлар

Бошқалар

Воҳада энг кучли картингчилар аниқланди + ФОТО

Теглар :  КартингХоразм
Мамлакатимизда спортнинг техник ва амалий турларини ривожлантириш, унинг оммавийлигини ошириш йўлида ибратли ишлар амалга оширилмоқда.

Бунинг баробарида, ёшларни жисмонан ва маънан соғлом руҳда тарбиялашга жиддий эътибор қаратилаётир.

Шубҳасиз, Урганч туманидаги ўқув-машқ майдонида спортнинг картинг тури бўйича ўсмирлар ўртасида ўтказилган Хоразм вилояти чемпионати ҳам ана шу эзгу ишларнинг ушалишига хизмат қилади.

Ўзбекистон Республикаси мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Хоразм вилояти кенгаши ҳамда вилоят техник ва амалий спорт турлари маркази (ВТАСТ) томонидан уюштирилган мазкур мусобақада воҳанинг саккизта жамоасининг 7 ёшдан 18 ёшгача бўлган иқтидорли картингчилари ғолиблик учун стартга чиқишди.

Якуний натижаларга кўра, двигатель сиғими 50 сантиметр куб бўлган картинг биринчилигида Хива тумани ўқув спорт техника клуби (ЎСТК) аъзоси Дониёрбек Рўзметов мусобақада илк марта иштирок этишига қарамай, Хоразм вилояти чемпиони номига сазовор бўлди. Чемпионатда қатнашган ягона қиз, ўн уч ёшли Ангел Луценко ҳам маҳоратли картингчи эканлигини яна бир бор исботлаб берди. 

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг