UZ

Сўнгги янгиликлар

22:18Емельяненко, Махачев ва бошқалар. Самбо бўйича Жаҳон чемпионати олдидан матбуот анжумани ташкил этилди (ФОТОГАЛЕРЕЯ) 0 19:49Сабирханга ўзбекистонлик нокаутчидан узоқроқ бўлиш тавсия этилди 0 17:29ММА афсонаси Фёдор Емельяненко ва амалдаги UFC чемпиони Ислам Махачев Тошкентга етиб келди + ФОТОРЕПОРТАЖ 0 16:36UFC Илия Топуриянинг қайтиш муддатини маълум қилди 0 16:05Ноябрь ойидаги ўртоқлик учрашларимизнинг бошланиш вақтлари маълум 0 15:34Байсангур Сусуркаев Дамиан Пинас билан жангини тасдиқлади 0 15:03Бобур Абдулазизов Octagon 93 турнирида иштирок этади 0 14:32Дана Уайт Махачевнинг жангдан воз кечишининг сабабини айтди 0 14:01Суперлига. Бугун 27-турга старт берилади 0 13:30Дакар-2026 Олимпиадасида бугун 3 нафар ўзбекистонлик баҳсларга киришади 0 12:59Уайлдер қайтмоқда. У Фьюри - Жошуа жанги андеркардида рингга чиқади + ПОСТЕР 0 12:28Ҳумоюн Бегмуратов — Жаҳон чемпиони! 0 11:56Sofascore. Ҳусанов яна бир бор ҳимоядаги шериклари орасида энг яхшиси 0 11:25Богдан Гусков: "Уиттакер кўчадан келган болакай эмас!" 0 10:54Полина Кудерметова Chennai Open 1/4 финалига йўл олди 0

23 ноя 09:28
Янгиликлар

Бошқалар

Воҳиддин Нажмиддинов жаҳон чемпионати совриндори, Ўзбекистон умумжамоа ҳисобида иккинчи бўлди + ФОТО

Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида баҳодирлар ўйини ва тош кўтариш бўйича жаҳон чемпионати бўлиб ўтди.

Ёшлар, катталар ва фахрийлар ўртасида ташкил этилган жаҳон чемпионатида Воҳиддин Нажмиддинов бошчилигидаги Ўзбекистон терма жамоаси ҳам муносиб тарзда иштирок этди.  

Хабар берганимиздек, ёшлар ўртасидаги мусобақада Жавоҳир Қурбонов профессионал йўналишда олтин медалга сазовор бўлди. У 24 килолик тошни 10 дақиқа ичида даст кўтариш машқида 170 марта, силтаб кўтаришда 93 бор, иккикурашда 263 маротаба кўтаришга муваффақ бўлди. 


Шунингдек, Жавоҳир узун циклда кумуш медални қўлга киритди. -68 кг вазн тоифасида Асадбек Ўзгамов узун циклда энг яхши натижа кўрсатди ва олтин медаль билан тақдирланди. Иккикурашда эса Ўзгамов бронза медалига сазовор бўлди.

Шу тариқа баҳодирлар ўйинлари ва тош кўтариш бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси умумжамоа ҳисобида 90 балл билан 2-ўринни қўлга киритди. Норасмий умумжамоа ҳисобида мусобақа мезбони – Россия терма жамоаси 110 балл билан 1-ўринга сазовор бўлди. Кучли учликни 70 балл билан Латвия терма жамоаси якунлаб берди.

Жаҳон чемпионатининг сўнгги куни фахрийлар супачага чиқишди. -68 кг вазнда юртимиз шарафини ҳимоя қилган Воҳиддин Нажмиддинов икки курашда 24 килограмлик тошни 63  маротаба кўтариб, бронза медалига сазовор бўлди. Терма жамоамиз делегацияси эртага соат 08:30да Тошкентга қайтиб келади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг