UZ

Сўнгги янгиликлар

17:05UFC 334 турнири иштирокчиларнинг тўлиқ карди ва жангчилар рўйхати 0 16:16"Хабибнинг жамоаси қаерга бормасин, жанжаллар келиб чиқади". Уайт Нурмагомедовнинг ҳужуми ҳақида гапирди 0 15:31Салоҳ Миср терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурарга айланди 0 14:42Двалишвили ҳибсдан озод этилганидан кейин илк бор муносабат билдирди 0 14:15Ўқ отиш спорти: Ўзбекистонлик спортчи илк бор Жаҳон чемпионатида трап дастурининг финалида қатнашди 0 13:37Усман Нурмагомедов Абу-Дабидаги қамоқхонада қандай шароитда сақланиши айтилди 0 12:53Дмитрий Бивол ўз юртидаги ва хориждаги баҳслар нимаси билан фарқ қилишини айтди 0 12:00Остон Ўруновни Эроннинг бошқа клуби сотиб олмоқчи 0 11:08"Усман UFC'га керак. У ерда бундай йигитларни яхши кўришади". Царукян Нурмагомедовнинг жанжалдан кейинги келажаги ҳақида гапирди 0 10:17Саккизта медалга эга Ўзбекистон делегацияси IV Ёшлар ёзги Олимпия ўйинларида нечанчи ўринни эгаллади? 0 09:46Россия бокс терма жамоасига виза беришмади 0 09:15Миллатлар лигаси. Нидерландиядан 7 та гол, Германиядан ишончли ғалаба 0 08:44Zagreb Grand Prix 2026. Диёра Келдиёрова яна шоҳсупада! 0 08:13"UFC Усман Нурмагомедовга умрбод тақиқ қўйилишидан умидворман" - Нина Драма 0 07:42WBC россиялик боксчиларни рейтинглар ва чемпионлик жангларидан четлатиш қарорини тасдиқлади 0

21 июл 10:52
Янгиликлар

Волейбол

Волейбол бўйича ўсмирлар ўртасида Марказий Осиё чемпионати якунланди

Тошкентда волейбол бўйича 16 ёшгача бўлган ўсмирлар ўртасида Марказий Осиё чемпионати ўз якунига етди.

Мусобақанинг қизлар ўртасидаги финал беллашувида ҳамюртларимиз қозоғистонлик тенгқурларига қарши баҳс олиб боришди. Қизиқарли кечган ўйин қўшниларимизнинг 3:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. 

Шу тариқа, қизлар ўртасидаги беллашувларда Қозоғистон жамоаси биринчи ўринни қўлга киритди. Иккинчи ўрин Ўзбекистон-1 жамоасига насиб этган бўлса, ярим финалда имкониятни бой берган Ўзбекистон-2 қизлари бронза медаллари билан тақдирланишди.

Йигитлар ўртасидаги финалда Покистонни 3:2 ҳисобида доғда қолдирган Эрон чемпионликни тантана қилди. Бўлажак чемпионларга ярим финалда имкониятни бой берган йигитларимизга бронза медаллари топширилди.

Тошкентда волейбол мусобақалари давом этади. Энди 22-29 июль кунлари пойтахтимиз 16 ёшгача бўлган ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионатига мезбонлик қилади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг