UZ

Сўнгги янгиликлар

10:38"Қўллар қичишяпти". Нурмагомедов жанг ўтказиш истагини билдирди 0 10:07Самбо бўйича юбилей 50-Жаҳон чемпионатининг сўнгги кун беллашувларидан ёрқин ФОТОРЕПОРТАЖ 0 09:36Ёшлар Олимпиадаси. Боксчимиз кореялик рақибасини техник нокаутга учратди + ФОТО 0 09:05А Серия. Етакчилар баҳсида "Интер"нинг қўли баланд келди + ВИДЕО 0 08:34Бугун Дана Уайт Дональд Трамп билан Оқ уйдаги лавозим ҳақида гаплашади 0 08:03UFC 335 турнири битта жангини йўқотди 0 07:32ММАчиларимиз IMMAF жаҳон чемпионатида 8 та медаль қўлга киритишди 0 07:01"Барселона" Ферминнинг дубли эвазига Мадридда "Атлетико"ни мағлуб этди 0 23:05Оғир атлетикачиларимиз Жаҳон чемпионатини Топ-3`да якунлашди 0 22:34"5 ҳафта!". Бивол Каллум Смитга қарши жанг олдидан бугунги спорт формасини кўрсатди + ФОТО 0 22:03Усман UFC’нинг ўта енгил вазндаги буюк жангчисини айтди. Бу Ян эмас! 0 21:32"Челси" аутсайдерга ютқазди, "Ливерпуль" меҳмонда ғалабага эришди ва бошқа натижалар 0 20:51Самбочиларимиз 16 та медаль билан 101 давлат орасида 3-ўринни эгаллашди 0 16:20Самбочиларимиз жаҳон чемпионатида яна 4 та медал қўлга киритди 0 15:49Жалгасбай Бердимуратов PFL Моscоw турнирида эронлик рақибига қарши жанг қилди 0

29 окт 12:07
Янгиликлар

Волейбол

Волейбол. Ёшлар ўртасидаги Марказий Осиё чемпионати мутасаддилар нигоҳида

Айни кунларда Наманган шаҳрида волейбол бўйича 19 ёшгача бўлган қизлар ўртасида Марказий Осиё чемпионати бўлиб ўтмоқда.

Мусобақани томоша қилиш учун келган минтақамиз конфедерацияси президенти Муҳаммад Латиф бошчилигидаги мутасаддилар юртимизда меҳмон бўлиб туришибди.

Наманганда хизмат сафарида бўлиб турган МОҚ раиси ўринбосари Шерзод Ташматов бугун мусобақа меҳмонлари билан учрашиб, мамлакатимизда волейболни янада ривожлантириш борасида суҳбат уюштиришди. 

Ўз навбатида, Муҳаммад Латиф мамлакатимиз волейболи сўнгги йилларда ривожланишнинг янги босқичини ўтказаётгани, турли ёш тоифаларидаги жамоаларимизнинг ўсганини алоҳида таъкидлаб, бу борада қилинаётган ишларга ижобий баҳо берди. 

Шунингдек, меҳмон юртимизда волейболни ривожлантириш йўлида халқаро мутахассисларни жалб қилиш ва федерациямизнинг режаларини ҳамкорликда муҳокама қилиб, унга керакли тавсияларни беришини айтиб ўтди.

Қайд этиш жоиз, Тошкентда келаси йилнинг июнь ойида 17 ёшгача бўлган қизлар ўртасида Осиё чемпионати бўлиб ўтади. Мутасаддилар суҳбат давомида ушбу турнирни ҳам юқори савияда ўтказиш масалалари бўйича фикр алмашишди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг