UZ

Сўнгги янгиликлар

19:59Фазлиддин Рафиқов Жаҳон чемпионатини бронза билан якунлади 0 19:30Илия Топурия UFC'даги мотивацияси нима эканлигини айтди 0 18:22"Чемпионлик камарини қўлга киритишимга ишонаман". Прохазка Ульберг билан реванш ўтказишга умид қилмоқда 0 17:37"Октагон ташқарисида ҳам жанг қилишимиз мумкин". Двалишвили Нурмагомедов билан эҳтимолий реванш ҳақида гапирди 0 16:30ОЧЛ. "Ал-Иттиҳод"нинг малилик легионери "Пахтакор"га қарши ўйинни ўтказиб юборади 0 15:15Енгил атлетикачи Хушноза Шавкатова энди АҚШнинг Орегон университети жамоаси шарафини ҳимоя қилади 0 14:12Алжамейн Стерлинг Волкановски билан жанг қилиб, икки вазн тоифасида чемпион бўлмоқчи 0 13:00Самбочиларимиз ШҲТ Очиқ турнирини умумжамоа ҳисобида биринчи ўринда якунлашди 0 12:05Ўзбекистон мезбонлик қиладиган U-17 Осиё кубогининг барча иштирокчилари маълум бўлди 0 11:12Жошуа Тайсонни нокаутга учратишга ваъда берди 0 10:24Амирхон Алихўжаев кейинги жангини Хотамбек Бойназаровнинг собиқ рақибига қарши ўтказади 0 09:55Руслан Абдуллаев олтинчи ғалабасини олтинчи раундда қўлга киритди 0 09:33"Манчестер Юнайтед" Почеттинони таклиф қилиш учун қанча тўлагани маълум бўлди 0 08:35Миршоҳид Тиллабоев — WORLD BOXING вице-президенти! 0 07:22Дзюдо. Саъдулла Равшанов жаҳон чемпионатининг кумуш медалига эга чиқди 0

14 окт 17:48
Янгиликлар

Волейбол

Волейболчиларимиз CAVA U20 Volleyball Championship турнирида ғолибликни қўлга киритди

Шу йилнинг 6-12 октябрь кунлари Шри-Ланканинг Коломбо шаҳрида волейбол бўйича CAVA U20 Men's Volleyball Championship-2024 мусобақаси бўлиб ўтди.

Хабар берганимиздек, 20 ёшлилар ўртасидаги Марказий Осиё чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси ҳам иштирок этди.

Турнирда волейболчиларимиз Қирғизистон, Непал, Туркманистон, Мальдив ороллари ва Шри-Ланка терма жамоалари устидан ғалаба қозониб, финал босқичига йўл олди. Финал учрашувида эса Непал 3:1 хисобида мағлуб этилди. 

Шу тариқа, волейбол бўйича U-20 Ўзбекистон терма жамоаси Марказий Осиё чемпионати ғолибига айланди.

Шунингдек, бир қанча волейболчиларимиз мусобақанинг турли номинацияларида совриндор бўлди:

• Оғабек Хайдаров - "Энг яхши ўйинчи" 

• Мирзиёд Муродов - "Энг яхши тўп кўтарувчи" 

• Саиджамол Миробидинов - "Энг яхши ҳужумчи".


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг