19 окт 12:40
Янгиликлар
Волкановски Мовсар Евлоев устидан муддатидан олдин ғалаба қозонишни ваъда қилмоқда
Унда амалдаги UFC чемпиони Александр Волкановски россиялик даъвогар Мовсар Евлоевдан ҳимоя қилади. Австралиялик аралаш яккакураш устаси ушбу жангда тўлиқ масофани босиб ўтиб, ҳакамлар қарори билан ғалаба қозониш режаси бошидан бери муваффақиятсизликка маҳкум эканига ишонади.
"Мен унинг ўзидаги бор имкониятни кўрсатишини хоҳлайман. У қандай йўл билан ғалаба қозонмоқчи бўлса, октагонга чиқсин ва шуни амалга оширишга уриниб кўрсин. Ва мен буни унга нисбатан ҳеч қандай ҳурматсизликсиз айтяпман. Шунчаки, менимча, уни бунчалик кучли қиладиган, бошқа барча рақиблар билан муваффақиятли курашишига ёрдам берадиган сифатлар мени енгишига ёрдам бермайди.
Мен унинг мени 25 дақиқа давомида курашда ушлаб тура олишини тасаввур қила олмайман. Менимча, бу йигитларнинг ҳар бири учун ягона имконият — ва гап фақат у ҳақида эмас — мени зарба билан тутиб олиш. Мен айнан шуни назарда тутганман. Мен барча рақибларим ҳақида шундай дейман. Аммо агар у мени ҳакамлар қарори билан енгиши ёки курашда устун келиши мумкин деб ўйласа, албатта, у буни синаб кўради.
Мен ўз маҳоратимга мутлақо ишонаман. Ўйлайманки, қўлим кўтарилади, ҳатто мен жуда таъсирли усулда ғалаба қозонишим ҳам мумкин. Мен жангни муддатидан олдин якунлай олишимга ишонаман. Буни беш раунд ичида амалга ошира оламан, деб ўйлайман. У эса, эҳтимол, ҳакамлар қарори билан ғалаба қозонмоқчи эканини айтяпти, мен эса уни бешинчи раунд тугашидан олдин албатта якунлайман, дейман.
У ажойиб маҳоратга эга зўр рақиб, лекин мен чин дилдан бу фаолиятимдаги энг яхши чиқишлардан бири бўлишига ишонаман. Бу жангдан кейин кўпчилик: “Бу биз кўрган энг яхши Волкановскими?”, — деб гапиради. Мен бунга чин дилдан ишонаман, айниқса кўрсатмоқчи бўлган жангимни ҳисобга олсак", — деди австралиялик MMA Junkie нашрига берган интервьюсида.
Волкановски алоҳида таъкидлаб ўтдики, у россиялик даъвогарнинг зарба техникасини менсимаслик ниятида эмас, бироқ айнан шу компонентда ўз устунлигини кўради.
"Кўпчилик у гўёки тик туриб умуман жанг қила олмайдигандек гапиради. Албатта, у амалга ошира олади. Балки унинг зарба техникаси сиз кўрган энг чиройлиси эмасдир, лекин у ҳисоб-китоб билан ҳаракат қилади. У барибир жуда пухта ўйланган ва ноқулай рақиб. У тик ҳолатда ҳам хавф туғдиради.
"Аксарият одамлар мен шунчаки чиқиб, қўл силтаб, хоҳлаган ишимни қила оламан деб ўйлайди. Йўқ. Мен ҳеч ким билан бундай жанг қилмайман. Лекин мен ўзимни кучлироқ зарба берувчи деб биламан. Буни қайта-қайта исботлаганман. У жангни қаерга ўтказмоқчи эканлигини биламан ва бунга йўл қўймайман. У мен билан "стойка"да (тик турган ҳолда) жанг қилишга мажбур бўлади, ўшанда унинг зарба бериш техникаси қанчалик яхши эканлигини кўрамиз", – дея қўшимча қилди UFC чемпиони.
UFC`нинг амалдаги энг ёши катта чемпиони сифатида Александр Волкановски ҳар бир жанг олдидан муқаррар равишда профессионал фаолиятини якунлаш ҳақидаги саволга дуч келади.
"Менинг фаолиятимни якунлаш режаларим йўқ, лекин биз ўзимизни алдаб, олдинда яна ўнта жангим бор деб кўрсатмоқчи эмасмиз. Ундай эмас. Мен ўзим ҳам яна ўнта жанг ўтказишни хоҳламайман. Балки яна бир нечтадир. Эҳтимол, бир-икки жанг, кўрамиз", – дея сўзларини якунлади Волкановски.

Фикрлар