UZ

Сўнгги янгиликлар

13:13Қозоғистон президенти ўзбекистонлик боксчига фуқаролик бериш тўғрисидаги фармонни имзолади 0 12:30ОЧЛ. “Ал-Ҳилол” Фарғонага тўрт футболчисисиз келди 0 11:21Мераб Двалишвили навбатдаги жангини қачон ўтказишга тайёр бўлишини айтди 0 10:30Иржи Прохазка нокаутли мағлубиятини изоҳлади 0 09:59Бугун Жаҳон чемпионатининг аралаш жамоавий беллашувлар ўтказилади. Ўзбекистонда жиддий рақиб! 0 09:28"Арсенал" мағлубиятдан қутилиб қолди 0 08:57Иржи Прохазка - Навахо Стирлинг жангига ММА оламининг муносабати 0 08:26Комплект медалларни қўлга киритган Ўзбекистон жаҳон чемпионатини нечанчи ўринда якунлади? 0 07:55UFC Fight Night 294 турнирининг бонус соҳиблари маълум. Улар орасида қозоқ жангчиси ҳам бор! 0 07:24"Реал" яна камбэк қилди, бу сафар "Сельта" мағлуб этилди 0 06:53UFC Fight Night 294: Прохазкани нокаут қилишди, Асу Алмабаев ютқазди ва бошқа натижалар 0 19:59Фазлиддин Рафиқов Жаҳон чемпионатини бронза билан якунлади 0 19:30Илия Топурия UFC'даги мотивацияси нима эканлигини айтди 0 18:22"Чемпионлик камарини қўлга киритишимга ишонаман". Прохазка Ульберг билан реванш ўтказишга умид қилмоқда 0 17:37"Октагон ташқарисида ҳам жанг қилишимиз мумкин". Двалишвили Нурмагомедов билан эҳтимолий реванш ҳақида гапирди 0

23 июн 13:01
Янгиликлар

Бокс/ММА

«vRINGe» нигоҳида Мелиқўзиев ва Дўсматов

Боксчиларимиз жаҳон ОАВ нашри нигоҳида.

Жаҳон профессионал бокс оламида энг “гигант” интернет тармоқларидан бири ҳисобланадиган «vRINGe» сайти 22 июнь кунги саҳифасида дунё проф бокс оламида юз бераётган воқеликлар хусусида бир қатор мутахассис, промуотер ва блоггерларнинг қизиқарли фикрлари жамланган “Келажакнинг енгилмаслари, эртанги жаҳон чемпионлари бўлади”, дея номланган мақолани эълон қилди. 

Сайт мутахассислари “жаҳон боксининг ёрқин юлдузларидан бири - икки карра Осиё чемпиони, жаҳон чемпионати совриндори, Олимпия ўйинларининг кумуш медаль соҳиби Бектемир Мелиқўзиевнинг яқин келажакда профбокс оламида ажойиб техникаси, мушт зарби ва шиддатга эга бўла туриб, кутилмаганда мағлубиятга учраши 2021 йилнинг “апсет” жанги бўлди”, дея эътироф этишди.

«vRINGe» сайтида берилган ушбу мақолада эътиборга молик жиҳатдан яна бири, сайт муҳаррири Святослав Осипов профессионал бокс оламида Мелиқўзиевнинг вазиятига тушиб қолиш ҳолатлари олдин ҳам ва бундан кейин ҳам давом этиши табиийлигини таъкидлаган.  Шунингдек, у яқин келажакда чемпионлик мақомига эга бўлиши мумкин бўлган боксчиларни тўртта гуруҳга ажратган холда биринчи гуруҳ – чемпионлик камарига бирон бир жангда мағлуб бўлмасдан, яъни “енгилмаслар” қаторида Эрик Роса, Жесси Родригес, Ҳасанбой Дусматов, Жошуа Буатси ва Феликс Кэшни айтиб ўтган.

- Чемпионлик спортчи ва тренернинг натижаси эмас, бу кучли ва иродали, матонатли жамоанинг бирдамликдаги меҳнати,- дейди Ўзбекистон профессионал бокс федерацияси бош котиби Бекзод Солиев.- Жаҳон бокс оламидаги ҳеч бир натижа ўз-ўзидан қўлга киритилмайди. Майк Тайсонни оласизми, Кличколарми ёки ўзимизнинг Ахмадалиев ғалабари спортчи-тренернигина ютуғи эмас, бу катта бир жамоанинг-спортчи, тренер, менеджер, диетолог, шифокор, секундант, ташвиқотчи, промуотер... тинимсиз меҳнати маҳсулидир. Шу маънода, улкан ғалабалар осонлик билан қўлга киритилмайди. Оддий мағлубиятлардан фожеа ясамаслик керак. Ғолиблик йўли аслида ўша «vRINGe» сайти айтиб ўтганидек, “апсет”лардан яъни кутилмаган натижалардан бошланади. 

Тўлқин РЎЗИЕВ

Рейтинг:    

Фикрлар

   
24 июн 00:37:32
Алишер Махмудов
Бу маглубият Бектемирни кувватлашимга таьсир килмади. У иродали, даражасига етиш учун бировни яламаган, россияда мусорди ичидан олиб чикан одамларни менсимай куйган Шохжахон эмас. Чунончи Шохжахон 50 та галаба козонсаям чемпионлик жанги беришмайди чунки уни кимлиги бокс оламига аен. Бектемир келажакда хам бетини очиб Артуро Гаттига ухшаб афсонавий жангчи булишини тилайман. Каримовга берган вадангни бажоролмаган булсангда, уни рухини шод этиб 20 та камар сохиби буласан.
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг