UZ

Сўнгги янгиликлар

17:012027 йилнинг илк UFC турнири эълон қилинди + ПОСТЕР 0 16:07Бугун Синдаров Clutch Chess турниридаги иштирокини бошлайди 0 15:16Остон Ўрунов яна жароҳат олди 0 14:31Волкановски Топурия билан реванш ўтказишга тайёр 0 13:10Каспаров Жавоҳир Синдаровнинг Гукешга қарши жаҳон тожи учун баҳси ҳақида гапирди 0 12:08Жасур Алижонов Рамазон Темиров қаерда хато қилганини айтди 0 11:30Sofascore. "Нефтчи" ва "Пахтакор" футболчилари кечаги учрашувлар учун неча баҳога лойиқ кўрилди? 0 10:45Айтжан Халмаханов Жаҳон чемпионлиги учун финалда курашади 0 09:48Тошкентда стол тенниси бўйича Осиё чемпионати якунланди 0 09:03Хайме Мунгия барибир Никита Зон билан жанг қиладиган бўлди 0 19:56Сафонов, Батраков , Захарян, Головин, Миранчук... Россия терма жамоаси Ўзбекистон билан ўйин учун қайдномасини маълум қилди 0 19:20Разамбек Жамалов тизза жароҳати сабаб Жаҳон чемпионатини ўтказиб юборади 0 18:36Формула-1. Андреа Кими Антонелли— АҚШ Гран-приси ғолиби! 0 18:13Ёпиқ иншоотлар ва жанг санъатлари Осиё ўйинлари бу йил ўтказилмайди 0 17:28Ислам Махачев Пратес–Моралес жанги ҳақида фикр билдирди 0

28 сен 15:42
Янгиликлар

Кикбоксинг

WAKO Президенти Миллий Олимпия қўмитасида меҳмон бўлди

Теглар :  WAKO
Айни кунларда диёримиз кикбоксинг бўйича Жаҳон кубоги баҳсларига мезбонлик қилаётгани ҳақида маълум қилган эдик.

Мусобақанинг мартабали меҳмонлари — Жаҳон кикбоксинг ассоциацияси (WAKO) Президенти Рой Бейкер, ХОҚ томонидан тан олинган халқаро спорт федерациялари ассоциацияси (ARISF) Президенти Рафаелле Кюлли Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитасига ташриф буюришди.

Меҳмонларни МОҚ Бош котиби Ойбек Касимов қарши олди ва уларга ўзбек спортининг сўнгги йилларда эришган улкан ютуқлари хусусида маълумот берди. Томонлар иштирокида кечган учрашувда ўзаро ҳамкорлик масаласига оид қатор мавзулар кўриб чиқилди.

Суҳбат давомида жаноб Бейкер WAKO Халқаро Олимпия қўмитаси томонидан тан олинган спорт турларидан бири экани, ҳозирда ушбу спорт бутун дунёда жадал суратда ривожланиб бораётгани хусусида тўхталиб ўтди. Қолаверса, у Тошкент биринчи бор қабул қилаётган Жаҳон кубоги ҳам юқори савияда ўтказилаётганини қўшимча қилди.

Ўз навбатида, Ойбек Омилович давлатимиз томонидан барча спорт турларига бирдек эътибор қаратилиши, кикбоксинг ёшларимизнинг севимли спорт турларидан бирига айланиб бораётганини таъкидлади. Жаноб Бейкер 2 йил муқаддам юртимизга ташриф буюрган эди. МОҚ Бош котиби меҳмонга ушбу кичик даврда ўзбек спортида эришилган катта ютуқлар ҳақида батафсил гапириб берди.

Суҳбат якунида томонлар ҳамкорликнинг келгуси қадамларини кўриб чиқиш борасида фикр алмашишди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг