UZ

Сўнгги янгиликлар

20:58Ўзбекистон чемпионати: аёллар курашида ғолиблар аниқланди 0 20:27Муҳиддин Мадаминов Tata Steel Chess 2027 турнирида иштирок этади, Бибсара ҳам! 0 19:56UFC’нинг мағлубиятсиз жангчиси гиёҳванд моддаларни меъёридан ортиқ истеъмол қилгани ортидан шифохонага ётқизилди 0 19:25Кэррик МЮдан хафа ва раҳбариятдан ранжиган — The Telegraph 0 18:54Уайт Усманнинг Двалишвилига қилган ҳужумидан сўнг UFC’га ўтиш имкониятлари ҳақидаги саволга жавоб берди 0 18:2346 ёшли Оверим UFC собиқ жангчисига қарши бокс қоидалари бўйича рингга чиқади + ПОСТЕР 0 17:52Нурмагомедовнинг менежери ММА жамоатчилигидан узр сўради 0 17:36Усман Нурмагомедов 6 ойга қамалди 0 17:21Кейн миллий терма жамоалар тарихидаги энг яхши тўпурарлар рейтингида Левандовскига етиб олди 0 16:50Дзюдочиларимиз "ШҲТ Очиқ кубоги"да иштирок этиш учун Москва шаҳрига жўнаб кетишди 0 16:19Эдди Хирн Фьюри – Жошуа оқшомининг иштирокчилари рўйхатидан норози 0 15:48Жо Роган: "Спорт комиссиялари тиззага тепишга тақиқ қўйишга қарор қилди" 0 15:17Али Лажами: “Ўзбекистонга қарши ғалаба қозониб, ФИФА рейтингидаги ўрнимизни яхшиламоқчимиз” 0 15:05Жаҳонгир Зокиров ва Раҳматулло Бойматов "Zuffa Boxing" турнири олдидан тарозига чиқди (ФОТО) 0 14:46Льюис Хэмилтон Ғазо сектори чегарасига борди (ФОТО) 0

31 окт 07:53
Янгиликлар

Бокс/ММА

WBA чемпион Эймантас Станионис ва Шаҳрам Ғиёсов жангига промоутерлик савдосини эълон қилди

Бутунжаҳон бокс ассоциацияси (WBA) ҳамюртимиз Шаҳрам Ғиёсов иштирокидаги чемпионлик жангига промоутерлик савдосини эълон қилди.

Сентябрь ойида WBA ярим ўрта вазн тоифасидаги чемпион, литвалик Эймантас Станионис ҳамда ўзбекистонлик мажбурий даъвогар Шаҳрам Ғиёсов жангига буйруқ берган эди.

Аммо боксчиларнинг жамоалари бир ой ичида жанг санаси, манзили ва шартлари бўйича келиша олмади. Эндиликда промоутерлар ўртасида кимошди савдоси ташкил этилади.

Очиқ савдо 8 ноябрь кунига белгиланди.

Ғиёсов сўнгги жангида мексикалик Мигель Парра (22-4-1)ни мағлубиятга учратган эди. Тўлиқ 10 раунд давом этган жангда ҳакамларнинг икки нафари Шаҳрам, яна бири Парранинг ғалаба қозонганини қайд этганди. Бу билан проф боксчимиз 16-жангида ҳам ғалаба қозонганди.

30 ёшли Станионис эса проф боксда 15 та жанг ўтказиб, барчасида ғалаба қозонган. Жангларининг 9 тасини муддатидан аввал якунлаган. Станионис шу йилнинг май ойида икки йиллик танаффусдан сўнг рингга қайтиб, рейтингнинг тўртинчи поғонасида бораётган венесуэлалик 37 ёшли Габриэль Маэстрени очколар (117-111, 118-110, 119-109) ҳисобида таслим этган эди. Бу Габриэль учун фаолиятидаги илк мағлубият бўлганди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг