UZ

Сўнгги янгиликлар

18:39Волкановски фаолиятини якунлаш эҳтимоли ҳақида гапирди 0 18:17Афсонавий Федор Емельяненко Ўзбекистонга келади 0 17:41"Охирги жангдаги хатоларимни такрорламайман". Двалишвили Янга қарши учинчи жанг ҳақида гапирди 0 17:19Кэррик кетяптими? МЮ раҳбарияти фавқулодда йиғилиш чақирмоқда 0 16:48Дана Уайт мағлубиятcиз афғон жангчининг UFC`дан четлатилганига изоҳ берди 0 16:17Бугун Жаҳон чемпионатида тўрт нафар боксчимизга мухлислик қиламиз 0 15:46Итаума: "Хрговичга ҳаддан ташқари кўп ҳурмат кўрсатдим" 0 15:15"Пахтакор" клуби Илгиз Танташев қарорлари устидан расмий эътироз билдириб, даъво аризаси киритди 0 14:44Диёра Келдиёрова: "Энди мутлақо бошқа, янги Диёраман!" 0 14:13Британиялик блогер Жалоловни танқидлардан ҳимоя қилди 0 13:42Guangzhou Nansha International. Султонов икки ғалаба эвазига асосий тўрга йўл олди 0 13:11Шаҳин кечаги қийин ғалабадан сўнг нималар деди? 0 12:40Волкановски Мовсар Евлоев устидан муддатидан олдин ғалаба қозонишни ваъда қилмоқда 0 12:09Ғиждувонда белбоғли кураш бўйича Ўзбекистон Кубоги ўтказилди 0 11:38Ислам Махачев жанг қилиши кутилаётган UFC 336 турнири расман тасдиқланди + ПОСТЕР 0

02 сен 15:14
Янгиликлар

Бокс/ММА

WBA рейтинги. Мадримов биринчи ўринга кўтарилиб олди

Кеча, 1 сентябрь куни Бутунжаҳон бокс ассоциацияси (WBA) боксчиларнинг янгиланган рейтингини эълон қилди.

Унга кўра, рейтингдан олти нафар ўзбекистонлик боксчи ўрин олган. 

Эълон қилинган рейтингда Муроджон Аҳмадалиев иккинчи енгил вазн тоифасида (-55,3 кг) чемпион сифатида қайд этилган. Аҳмадалиев шунингдек IBF йўналиши чемпиони ҳам ҳисобланади. 

Биринчи ярим ўрта вазн тоифасида (-63,5 кг) жангларини олиб бораётган икки боксчимиз аввалги ойдаги каби ўринларида қолишган. Шаҳрам Ғиёсов олти, Шоҳжаҳон Эргашев эса еттинчи поғонани эгаллаб турибди. 

Биринчи ўрта вазн (-69,85 кг) тоифасида Исроил Мадримов август ойида Эрик Уолкер устидан қозонган ғалабасидан сўнг биринчи ўринга кўтарилиб олди.

Иккинчи ўрта вазн тоифасидаги боксчимиз Бектемир Мелиқўзиев (-76,2 кг) эса 15-ўриндан 14-ўринга кўтарилди. У айни пайтда WBA Continental Americas камари соҳиби бўлиб турибди.  

Яримоғир вазн тоифасида (-79,3 кг) Рустам Тўлаганов ҳам аввалги ойдагидан 1 поғона юқорилади ва 14-ўринга жойлашди.

Рейтинг:    

Фикрлар

   
03 сен 16:04:55
Judo 1
Keyingi jang sifatida chempionlik janggi tashkil etilib, Isroil chempionlik kamarlarini qo'lga kiritishida omad tilarmiz!
   
03 сен 16:04:54
Judo 1
Keyingi jang sifatida chempionlik janggi tashkil etilib, Isroil chempionlik kamarlarini qo'lga kiritishida omad tilarmiz!
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг