UZ

Сўнгги янгиликлар

19:59Фазлиддин Рафиқов Жаҳон чемпионатини бронза билан якунлади 0 19:30Илия Топурия UFC'даги мотивацияси нима эканлигини айтди 0 18:22"Чемпионлик камарини қўлга киритишимга ишонаман". Прохазка Ульберг билан реванш ўтказишга умид қилмоқда 0 17:37"Октагон ташқарисида ҳам жанг қилишимиз мумкин". Двалишвили Нурмагомедов билан эҳтимолий реванш ҳақида гапирди 0 16:30ОЧЛ. "Ал-Иттиҳод"нинг малилик легионери "Пахтакор"га қарши ўйинни ўтказиб юборади 0 15:15Енгил атлетикачи Хушноза Шавкатова энди АҚШнинг Орегон университети жамоаси шарафини ҳимоя қилади 0 14:12Алжамейн Стерлинг Волкановски билан жанг қилиб, икки вазн тоифасида чемпион бўлмоқчи 0 13:00Самбочиларимиз ШҲТ Очиқ турнирини умумжамоа ҳисобида биринчи ўринда якунлашди 0 12:05Ўзбекистон мезбонлик қиладиган U-17 Осиё кубогининг барча иштирокчилари маълум бўлди 0 11:12Жошуа Тайсонни нокаутга учратишга ваъда берди 0 10:24Амирхон Алихўжаев кейинги жангини Хотамбек Бойназаровнинг собиқ рақибига қарши ўтказади 0 09:55Руслан Абдуллаев олтинчи ғалабасини олтинчи раундда қўлга киритди 0 09:33"Манчестер Юнайтед" Почеттинони таклиф қилиш учун қанча тўлагани маълум бўлди 0 08:35Миршоҳид Тиллабоев — WORLD BOXING вице-президенти! 0 07:22Дзюдо. Саъдулла Равшанов жаҳон чемпионатининг кумуш медалига эга чиқди 0

19 июн 20:30
Янгиликлар

Бокс/ММА

WBО'нинг янгиланган рейтингини Ҳасанбой тарк этди, Шаҳрамда пасайиш + ПОСТEР

Теглар :  WBO
WBО рейтинги янгиланди.

WBО июн ойи учун янгиланган рейтингни эълон қилди. 

Биринчи ўта енгил вазн тоифаси(- 48,9 кг)даги  Дўсматов мазкур рейтингдан ўрин олмади. Боксчимиз ўтган ойда 12-поғонага жойлаштирилган эди.

Мазкур рейтингдан 6 нафар боксчимиз ўрин олган:

Олимжон Назаров (ўта енгил вазн тоифаси - 50,8 кг) ўтган ойдаги каби 2-ўринда;

Отабек Холматов (ярим енгил вазн тоифаси - 57,1 кг) ўтган ойдагидан бир поғона юқорилаб 14-ўринга жойлашди;

Шоҳжаҳон Эргашев (супер енгил вазн тоифаси - 63,5 кг) 4-ўрин (ўтган ойда 5-ўринда эди);

Шаҳрам Ғиёсов (ярим ўрта вазн тоифаси - 66,6 кг) ўтган ойдагига нисбатан 4 поғона пасайиб 13-ўринга жойлашди;

Исроил Мадримов (супер ярим ўрта вазн тоифаси - 69,8 кг) ўтган ойдаги каби 14-ўрин;

Бектемир Мелиқўзиев (супер ўрта вазн - 76,2 кг) ўтган ойдаги сингари 8-ўринда.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг