UZ

Сўнгги янгиликлар

14:09Ўзбекистон терма жамоаси собиқ мураббийи: "Россия оптимал таркибда майдонга туша олмайди. Бу ўйинда Ўзбекистон фаворит" 0 13:38Шахматчиларимиз Осиё Миллатлар кубогини ғалаба билан бошлашди. Бугун Ҳиндистонга қарши ўйнаймиз! 0 13:15Octagon навбатдаги турнири Ўзбекистонда ўтказилишини анонс қилди 0 12:36IV Ёшлар Олимпиадаси. Бугун боксчиларимиз финал учун рингга кўтарилади. Жуфтликларнинг бирида ўзбек-қозоқ қарама-қаршилигига гувоҳ бўламиз 0 12:05Кукурелья Гюлер ҳақида: "У ёш болага ўхшайди, лекин унинг ўйини ҳайратланарли" 0 11:34UFC 334 турнирининг асосий янгилиги Нурмагомедов бўлиши мумкин 0 11:03Тўртта вазнда UFC рейтинги янгиланди 0 10:32Лос-Анжелес-2028: енгил атлетика бўйича саралаш тартиби ва меъёрлари тасдиқланди 0 10:22Ёшлар Олимпиадасидаги медалларимиз сони яна биттага кўпайди 0 10:01"Арсенал" "Реал"га Субимендининг нархини эълон қилди 0 09:30Юнон-рум кураши. Ўзбекистон чемпионатининг биринчи куни 5 та вазнда ғолиблар аниқланди 0 08:59Икки боксчимиз Ёшлар Олимпиадаси медалини нақд қилди + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 08:28Волков расм орқали UFC чемпионлиги учун жанг сўради + ФОТО 0 08:03"Манчестер Юнайтед" Почеттинонинг вакиллари билан музокаралар ўтказди 0 07:32Total Chess. Абдусатторовдан "даҳшатли" старт. У фақат Бибисарани хафа қила олди холос 0

18 мар 11:46
Янгиликлар

Шахмат

“Women’s Chess Championship 2025”. Дербида Афрузани мағлуб этишди, бугун ғолиб ва совриндорлар аниқланади

Бугун Самарқанд шаҳрида ўтказилаётган мукофот жамғармаси 50 000 АҚШ долларини ташкил этувчи “Women’s Chess Championship 2025” шахмат турнири ўз якунига етади.

Мусобақада дунёнинг 14 давлатидан 150 нафарга яқин аёл шахматчи бош соврин учун баҳс олиб боряпти. Кеча 8-тур учрашувлари ўтказилди. Ёшлар ўртасида икки карра жаҳон чемпиони Афруза Ҳамдамова бироз кутилмаганда яна бир истеъдодли шахматчимиз Гулдона Каримовага имкониятни бой бериб қўйди. 

Яна бир ўзбек дербисида Нилуфар Якуббоева оқ доналарда Умида Омонова билан муросага келди. Маржона Маликова оқ доналарда эронлик Мелика Моҳаммадига ютқазиб қўйди. Мусобақанинг биринчи тартиб рақамли шахматчиси, россиялик Полина Шувалова пешқадам, польшалик гроссмейстер Алисия Сливичка билан дуранг қайд этди. Россиялик гроссмейстер, Олимпиада ва жаҳон чемпиони Ольга Гирья ватандоши Анна Шухмандан енгилди. 

Бу турда ҳамюртларимиздан Нодира Нодиржонова, Мафтуна Бобомуродова, Руқия Олимова рақибаларига ютқазиб қўйишди. Бугун ўтказиладиган сўнгги тур олдидан турнир жадвалида қўшҳокимлик юзага келди. Алисия Сливичка ҳамда Анна Шухман 6,5 тадан очко жамғариб, биринчи ва иккинчи ўринларни банд этишган. Россияликлар Полина Шувалова ва Анастасия Бондарук ҳисобида 6 тадан очко бор. 

Шахматчиларимиз орасида энг яхши натижага Гулдона Каримов эга бўлиб турибди. У кечаги ғалабаси эвазига 8 имкониятдан 5,5 очко жамғариб, турнир жадвалида қўшимча кўрсаткичларга кўра 8-ўринга кўтарилиб олди. Бешинчи поғонадаги Олимпиада ва жаҳон чемпиони Ольга Гирья ҳисобида ҳам 5,5 очко бор. Умида Омонова 5,5 очко билан қўшимча кўрсаткичларга кўра 5-ўриндан 9-поғонага тушди. Беш очкога эга Нилуфар Якуббоева 13, 4,5 очко билан қолган Афруза Ҳамдамова 15-ўриндан жой олган. 

Айни дақиқаларда “Women’s Chess Championship 2025” турнирида сўнгги 9-тур партиялари ўйналмоқда. Яна бир ўзбек дербисида Умида Омонова оқ доналарда Гулдона Каримовага қарши баҳс олиб боряпти. Нилуфар Якуббоева қора доналарда россиялик Варвара Польякова билан ҳисоб-китоб қилмоқда.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг