UZ

Сўнгги янгиликлар

19:10"Жангимиз тарихдаги энг буюк тўқнашувлардан бири бўлади". Дэвид Бенавидес Усик билан эҳтимолий жанг ҳақида гапирди 0 18:29Хамзат Чимаев қачон UFC октагонига қайтишини айтди 0 17:52"Бавария" Компанига нисбатан ғалати қоида жорий қилди 0 17:01"Худди биринчи чемпионлик камаримни қўлга киритгандек бўлдим". Альварес WBC’нинг иккинчи ўрта вазн чемпиони бўлгани ҳақида 0 16:14Арман Царукян Александр Волкановски билан эҳтимолий жанг ҳақида гапирди 0 15:30Камару Усман Ислам Махачевнинг жангдан бош тортиши бўйича қарорини қўллаб-қувватлади 0 14:59Элит ОЧЛ. "Пахтакор" уйда, "Нефтчи" меҳмонда ўйнайди 0 14:45Бектемир Мелиқўзиевнинг навбатдаги рақиби аниқ бўлди 0 14:28Конор Макгрегор: "Ҳатто ҳаракат қилмасдан ҳам ҳаммадан устунман!" 0 13:57Хамзат Чимаев бир ўлиб тирилган яккакураш устасига қарши жанг қилади + ПОСТЕР 0 13:26UFC 335: Оливейра — Лопез турнири учун расмий постер эълон қилинди + ФОТО 0 12:55Беҳруз Каримов иштирок этган ўйинда “Лугано” стадионида тарихий натижа қайд этилди 0 12:24Бектемирга "хўп" деган Мунгиа Зонга қарши ўтказган жанги ҳақида гапирди 0 11:43IV Ёзги Ёшлар Олимпиадасида дзюдо баҳслари старт олди 0 11:18Пратеснинг мураббийи Махачев Карлос билан жанг қилишдан нега воз кечганини тахмин қилди 0

17 мар 10:30
Янгиликлар

Шахмат

“Women’s Chess Championship 2025”. Омонова кучли учликка яқинлашди, бугун икки жуфтликда ўзбек дербиси

Қўҳна ва ҳамиша навқирон Самарқанд шаҳрида нуфузли “Women’s Chess Championship 2025” халқаро шахмат турнири давом этмоқда.

Мукофот жамғармаси 50 000 АҚШ долларини ташкил этувчи ушбу халқаро турнирда дунёнинг 14 давлатидан 150 нафарга яқин аёл шахматчи бош соврин учун баҳслар олиб боряпти. Турнир икки - А ва В гуруҳларида ўтказилмоқда. Кучлилар жам бўлган А гуруҳида рейтинги 1800 дан юқори бўлган шахматчилар дона суряпти. 

“Women’s Chess Championship 2025” турнири 9 турдан иборат бўлиб, швейцарча тизимда ўтказилмоқда. Унда Умида Омонова, Барчиной Шокиржонова, Афруза Ҳамдамова, Нодира Нодиржонова, Нилуфар Якуббоева сингари ўзбекистонлик шахматчилар ҳам ўз имкониятларини синаб кўришяпти. 

Кеча халқаро мусобақада 7-тур учрашувлари ўтказилди. Шахматчи қизларимиз орасида шу тургача энг яхши натижа қайд этиб турган Афруза Ҳамдамова қора доналарда мусобақанинг биринчи тартиб рақамли шахматчиси, россиялик Полина Шуваловага имкониятни бой бериб қўйди. Россиялик гроссмейстер, Олимпиада ва жаҳон чемпиони Ольга Гирья ҳамюрти Лея Гарифуллинадан устун келди. Ҳар икки рус шахматчиси бу ғалабадан кейин ўз очколарини 5,5 тага етказиб олишди. Польшалик гроссмейстер Алися Сливичка энг яқин таъқибчиси россиялик Анна Шухман билан дуранг ўйнаб, ўз карвонбошилигини сақлаб қолди. 

Умида Омонова 7-турда қора доналарда ўйнашига қарамай, сингапурлик Гун Цяньюнни мағлуб эта олди. Нилуфар Якуббоева қора доналарда россиялик Яна Жапова билан муросага келди. Гулдона Каримова ҳиндистонлик Гупта Шубҳини, Маржона Маликова россиялик Алена Волчковани мағлубиятга учратди. Нодира Нодиржонова оқ доналарда ҳаракат қилганига қарамай, россиялик Екатерина Смирновага ютқазиб қўйди.

Еттинчи турдан сўнг турнир жадвалида Алися Сливичка 6 очко билан якка пешқадамликни давом эттирмоқда. Россияликлар Полина Шувалова, Ольга Гирья ва Анна Шухман ҳисобида 5,5 тадан очко бор. Етти имкониятдан 5 очко жамғарган Умида Омонова  қўшимча кўрсаткичларга кўра 5-ўринга кўтарилиб олди. У 5 очко жамғарганлар орасида энг яхши кўрсаткичга эга. Тўрт ярим очкога эга Афруза Ҳамдамова 10, Гулдона Каримова 11, Маржона Маликова 12, Нилуфар Якуббоева эса 14-ўриндан жой олган. 

Бугун “Women’s Chess Championship 2025” турнирида 8-тур партиялари ўйналади. Нилуфар Якуббоева оқ доналарда Умида Омоновага қарши баҳс олиб боради. Умида ғалаба қозонган тақдирда, совринли ўринлар учун имкониятини яхшилаб олади. Яна бир ўзбек дербисида Афруза Ҳамдамова қора доналарда Гулдона Каримовага қарши ўйнайди. Маржона Маликова оқ доналарда эронлик Мелика Моҳаммади билан ҳисоб-китоб қилади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг