UZ

Сўнгги янгиликлар

20:22Темиров Каванага, Ян Двалишвилига қарши, Волкановски эса Евлоев билан жанг қилади! UFC 333 турниридан ОНЛАЙН 0 17:15UFC 333: Рамазон Темировнинг Лоне Каванага қарши жанги Тошкент вақти билан соат нечада бошланади? 0 15:23U-15 Жаҳон Кубоги ва фестивали. Ўзбекистон Ганага мағлуб бўлди 0 13:54Дакар-2026: Ўзбекистон сузиш баҳсларида икки спортчи билан қатнашади 0 12:47Бугун UFC 333 турнири ўтказилади: Темиров – Кавана, Ян – Двалишвили ва бошқа жанглар 0 10:03Бугун Тожикистонда ёшлар ўртасида Dushanbe Grand Prix Juniors 2026 турнири старт олади 0 09:26Царукян ва Чимаев жанг қилган RAF 14 турнирининг барча натижалари 0 19:20Бенавидес ва Чесляк ўртасидаги бирлаштирувчи жанги расман эълон қилинди 0 18:45"Ризеспор" бош мураббийи Ҳусниддин Алиқуловнинг ҳолати ҳақида маълумот берди 0 18:07Чимаев вакант UFC камари жанг қилишга тайёр 0 17:29Ненад Лалович UWW президенти лавозимига қайта сайланди. У сайловда ягона номзод эди 0 16:50Хайме Мунгия Бектемир Мелиқўзиев билан келаси йил жанг қилмоқчи 0 16:16Абдуқодир Ҳусанов УЕФА Чемпионлар лигасидаги энг тезкор марказий ҳимоячи деб топилди 0 15:41Жастин Гэтжи Трамп билан пулга гольф ўйнамоқчи 0 14:51Жаҳонгир Зокировнинг Zuffa Boxing’даги навбатдаги рақиби маълум бўлди 0

27 апр 07:46
Янгиликлар

Бокс/ММА

World Boxing Кубоги. Гап сонда эмас, сифатда! Тўрт боксчимиздан уч нафари шоҳсупада!

Бразилиянинг Фоз де Игуасу шаҳри мезбонлик қилган World Boxing ташкилоти кубогининг 2026 йилдан ўрин олган биринчи босқичи якунига етди.

Ушбу нуфузли мусобақада жаҳоннинг 49 давлатидан келган 400 нафар боксчи медаллар йўлида рингга кўтарилди. Юртимиз шарафини Элшод Расулов мураббийлигидаги Ўзбекистон терма жамоасининг тўрт нафар боксчиси ҳимоя қилди. Улардан биргина -51 кг вазндаги боксчимиз Феруза Казакова германиялик Макси Клозега имкониятни бой бериб, турнирни медалсиз якунлади. 

Қолган уч боксчимиз Бразилиядан медаль билан қайтадиган бўлди. -48 кг вазн тоифасидаги вакиламиз Фарзона Фозилова ҳал қилувчи финал жангида мексикалик Фатима Эррерани 4:1 ҳисобида мағлубиятга учратиб, дастлабки олтин медални терма жамоамизга тақдим этди. 

Ўзбекистоннинг 2025 йилдаги энг яхши аёл спортчиси Навбаҳор Ҳамидова эса финал жангида қозоғистонлик икки карра жаҳон чемпиони Аида Абикеевани 5:0 ҳисобида таслим этди. Бу билан Ҳамидова ўтган йили Ливерпулдаги Жаҳон чемпионати финалидаги мағлубият учун қозоғистонлик рақибасидан муносиб реванш олди. Навбаҳор World Boxing Кубогининг икки карра ғолибасига айланди.  

Оғир вазндаги чарм қўлқоп устамиз Жаҳонгир Зокиров World Boxing Кубогида бронза медалига сазовор бўлди. Ҳакамлар 1/2 финалда арманистонлик тажрибали рақиб Давид Чалоянга 3:2 ҳисобидаги ғалабани тақдим этишганди. 

Шу тариқа, Ўзбекистон терма жамоаси 2 та олтин, 1 та бронза медали билан умумжамоа ҳисобида олтинчи ўринда якунлади. Тўрт нафар боксчи билан қатнашган давлат терма жамоаси учун бу жуда ҳам яхши натижа. Бразилия 4 та олтин, 5 та кумуш медаль билан биринчи ўринни банд этди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг