UZ

Сўнгги янгиликлар

20:20ПСЖ оғир жароҳат олганига қарамай, Кварацхелия билан шартномани 2032 йилгача узайтирмоқчи 0 19:33Хирн: "Дана Уайт ва UFC Фьюри — Жошуа жангини ташкил қилмайди" 0 18:44Сехудо Стерлингни Пётр Яндан устун қўймоқда 0 17:53Волкановски Жастин Гэтжига камаридан воз кечишни таклиф қилди 0 17:02Каррик: "Мен айбни тўлиқ ўз зиммамга оламан" 0 16:16Ўзбекистон профессионал бокс федерацияси уч спортчини четлатиш масаласини кўриб чиқмоқда 0 15:20Теремоанани Жалолов билан эҳтимолий жангдан огоҳлантиришди 0 14:43Дю Плесси жамоаси Анкалаев билан жанг таклифини рад этган 0 13:56МЮ сардори кечаги мағлубиятдан сўнг мураббийлар штабини кескин танқид қилди 0 13:44Ислам Махачев Ўзбекистонга келади 0 13:13Жаҳон чемпионати олдидан Ўзбекистон таркибида икки ўзгариш юз берди. Разамбек Қозоғистонга бормайди! 0 12:21Шоҳжаҳон Эргашев чақирувларга жавоб қайтарди 0 11:34Мовсар Евлоев: "Аввал чемпионлик камарини қўлга киритаман, кейин эса тажриба ўтказамиз" 0 10:24"Жуда яхши рақиблар". Карпин — Россия терма жамоасининг Ўзбекистон ва Венесуэлага қарши ўйинлари ҳақида 0 09:40Ҳозирда шахмат тарихидаги энг ёш гроссмейстер ким? 0

25 апр 09:28
Янгиликлар

Бокс/ММА

World Boxing Кубоги. Зокиров ва Ҳамидова кейинги босқичда

Бразилиянинг Фоз де Игуасу шаҳри World Boxing ташкилоти кубогининг 2026 йилги биринчи босқичига мезбонлик қилмоқда.

Ушбу нуфузли мусобақада Элшод Расулов мураббийлигидаги Ўзбекистон терма жамоасининг тўрт нафар боксчиси ҳимоя қилаётганди. Улардан -51 кг вазнда юртимиз шарафини ҳимоя қилган Феруза Казакова германиялик Макси Клозега 0:5 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди. 

Қолган боксчиларимиз чемпионлик сари юришларини давом эттиришяпти. -48 кг вазн тоифасидаги боксчимиз Фарзона Фозилова иккинчи босқичда марокашлик Виссал Фаҳирни 4:1, Ўзбекистоннинг 2025 йилдаги энг яхши аёл спортчиси Навбаҳор Ҳамидова швейцариялик Анна Женнини 4:1, оғир вазндаги чарм қўлқоп устамиз Жаҳонгир Зокиров руминиялик Флорин Ионитани 5:0 ҳисобида мағлуб этган эди. 

Бугун -65 кг вазндаги вакиламиз Навбаҳор Ҳамидова бразилиялик Беатриз Гомесга қарши баҳс олиб борди ва мезбон боксчини ҳакамларнинг якдил қарори эвазига 5:0 ҳисобида мағлубиятга учратди. Баҳодир Жалоловнинг издоши сифатида қаралаётган Жаҳонгир Зокиров учинчи босқичда болгариялик Йордан Морежондан 5:0 ҳисобида устун келди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг