UZ

Сўнгги янгиликлар

19:41Майк Мэлотт UFC 336 турнирида иштирок этади 0 19:03Манба: Каннаваро Мексика ёки АҚШ клубларини бошқариш имкониятини кўриб чиқмоқда 0 18:25Guangzhou Challenger: Ҳумоюн Султоновни чорак финал остонасида тўхтатишди 0 17:44"У кучли зарба берадиган жангчи". Кавана жанг олдидан Рамазон Темиров ҳақида гапирди 0 16:55Жанибек Алимханули WBO камари учун жанг қилади 0 16:06"Сабаҳ" — жорий мавсум ушбу натижага эришган EЧЛдаги биринчи жамоа! 0 15:17Хргович Уордлига фаолиятини якунлашни маслаҳат берди 0 14:18Шакур Стивенсон Zuffa Boxing’дан кетганини эълон қилди 0 13:19Шожҳаҳон Эргашевни Озарбайжон ва Қирғизистондан жангга чорлашди 0 12:28Ламин Ямаль жорий мавсум Топ-5 лигаларда биринчи бўлиб ушбу натижага эришди 0 11:37Йэн Гэрри шу йилнинг охиригача яна жанг қилади — манба 0 09:46Жавоҳир Умматалиевнинг жанг санаси ва манзили ўзгарди 0 09:01Жаҳон чемпионатида қатнашадиган Ўзбекистон cпорт курашчилари маълум 0 20:46"Ғазалкент" клуби яна бир компания билан ҳамкорлик бошлаганини эълон қилди 0 19:00"Ортга йўл йўқ эди". Магомед Анкалаев Перейра қарши жангдаги мағлубият сабабини айтди 0

24 апр 09:38
Янгиликлар

Бокс/ММА

World Boxing Кубогида икки ғалаба ва бир мағлубият

Бразилиянинг Фоз де Игуасу шаҳри World Boxing ташкилоти кубогининг 2026 йилги биринчи босқичига мезбонлик қилмоқда.

Ушбу нуфузли мусобақада Элшод Расулов мураббийлигидаги Ўзбекистон терма жамоасининг тўрт нафар боксчиси ҳимоя қилаётганди. Улардан бири мағлубиятга учраб, мусобақадаги иштирокини эрта якунлади. -51 кг вазнда юртимиз шарафини ҳимоя қилган Феруза Казакова германиялик Макси Клозега 0:5 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди. Рефери Казаковани таъқиқланган ҳаракатлар қилган деб топиб, ундан 2 очко олиб ташлади. Бу эса мағлубиятга сабаб бўлди. Боксчилар “Странджа” турнирида ҳам ўзаро тўқнаш келишган ва ўшанда Феруза 4:1 ҳисобида ғалаба қозонган эди.

Қолган иккинчи вакиламиз эса Жаҳон Кубогидаги юришини ғалаба билан бошлади. -48 кг вазн тоифасидаги боксчимиз Фарзона Фозилова марокашлик Виссал Фаҳирни 4:1, Ўзбекистоннинг 2025 йилдаги энг яхши аёл спортчиси Навбаҳор Ҳамидова швейцариялик Анна Женнини 4:1 ҳисобида таслим этди. 

Бир кун аввал оғир вазн тоифасидаги чарм қўлқоп устамиз, Баҳодир Жалоловнинг издоши сифатида эътироф этилаётган Жаҳонгир Зокиров руминиялик Флорин Ионитани ҳакамларнинг якдил қарори билан 5:0 ҳисобида мағлуб этган эди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг