UZ

Сўнгги янгиликлар

10:36Aktau Asian Open 2026 турнирини 13 та медаль билан якунладик 0 10:05"Овчи"нинг UFC`даги жанги яна бекор қилинди 0 09:34WTA Ningbo Open. Камилла Раҳимова ҳам асосий тўрга йўл олди 0 09:03Sofascore. Шомуродов кечаги учрашув учун неча баҳога лойиқ кўрилди? 0 08:32Дана Уайт Хоакин Баклининг қўл беришдан бош тортгани ҳақида: "Уни ҳайдашни айтдим" 0 08:01Жаҳон чемпионатида илк йўқотиш. Ҳакамлар мексикаликнинг ғалабасини таъминлашди 0 19:56"Бировнинг нарсаси керак эмас, ўзимникини эса бермайман!" Пётр Ян Двалишвили билан трилогияга тайёргарликни якунлади 0 19:25Моуриньо: "Реал" таркиби мени тўлиқ қониқтиради" 0 18:54ММА ҳамжамиятининг Мэлотт - Бакли жангидаги нокаутга муносабати: "Капа олти метр нарига учиб кетди" 0 18:23Ўзбекистон 2027 йилги Жаҳон кубоклари учун иккита йўлланмага эга бўлди! 0 17:52UFC Fight Night 291 турнири нокаутлар бўйича Лига рекордини такрорлади 0 17:21Лионель Месси бугунги ўйинда қайд этган дублига муносабат билдирди 0 16:50Умар Кремлёв: "Боксчилар ҳеч нарсага муҳтож бўлмасликлари учун шароит қиламиз" 0 16:19RCC x Karate Combat: Хамзин Космони енгди, "Белаз" Дуглас Лимани бўғиб қўйди 0 15:48Бакли Мэлоттдан қабул қилиб олган бугунги нокаутли мағлубияти ҳақида гапирди 0

19 окт 09:34
Янгиликлар

Теннис

WTA Ningbo Open. Камилла Раҳимова ҳам асосий тўрга йўл олди

Хитойнинг Нинбо шаҳри мезбонлик қилаётган WTA 500 тоифасига кирувчи турнирда саралаш баҳслари якунига етди.

Полина Кудерметовадан кейин Камилла Раҳимова ҳам асосий тўр йўлланмасини қўлга киритди. Ўзбекистоннинг биринчи ракеткаси саралашнинг финал учрашувида россиялик Татьяна Прозоровани қийинчилик билан мағлубиятга учратди. 

Уч соату 52 дақиқа давом этган мураккаб баҳсда саралаш турнирида саккизинчи рақам остида таснифланган вакиламиз 7/6(4), 4/6, 6/4 ҳисобида ғалаба қозонди. Камилла 3 та эйс (рақибасида - 0) зарбасини амалга ошириб, 8 та қўшхатога (рақибасида - 3) йўл қўйди. Бу теннисчиларнинг ўзаро ўтказган иккинчи учрашуви бўлди - 2:0. Икки йил олдин ўтган илк баҳсда ҳам Раҳимова Прозоровадан устун келган эди.

Таққослаш учун, Камилла айни пайтда WTA рейтингида 69, Татьяна эса 120-ўринни эгаллаб турибди. Бугун Раҳимова асосий тўрнинг илк давра учрашувида дунёнинг 28-ракеткаси чехиялик Мария Боузковага қарши кортга чиқади. Ушбу баҳс бизнинг вақт билан соат 14:30да бошланади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг