UZ

Сўнгги янгиликлар

20:20ПСЖ оғир жароҳат олганига қарамай, Кварацхелия билан шартномани 2032 йилгача узайтирмоқчи 0 19:33Хирн: "Дана Уайт ва UFC Фьюри — Жошуа жангини ташкил қилмайди" 0 18:44Сехудо Стерлингни Пётр Яндан устун қўймоқда 0 17:53Волкановски Жастин Гэтжига камаридан воз кечишни таклиф қилди 0 17:02Каррик: "Мен айбни тўлиқ ўз зиммамга оламан" 0 16:16Ўзбекистон профессионал бокс федерацияси уч спортчини четлатиш масаласини кўриб чиқмоқда 0 15:20Теремоанани Жалолов билан эҳтимолий жангдан огоҳлантиришди 0 14:43Дю Плесси жамоаси Анкалаев билан жанг таклифини рад этган 0 13:56МЮ сардори кечаги мағлубиятдан сўнг мураббийлар штабини кескин танқид қилди 0 13:44Ислам Махачев Ўзбекистонга келади 0 13:13Жаҳон чемпионати олдидан Ўзбекистон таркибида икки ўзгариш юз берди. Разамбек Қозоғистонга бормайди! 0 12:21Шоҳжаҳон Эргашев чақирувларга жавоб қайтарди 0 11:34Мовсар Евлоев: "Аввал чемпионлик камарини қўлга киритаман, кейин эса тажриба ўтказамиз" 0 10:24"Жуда яхши рақиблар". Карпин — Россия терма жамоасининг Ўзбекистон ва Венесуэлага қарши ўйинлари ҳақида 0 09:40Ҳозирда шахмат тарихидаги энг ёш гроссмейстер ким? 0

26 сен 10:31
Янгиликлар

Футбол

Хабарингиз борми? Равшан Эрматов АҚШДа ЖЧдаги ёрдамчилари билан "Мустақиллик Кубоги" финалида ҳакамлик қилди + ФОТО

АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида футбол бўйича Америкада истиқомат қилиб келаётган ҳамюртларимиз иштирокида "Мустақиллик кубоги" турнири ўтказилди.

Икки кун давомида 10 та штатдан жами 12 та жамоа бош соврин учун кураш олиб борди. Гуруҳ босқичи ҳамда 1/4 финални муваффақиятли ўтказган "Uz Galaxy" (Калифорния штати), "Vodiy Hamkor" (Огайо штати), "Lokomotiv" (Нью-Йорк штати) ҳамда UZB FC (Нью-Жерси штати) жамоалари ярим финалга етиб келишди. 

Ҳал қилувчи финал учрашувида Нью-Жерси штатининг UZB FC жамоаси Калифорния штатининг "Uz Galaxy" клубини 2:1 ҳисобида енгиб, "Мустақиллик Кубоги" соҳибига айланди. Бу жамоа ушбу кубокни иккинчи бор қўлга киритди. Vodiy Hamkor клубидан 1:0 ҳисобида устун келган "Lokomotiv" жамоаси бронза медалга эга чиқди. 

Эътиборга молик жиҳати, финал баҳсини Жаҳон чемпионатлари финал босқичида энг кўп ўйинда ҳакамлик қилган, айни пайтда ЎФА биринчи вице-президенти лавозимида фаолият юритаётган Равшан Эрматов бошқарди.  

Ярим финал ўйинларида Жаҳонгир Қосимов ва Абдуҳамидулло Расулов ҳакамлик қилишди. "Vodiy Hamkor" ва "Lokomotiv" жамоалари ўртасидаги 3-ўрин учун кечган учрашувни эса Равшан Эрматовнинг жаҳон чемпионатларидаги қанот ҳаками қирғизистонлик Баҳодир Қўчқоров бошқариб борди.   


1/4 финал натижалари

Uzbek Chicago - Uz Galaxy 0:1

Lokomotiv - Toshkent 1:0

Marokanda - Vodiy Hamkor 4:5

UZB FC - Semurg 3:2


1/2 финал натижалари

Uz Galaxy - Vodiy Hamkor 1:0

Lokomotiv - UZB FC 2:4


3-ўрин учун баҳс

Vodiy Hamkor - Lokomotiv 0:1


ФИНАЛ

Uz Galaxy - UZB FC 1:2

Ўз тарихида олтинчи бор ўтказилган "Мустақиллик кубоги" турнири Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчихонаси, Нью-Йорк шаҳридаги бош Консуллиги ҳамда Mahalla USA ҳамкорлигида ташкил этилди. Шу кунлари АҚШда ўзбек кунлари ҳам нишонланди. Шу сабабдан футбол турнирини таниқли ММА аралаш яккакураш устамиз Нурсултон Рўзибоев, хонандалардан Ўлмас Оллоберганов, Адҳам Солиев меҳмон сифатида кузатиб боришди. 

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг