UZ

Сўнгги янгиликлар

15:31Жон МакКарти UFC ҳакамларининг гонорарларини очиқлади 0 15:00UWW 2027 йилги рейтинг турнирлари тақвимини эълон қилди 0 14:29Бруну Фернандеш Кэррик уни захирада қолдиргани ҳақида: "Бу тўғри қарор эди" 0 13:58UFC рейтинги янгиланди: Нолан Топ-10, Смит Топ-15`да 0 13:27Ҳасанбой Дўсматов IBA.Pro чемпионлик камари учун жанг қилади. Рақиб, сана ва манзил аниқ! 0 13:06Zuffa Boxing 13. Жаҳонгир Зокиров ва Раҳматулло Бойматовнинг рақиблари маълум (Тўлиқ кард) 0 12:35Нойер Чемпионлар лигасидаги ўйинлар сони бўйича рекордчига айланди 0 12:04Богдан Гусков: "Мақсад - нокаут!" 0 11:33Ўзбек спортчиси Жон Жонс ва Илия Топурия билан бир жамоада: "Бардак" АҚШдаги менежерлик компанияси билан келишувга эришди 0 11:02Chennai Open. Кудерметова муваффақиятли старт олди 0 10:31ОЧЛ 2. Бугун "Насаф" ўйнайди 0 09:45Уиттакер Гусковнинг зарба кучини юқори баҳолади 0 08:52Ирода Тўлаганова Республика олимпия захиралари теннис мактабига директор этиб тайинланди 0 19:52Ковингтон RAF турнирида Махачевга кураш таклиф қилди 0 19:02Жиддий тўқнашувда қатнашган "Тенерифе" футболчиси вафот этди 0

14 май 03:52
Янгиликлар

Бокс/ММА

Хабаровскдаги мусобақада муваффақиятли қатнашган боксчиларимиз Тошкентда тантанали кутиб олинди

Теглар :  Бокс
Хабарингиз бор, 8-12 май кунлари Россия Федерациясининг Хабаровск шаҳрида бокс бўйича Совет Иттифоқи қаҳрамони Константин Коротков хотирасига бағишланган халқаро турнир бўлиб ўтди.

Мусобақада жаҳоннинг 20 дан ортиқ мамлакатидан ташриф буюрган 150 нафарга яқин боксчи ғолиблик учун беллашди. Баҳсларда ўзбекистонлик боксчилар ҳам иштирок этишди ва юртимизга 4 та медаль билан қайтиб келишди. 

Бироз аввал, 14 май соат 02:30 да ана шу турнирда иштирок этган боксчиларимиз юртимизга қайтиб келишди. Улар Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида тантанали равишда кутиб олинди. Кутиб олиш маросимида Ўзбекистон бокс федерацияси мутасаддилари, спортчиларнинг яқинлари ва оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этишди. 

Эслатиб ўтамиз, мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси сафида Аброржон Қодиров (-52 кг), Билолбек Мирзараҳимов (-69 кг) олтин медалга эга чиққан бўлса, ёш Лазизбек Муллажонов (+91 кг) кумушга сазовор бўлди. Оғир вазнли бошқа бир боксчимиз Улуғбек Мубинов (+91 кг) бронза медалини қўлга киритди.


Ўзбекистон бокс федерацияси матбуот хизмати


Рейтинг:    

Фикрлар

   
14 май 08:13:36
Bek
Мусобақа якуни бўйича айтиш мумкинки, Аброржон Қодировни бугунги кундаги имконияти ва мусобақа нуфузидан келиб чиқиб ундан олтиндан бошқа меделни кутиш мантиқсизлик эди. Аброржон мусобақа давомида бошқа иштирокчилардан бир бош устун эканлиги яққол кўриниб турган эди. Шунингдек, катталар таркибига ўтиб қайсидир маънода йўқолиб қолган Билолбек Мирзарахимовдан анчадан бери кутилган натижани чиройли тарзда қўлга кирита олди. Суппер оғир вазнли боксчиларимиздан Улуғбек Мубиновда масофани хис қила олиш ва тезлик борасидаги муаммолар кўзга кўриниб қолди. Бундан ташқари 20 ёшли Лазизбек Муллажонов учун бундай вазнда яхши натижани қўлга киритганлиги билан бирга, ўзининг ажойиб техникаси билан рус мутахассисларини мехрини қозона олди ва унга финалда бир оз тажриба етишмади холос. Худайназар Файзовда янги вазнга хали мослаша олмаганлиги ҳолати кузатилган бўлса, қолган боксчиларимизга бу мусобақа тажриба мактабини ўтаб берди. Нима бўлганда хам боксчиларимиз томонидан ажойиб иштирок кузатилди.
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг