UZ

Сўнгги янгиликлар

23:47Иккала боксчимиз ҳам IV Ёшлар Олимпиадаси финалида! Қозоғистонлик рақиб мағлуб этилди 0 20:11Бразилияда онлайн-ставкалар тақиқланди. Мамлакат футболи 2027 йилда қанча пул йўқотишини ҳисоблаб чиқишди 0 19:40IBF рейтинги. Ўзбек боксчиларининг ўрни қандай? 0 19:09Гандболчиларимиз Покистондаги мусобақада муваффақият қозонишди 0 18:38Хамзат Чимаев: "Уч ойдан бери кутаман - UFC’да мени нима кутаётганини билмайман" 0 18:07"Ливерпуль" сардори келажаги ҳақида гапирди: "Акс ҳолда бошқа жойга кетаман" 0 17:36Айтжан Халмаханов: "Асосий мақсадим — Олимпиада чемпиони бўлиш!" 0 17:05Путиннинг махсус вакили UFC турнирларини Россияга қайтариш устида иш олиб борилаётганини айтди 0 16:34Маурисио Сулаймон: "WBC қоидалари Мейвезерга чемпионлик учун курашишга рухсат беради" 0 16:03МЮ Кэррикни бўшатмоқчи эмас. Клуб раҳбарияти мураббийлар штабини кучайтириш устида бош қотирмоқда 0 15:42Мадримовнинг вазнида бирлаштирувчи чемпионлик жанги ўтказилади 0 15:11WBO рейтинги. Баҳодир Жалолов кучли тўртликка кириб олди 0 14:40Пётр Ян дунёнинг энг яхши боксчисини айтди 0 14:09Ўзбекистон терма жамоаси собиқ мураббийи: "Россия оптимал таркибда майдонга туша олмайди. Бу ўйинда Ўзбекистон фаворит" 0 13:38Шахматчиларимиз Осиё Миллатлар кубогини ғалаба билан бошлашди. Бугун Ҳиндистонга қарши ўйнаймиз! 0

05 мар 19:00
Янгиликлар

Бокс/ММА, Қизиқарли!

Хабиб фаолиятини тиклаши ва отаси ҳақида гапирди: “У ёрдам берадиган етимлар кўп эди”

Хабиб мусулмонларга ўрнак қилиб кўрсатишларини истамайди.

Лекин иймон ҳаммасидан устун

Мени намуна қилиб кўрсатишлари ҳавотирга солади. Менга одамлар қанақадир ютуқларга эришган спортчи сифатларида қарашларини истайман. Мусулмон сифатида намуна бўлишни хоҳламайман. 

Бу мени ғазаблантиради. Ўрнак сифатида кўрсатишга лойиқ инсон бор. Бу инсон - пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в). Мен уни намуна сифатида кўрсата оламан, ҳамда бошқалар ҳам шундай қилишлари лозим.

Агар эътиқодим бўлмаганда, отам вафот этганларида ақлдан озишим мумкин эди. Иймон бизни Оллоҳ берадиган нарсаларга қаноат қилишга ўргатади: У беради, У олади. Инсон қандай яшаши кераклиги ва унинг умри қанча қолганини У белгилайди. Ўша пайтда иймоним менга ёрдам берди, усиз мен ўзимни қўлга ололмасдим. 

Биз Яратганга ибодат қилиш учун туғилганмиз ва яратилганмиз, шунингдек мен учун иймон спортдан ҳам устун. Яқинларим ҳамда фарзандларимнинг ҳам эътиқодли бўлишларини истайман. Инсон яратган учун эмас, ундан нимадир хоҳлаб сажда қилиши энг ёмонидир. Иймон оиладан, ҳамма нарсадан устундир.

Хабиб очиқчасига отасини хотирлади - у билан қандай келишолмагани, лекин бўйсунгани ва натижаларга эришгани ҳақида

Баъзида мен отам билан келишолмай қолган ёки отам мен билан келиша олмай қолган вақтлар бўлган, бироқ охирида иккаламиз ҳам буларга  бирга ечим топардик.

Баъзан улар мендан имконсиз пайтда нимадир сўраганида тушунмаганман. Лекин у “Шунчаки айтганимни қил, қўлингдан келади”, деб айтарди. 80 фоиз холларда мен қанақадир натижага эришганимда отамнинг ҳақ бўлганини тушуниб етардим. 

Рози бўлмасамда мени мажбурлар ва у берган маслаҳатларга амал қилиб, 90 фоиз холларда муваффақиятга эришар эдим.

Одамларни отамга менинг мураббийим ва жангларни ўтказган инсон сифатида қарашларини хоҳламайман. Уларда кўп режалар бўлган, энг муҳимларидан бири - инсонларни тарбия қилди ҳамда билим олишига ёрдам берди. У ҳар доим менга ”Энг катта ва яхши сармоя - инсонлар учун ажратилган сармоя”, деб айтарди.



Менинг кўплаб қариндошларимни отам қўллади ва ёрдам берди. Кўплаб етимларни парвариш қилди. Шу йўналишда у катта авлод қолдирди. Албатта, ҳаммаси яратгандан, аммо отам буларга сабабчи инсон бўлди. Вақт ўтган сари одамлар у ўзидан қандай катта авлод қолдирганини тушуниб етишади.

Хабибнинг айтишича, бутун фаолияти Конор билан жангга боғлиқ эди. Шунингдек Нурмагомедов қайтишга қизиқяпти

Менда юқори натижаларга эришадиган биродарларим, дўстларим бор. Ёрдам берадиган, шуғулланадиган ва ўзимнинг тажрибаларимни ўргатаётган беш-олтита жангчиларим бор. Қайсидир тарафлама буни мураббийлик ҳаёти дейиш мумкин, лекин мен доимий мураббийлик билан шуғулланиш ҳақида бир тўхтамга келмадим. 

Ҳар куни уйғонишим билан машғулот қилишни бошлардим, ҳаддан ортиқ кўп шуғулланганим туфайли кечга бориб танам жуда чарчар эди. Энди ўзимни 100 фоиз спортга бағишламасдан, туш пайтигача бироз ухлаб оладиган ва ўзим учун яшашни бошлайдиган ҳаётни истайман. Октагонга қайтаманми? Буни вақт кўрсатади деб ўйлайман. 

Бу спорт турида рақибларимизга зарар келтириб, ўзимизнинг кучимизни кўрсатишимиз мени ҳавотирга солади. Мен футболни яхши кўраман, сабаби гўзаллик билан ўзингни қанчалик яхши спортчи эканлигингни кўрсата оласан. Қафас ичида бошқа, ундан ташқарида эса умуман бошқа инсонман.

Қафасда мен ўзимнинг бор шиддатимни, ҳар қандай жангга тайёрлигимни кўрсатишим керак, шунингдек ҳар доим олдимга қўлимни ғолиб сифатида кўтариш мақсадини қўяр эдим.

Ташқарида оддий инсонман. Оддий қилиб айтганда: “Бўлинг, лекин кўринманг”. Бундай пайтларда яхши инсон бўлишим қийин эмас. Мен ўзимни яхши инсон деб ўйлайман. Фақатгина октагондалигимда рақибларимга бор кучимни кўрсатишга мажбурман.

Конор? Менга қилган барча таҳдидлари эътиборсиз қолдирилди. Унга жангда гап билан ҳаракат қилиш иложсизлигини кўрсатдим. Ҳаракатларинг билан муваффақиятга эришишинг мумкин, буни менинг рақибим уддалай олмади. Уни енгганим катта ютуғим эди, чунки кўпчилик Конорни енгилмас деб ҳисобларди. 

Бутун фаолиятим шу жангга боғлиқ эди. Уни мағлуб қилганимда, елкамдан тоғ ағдарилгандай бўлди. Бу ҳолатимни сўз билан ифодалаб бўлмайди. Мен буни ҳар бир инсон ўзи ҳис қилиб кўришини тилайман.


Sports.ru сайти асосида Озода Қаюмова тайёрлади    

Рейтинг:    

Фикрлар

   
05 мар 19:03:35
Ulugbek Abduvokhidov
olamsport.com muharirlari ko'p imloviy hatolarga yo'l qo'yayabsilar to'g'irlab yozinglar iloji bo'lsa
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг