UZ

Сўнгги янгиликлар

18:10Майкл Моралес: "Махачевдаги камарни Эквадорга олиб кетаман" 0 17:39"Реал Мадрид" етакчиси билан янги шартнома имзолади 0 17:08"Хабиб фаолиятини якунлаётганида унга қўлимдан келган барча нарсани таклиф қилганман" - Дана Уайт 0 16:37Дана Уайт ташкил этмоқчи бўлган жангларни санаб берди 0 16:04Спорт курашлари бўйича Ўзбекистон чемпионати якунланди 0 15:33Афсонавий Роналдиньо профессионал футболга қайтиши сабабини ошкор қилди 0 15:02ММА жамоатчилигининг Харрисон - Нуньес жангига муносабати: "Тарихдаги энг ёмон режа" 0 14:31UFC 334 турнирининг бонус соҳиблари эълон қилинди 0 14:00Мераб Двалишвили "ишкалдаги дўсти" Саба Лазишвилига UFC томонидан шартнома таклиф этилганини айтди 0 13:29Банклар "Манчестер Сити"ни молиялаштиришдан бош тортмоқда 0 12:58Арман Царукян PFL ва Bellator жангчисига қарши баҳс олиб борди 0 12:27Zagreb Grand Prix 2026. Бугун Давлат Бобоновга мухлислик қиламиз! 0 11:56Чемпионлар камарини муваффақиятли ҳимоя қилган UFC 334 турнирининг барча натижалари 0 11:25Жезуш Португалиянинг Даниядан йирик ҳисобда мағлуб бўлиши сабабларини айтди 0 10:54AND STILLLL! UFC 334 турнирининг марказий жангида Ган ўз камарини сақлаб қолди 0

22 мар 14:10
Янгиликлар

Бокс/ММА, Қизиқарли!

Хабиб – Конор. Реванш ташкил этиш учун бешта сабаб

Конор МакГрегор ва Хабиб Нурмагомедов UFC 229дан сўнг тарихга киришди.

Улар ўртасидаги жанг UFC тарихидаги қандай рекордлар бўлса, барчасини янгилади. Жанг якунланганидан сўнг мухлислар, экспертлар, умуман барча жанг ихлосмандлари жангчилар ўртасида реванш ўтказишни талаб қилишди. Ҳозирда икки UFCчига ҳам рақиблар йўқлигини ҳисобига олсак, реванш бўлиш эҳтимоли юқори. Нега реванш бўлиши керак? Чунки...

1-сабаб: Катта даромад

Эсингизда бўлса бу жангдан олинган даромад рекорд даражада эди. Биргина чипталар сотувидан тушган маблағнинг ўзи 17,2 миллион долларни ташкил қилди. шунингдек пуллик трансляциядан АҚШнинг ўзидан 2,4 миллион одам фойдаланди. Бу эса UFC учун рекорд ҳисобланади. Биринчи жанг шу даражада омадли чиққани ҳисобга олсак, иккинчи жанг ундан ҳам даромадли бўлишига шубҳа йўқ.

2-сабаб: МакГрегорнинг реваншлардаги кучи

МакГрегор рақибини менсимаслиги оқибатида 2016 йилда UFC 196 жангларида Нэйт Диасга мағлубиятга учраган. Лекин, иккинчи жангда мухлислар умуман бошқа Конорни кўришди. Бутун жанг давомида ирландиялик ҳужум қилди, Диасга қақшатқич зарбалар йўллади. Жанг Конорнинг тўлиқ устунлиги билан якунланган. Агар реванш ташкил қилинса, бу ҳолатни яна бир бор кўришимиз мумкин. Чунки, Конор доимгидек иккинчи жангида ўзгача услубда жанг қилади.


3-сабаб: Хабиб тасодиф туфайли ғалаба қозонмаганини исботлаши керак

Агар Конор бу жангда тасодифан мағлубиятга учраганини исботламоқчи бўлса, унда Хабиб ҳам жангда тасодифан ғалаба қозонмаганини исботлаши керак. Октябрда ўтказилган дастлабки жангда Хабиб тўлиқ устунликка эришиб ғалаба қозонди. Лекин, баъзи фактлар Хабибга қарши ишлаши мумкин. Конор октагонга икки йиллик танаффусдан сўнг қайтди. Бу эса ММАда жуда катта муддат. Шунга ўхшаш гап-сўзлардан қутулиш учун Хабиб иккинчи жангда ҳам рақибини ютиши шарт. Демак, “Бургут” учун ҳам реванш керак.


4-сабаб: Трилогия бўлиш эҳтимоли

Бу ерда барчаси оддий. Агар Конор реваншда ғалаба қозонса, ким ҳақиқатдан кучли эканлигини исботлаш учун ҳам учинчи жанг бўлиши аниқ.

5- сабаб: Оммавий низо ҳали якунланмагани

Хабиб ва Конор жанги якунланганидан сўнг ҳам уруш давом этди. Хабиб жанг якунланиши биланоқ октагондан отилиб чиқиб, Диллон Данис билан уришиб кетди. Конор эса октагоннинг ичида Хабиб жамоаси билан жанжал қилгани боис, ҳар икки томонинг ҳам ҳали бир-бирига адовати тугамаган. Шу сабабли ҳам реванш бўлиши керак.

Хорижий сайтлар асосида Ниғмонхўжа Нозимов тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг