UZ

Сўнгги янгиликлар

19:20Бенавидес ва Чесляк ўртасидаги бирлаштирувчи жанги расман эълон қилинди 0 18:45"Ризеспор" бош мураббийи Ҳусниддин Алиқуловнинг ҳолати ҳақида маълумот берди 0 18:07Чимаев вакант UFC камари жанг қилишга тайёр 0 17:29Ненад Лалович UWW президенти лавозимига қайта сайланди. У сайловда ягона номзод эди 0 16:50Хайме Мунгия Бектемир Мелиқўзиев билан келаси йил жанг қилмоқчи 0 16:16Абдуқодир Ҳусанов УЕФА Чемпионлар лигасидаги энг тезкор марказий ҳимоячи деб топилди 0 15:41Жастин Гэтжи Трамп билан пулга гольф ўйнамоқчи 0 14:51Жаҳонгир Зокировнинг Zuffa Boxing’даги навбатдаги рақиби маълум бўлди 0 13:58Чарльз Жонсон Рамазон Темировнинг нокаут бўлишини исташини айтди 0 13:17"Манчестер Юнайтед"ни бошқариш учун асосий номзод номи маълум — talkSPORT 0 12:35АҚШ профессионал боксчиларига терма жамоа сафида жанг қилиш имконини берди 0 11:57Нодирбек Абдусатторов 2027 йилда ҳам NAVI сафида қолади 0 11:13Asian Boxing League турнири номаълум муддатга қолдирилди 0 10:24Ўзбекистон кубогининг 1/2 финал сана ва манзиллари маълум 0 10:15Полина Кудерметова дунё рейтинги пешқадамига қарши кортга чиқди 0

06 июл 11:11
Янгиликлар

Бокс/ММА

Хабиб матбуот анжуманида нималар деди? (Батафсил савол-жавоб ва ФОТОГАЛЕРЕЯ)

Хабар берганимиздек, бугун АҚШнинг Невада штати Лас-Вегас шаҳрида UFC томонидан навбатдаги матбуот анжумани ўтказилди.

Анжуманда енгил вазн тоифасида UFC чемпиони Хабиб Нурмагомедов ҳам иштирок этди ва журналистларнинг саволларига жавоб берди.

Хабиб: Аҳволлар қалай, болалар (залга қарата)

Залда шовқин пайдо бўлди.


Хабиб: “T-Mobile Arena”да нималар қилганим эсингиздами? Ҳеч нима ўзгаргани йўқ. Мен Абу-Дабида ҳам шу ишни яна бир бор такрорлайман, лекин ҳеч қандай октагондан сакраб чиқишлар бўлмайди. Дастин бақувват спортчи. Унинг тажрибаси катта. UFCда йигирмадан ортиқ жангда иштирок этган. Макс Холлоуэй билан бўлган жангида мағлуб бўлишини кутгандим. лекин бундай бўлмади. У тик туриб жанг қилишни яхши билади. Охирги олтита жангида ҳам у фақатгина тик туриб жанг қиладиганлар билан тўқнаш келди. Партерда жанг қиладиган кучли жангчилар билан учрашмади. Дастин учун 7 сентябрь оғир келади, бу менинг фикрим. Барча нарсага тайёр туришини айтган бўлардим. Чунки, у чарчаб таслим бўлишга мажбур бўлади.

Дастин: Хабиб, мен чарчамайман, ошна!

Журналист: Сўзсиз, сиз кейинги рақибларингиз ҳақида фикр билдириши истамайсиз. Лекин яқин келажакдаги режаларингиз қандай? Бир нечта жангдан сўнг фаолиятингизни якунлашни ўйламаяпсизми?

Хабиб: Рақибларимни янчиб ташлашга ўрганганман. Менга рақибим ким бўлишининг фарқи йўқ. Дастинми, Тоними ёки Конор. Фаолиятимни бошлаган вақтимдан буён мен доим рақибларимни эзишга ўрганганман. Кўпчилик Дастиннинг олтита ғалабали сериясини гапирмоқда. Лекин менда бу кўрсаткич 27 та! Ўн бир йилдан бери мағлубият нималигини билмайман. Мен рақибларимга ҳурматсизлик қилмайман, октагонда ҳамиша "жанг" қийин бўлишини биламан. Лекин улар менинг даражамдаги жангчилар эмас.

Журналист: "UFC 229"даги хунук ҳолатдан сўнг, сиз рақибларингизга ҳурмат билан қарашингиз мумкинми? Абу-Даби сизни ҳурмат қиладиган ҳудудга кирадими?

Хабиб: Лас-Вегасми ёки Абу-Дабими менга фарқи йўқ. Октагон - менинг ҳудудим!


- Мен Европа, Америка, Бразилияда бўлганман, лекин ҳеч қайси жой Амирликчалик мен учун хафвсиз жой эмас. Кўпчилик, мусулмон бўлганим учун Абу-Даби қўлламоқда деб ўйлаяпти. Лекин аниқ айтаман, бу ерда Дастиннинг ҳам мухлислари жуда кўп. Қафас ёпилиши билан рақибларимга ҳеч ким, мухлислар ҳам ёрдам бера олмайди. Мен ўзимга ишонаман. Эътиборимни 7 сентябрдаги жангга қаратганман.

Журналист: Мураббийинг эндиликда «АКА»да эмас, балки Доғистонда машғулот олиб боришини айтди. Нима сабабдан «АКА»га бормайсан? Балки, сиёсий низо сабабдир?

Хабиб: Отам унинг олдида машғулот олиб боришимни истаганди. Шу сабабли дастлабки бир ой отам билан бирга шуғулландим. Энди тахминан етти ҳафта «АКА»да тайёргарлик олиб бораман. Икки ҳафта эса машғулотлар Абу-Дабида ўтади.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг