04 авг 09:09
Янгиликлар
Бокс/ММА
Хабиб Нурмагомедов Гэтжини жиддий тарзда огоҳлантирди
Енгил вазнда UFC чемпиони Хабиб Нурмагомедов бўлажак рақиби Жастин Гэтжини жиддий тарзда огоҳлантирди.
"Мен Дастин ёки Тони эмасман", дея кескин муносабат билдирган доғистонлик чемпион. Хабиб шарҳловчи Жо Роганнинг Инстаграм саҳифасига Жастиннинг машғулоти акс этган кичик роликдан аччиқланиб, фикр қолдирган.
Жо Роган: Эрталабдан спорт залида кунни ажойиб тарзда қарши олдик. Бу ерда Жастин ҳамда мастер Тревор Уитманнинг "қаттиқ" машғулотларидан завқландим.
Хабиб Нурмагомедов: Жастин яхши рақиб, уни ҳурмат қиламан. Лекин у октагон эшиклари беркитилганда фақат бокс жангига тайёр бўлмаслиги керак. Мен Дастин (Порье) ёки Тони (Фергюсон) эмасман. Мен уни океаннинг зулмат қарига чўктираман.
Эслатиб ўтамиз, Хабиб ва Жастин ўртасидаги чемпионлик жанги 24 октябрь куни бўлиб ўтади.
Ҳавола :
Фикрлар
Leyin bu uni xoxishi. Uribogan odami bn nax qladi yòlida boshqalarxam òcheretda turgan bòlsa. Xa konor bn revansh bòsa itaradi òshandaxam uni muxlislari xafa bòlmasin! ))