08 сен 01:47
Янгиликлар
Бокс/ММА
Хабиб Нурмагомедов ҳамда Дастин Порье ўртасидаги жанг муддатидан аввал якунланди ФОТО
БАА пойтахти Абу-Даби шаҳрида аралаш қоидалар бўйича ўтказилган UFC 242 оқшоми якунланди.
Кечанинг марказий жангида енгил вазн тоифасида UFC камари соҳиби Хабиб Нурмагомедов вақтинчалик чемпион Дастин Порьега қарши баҳс олиб борди. Жанг кутилганидек доғистонлик "Бургут"нинг устунлиги остида ўтди. Жангнинг учинчи раундида Хабиб рақибини бўғиш усули билан мағлуб этишга эришди.
Шу тариқа, "Бургут" фаолиятидаги 28 ғалабасига эришди. Шунингдек, Хабиб камарини иккинчи марта ҳимоя қилди.
Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар