UZ

Сўнгги янгиликлар

22:35Асадбек Самандаров Дакар Олимпиадасининг кумуш медали соҳиби 0 22:31Дакар-2026: Паризода Талабова кумуш медалга сазовор бўлди 0 20:30Ўзбекистонлик трамполинчилар Нанкиндаги Жаҳон чемпионатида қатнашади 0 19:59Формула-1. Ландо Норрис — Бразилия Гран-приси ғолиби! 0 19:28Футзал. Ўзбекистон Тожикистонга жавобсиз учта гол урди 0 18:57Екатерина Гейниш Ўзбекистон терма жамоасини тарк этиб, яна Россия сафига қайтди 0 18:26Арман Царукян Пётр Яннинг ярим енгил вазнга ўтиш шартини айтди 0 17:55Трамп UFC раҳбарига Оқ уй матбуот котиби лавозимини таклиф қилганини ҳазил деб атади 0 17:24АПЛда илк истеъфо яқин. Жамоага янги мураббийликка номзодлар ҳам маълум — The Athletic 0 16:53Шавкат Раҳмонов жароҳати қайталангани ҳақидаги миш-мишларга муносабат билдирди 0 16:21Хоккей бўйича Осиё чемпиони аниқланди 0 15:50Шоҳасан Мирзаматов Octagon 94 турнирида жанг қилади 0 15:19Флик "Барселона"нинг Ла Лигада "Атлетико" устидан қозонган ғалабасидан сўнг нималар деди? 0 14:48Zagreb Grand Prix 2026 учун таркибимиз тасдиқланди: Диёра ва Давлат ҳам Хорватияга боради! 0 14:17Гэтжининг менежери Топурияга қарши реваншни истисно қилди: "Унинг акаси ҳаётини сақлаб қолди" 0

25 окт 02:20
Янгиликлар

Бокс/ММА

Хабиб Нурмагомедов жангдан сўнг таъсирли нутқ сўзлади

Енгил вазн тоифасида UFC чемпиони Хабиб Нурмагомедов Жастин Гэтжига қарши жангдан сўнг ўз фикрларини билдирди.

“Мени қўллаб турганларнинг барчасидан миннатдорман. Хавьер Мендесга алоҳида раҳмат айтаман. Уни жуда қаттиқ яхши кўраман. Бу фаолиятимдаги сўнгги жангим бўлдим. Онам отам вафотидан сўнг бошқа жанг қилмаслигимни илтимос қилди ва мен онамга берган ваъдамни бажараман. Мен UFC`дан битта нарсани сўраган бўлардим. Сешанба куни янгиланган UFC`нинг вазн тоифасидан қатъий назар рейтингида мени биринчи рақамли қилишингиз керак. 13-0. UFC'да енгилмас чемпион бўлдим. Вазндан қатъий назар энг кучли жангчи бўлишга ҳақли бўлдим деб ўйлайман. Менга шунча шароитлар яратиб бергани учун UFC раҳбариятига миннатдорчилик билдираман. Гэтжига ҳам раҳмат айтаман. 

У бир неча йиллар аввал менга вазн ташлашда катта ёрдам берган. Барчага раҳмат. Бу жанг отамнинг орзуси эди. Мен отамнинг истагини бажара олдим деб ўйлайман. 2008 йилда энди фаолиятимни бошлаганимда ҳамда 2012 йилда UFC билан шартнома тузганимда менга ҳеч ким ишонмаганди. Мен оддий қишлоқ боласи эдим. Доғистондан бу ергача келдим. Дастлаб бундай чемпион бўлиш умуман ҳаёлимда ҳам бўлмaганди, биз отам билан фақат олға интилдик. Қачонлардир бу даражага чиқишимни ҳеч қачон тасаввур ҳам қилмаганман. Ота-онангизни борлигида қадрига етинглар. Менда фақатгина онам қолди. Энди бор эътиборимни онамга қаратмоқчиман”, - деди Хабиб.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

+1   
25 окт 02:26:10
Dilshod G'aniyev
Xabib super jangchi. U shu bilan birga juda yaxshi inson. Xabib UFC dan ketgan taqdirda ham doim N1 bo'lib qoladi✊✊✊✊
+1   
25 окт 02:24:17
CHELSEA2211
Gap yöq shu yeri yoqti... Ota - Onani borida qadrlashimiz kerak...
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг