12 авг 16:15
Янгиликлар
Бокс/ММА
Хабиб Нурмагомедов ўлим билан таҳдид қилган Гэтжига жавоб қайтарди
Енгил вазнда вақтинчалик UFC чемпиони Жастин Гэтжи бўлажак рақиби Хабиб Нурмагомедов ҳақида фикр билдирган эди.
ESPN телеканали эса Гэтжининг фикрларини ўзининг "Инстаграм"даги саҳифасида чоп этганди.
"Қаршимда зона, яъни ҳудуд бўлади. Лекин у унчалик ҳам катта бўлмайди. Аммо, бу ўлим зонасига айланади. Менинг ҳар бир зарбамда ўлим хавф солиб туради. Менинг иштирокимдаги жанглар қонли тўқнашувга айланмоқда. Бу сафар ҳам шундай бўлади", – дея Жастиннинг сўзларини чоп этганди ESPN.
Хабиб Нурмагомедов рақибининг бу фикрларини жавобсиз қолдирмади.
"Супер, менга унинг айтган сўзлари ва ўзига бўлган ишончи ёқди. Бизнинг жанг йилнинг энг яхшиси бўлишига ишончим комил. Мен ҳам ўз ўрнида бутун дунё аҳлига "сюрприз" сифатида тайёрлаб қўйганларим бор", – дея жавоб берган Хабиб.
Ҳавола :
Манба : championat.com
Фикрлар
yangi chempion kk Getjiga omad tiliman