UZ

Сўнгги янгиликлар

11:56Чемпионлар камарини муваффақиятли ҳимоя қилган UFC 334 турнирининг барча натижалари 0 11:25Жезуш Португалиянинг Даниядан йирик ҳисобда мағлуб бўлиши сабабларини айтди 0 10:54AND STILLLL! UFC 334 турнирининг марказий жангида Ган ўз камарини сақлаб қолди 0 10:06Чемпион Кайла Харрисоннинг собиқ икки камар эгаси Аманда Нуньесга қарши жанги муддатидан аввал якунланди 0 08:54UFC 334. Мурадовнинг собиқ рақиби Кайо Борральо 19-ғалабасини тантана қилди 0 08:23Миллатлар лигаси. Португалия ўз стадионида йирик ҳисобда мағлубиятга учради 0 07:52Ўн йил ютқазмаган чемпион Немков ватандошидан мағлуб бўлди 0 07:21Мераб Двалишвили ғалабасидан сўнг Нурмагомедов учун мурожаат қилди 0 19:41"Бундай ҳолатлар бизнесга фойда келтирмайди". Дана Уайт Нурмагомедовнинг Двалишвилига ҳужуми ҳақида гапирди 0 18:53"Ман Сити"га нисбатан санкциялар тўғрисидаги қарор қачон эълон қилиниши маълум бўлди 0 18:00Двалишвили: "Мен Доғистонни яхши кўраман, хеч кимга нисбатан айблов қўйилишини истамайман" 0 17:05UFC 334 турнири иштирокчиларнинг тўлиқ карди ва жангчилар рўйхати 0 16:16"Хабибнинг жамоаси қаерга бормасин, жанжаллар келиб чиқади". Уайт Нурмагомедовнинг ҳужуми ҳақида гапирди 0 15:31Салоҳ Миср терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурарга айланди 0 14:42Двалишвили ҳибсдан озод этилганидан кейин илк бор муносабат билдирди 0

02 авг 11:25
Янгиликлар

Бокс/ММА

Хабиб Нурмагомедов трилогияда Кормьега ғалаба тилади + ФОТО

Хабарингиз бор, бизнинг вақт билан 16 август куни тонгда АҚШнинг Лас-Вегас шаҳрида UFC 252 турнири бўлиб ўтади.

Ушбу оқшомнинг марказий жанги оғир вазн тоифасида ўтказилиб, унда амалдаги UFC чемпиони Стипе Миочич америкалик собиқ жаҳон чемпиони, 41 ёшли Даниэль Кормьега қарши октагонга кўтарилади. 

Енгил вазнда UFC чемпиони, россиялик Хабиб Нурмагомедов бўлажак трилогияда Кормьега омад ва ғалаба тилади. 

"Олға ва омад! Октагонга сен кўтариласан, лекин мен ҳозирдан ҳаяжонланиб кетяпман. Муносиб рақибга қарши жангда ғалаба ёр бўлсин", — дея Кормьега атаб "Инстаграм-сторис"да хабар қолдирган Хабиб.

Эслатиб ўтамиз, Миочич ва Кормье шу кунгача ўзаро икки бор тўқнаш келишган. Биринчи жангда Даниэль Миочични мағлубиятга учратиб, чемпионлик камарини тортиб олган эди. 2019 йилнинг август ойида ўтган иккинчи тўқнашувда асли келиб чиқиши хорватиялик бўлган Стипе реванш олганди. Ўшандан бери ҳар икки спортчи ҳам жанг ўтказгани йўқ. Кормье натижа қандай бўлишидан қатъий назар Миочичга қарши жангдан сўнг фаолиятини якунлашини маълум қилган. 

Рейтинг: +1   

Фикрлар

+2   
02 авг 12:29:23
CHELSEA2211
Miochich omad...
+1   
02 авг 15:21:56
Ibroxim
Миочич зур универсал жангчи ва унга омад !!! Кормье зерикарли курашчи.
-1   
02 авг 18:28:57
боксёр
Kormenning karyerasi mag'lubiyat bilan yakunlashini hohlamasdim, unga omad tilayman
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг