UZ

Сўнгги янгиликлар

11:30"Президент Олимпиадаси"нинг илк куни 10 та вазн тоифасида ғолиблар аниқланди + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 10:59А Серия. "Ювентус" ютқазди, "Наполи" меҳмонда 4 та гол урди 0 10:17Бектемир яна кутадиган бўлди. Мунгия расман рус боксчисига қарши жанг ўтказади 0 09:30Бибисара қўнғироқ чалиб бошлаб берган Clutch Chess турнирининг иккинчи куни Жавоҳир қандай натижа қайд этди? 0 08:58Халқаро дзюдо куни муносабати билан байрам тадбири ўтказилди + ФОТОРЕПОРТАЖ 0 08:23Англия лига Кубоги. "Манестер Сити" "Брайтон"ни енгди, Ҳусанов захирадан майдонга тушди 0 07:46Тошкентда яна катта спорт байрами: Ислам Махачев ва Федор Емельяненко келадиган Жаҳон чемпионатига оз қолмоқда! 0 07:02Ян ва Двалишвилининг трилогия учун гонорари айтилганидан бироз кўпроқ бўлиб чиқди 0 23:13Волкановски ва Мовсар Евлоевнинг гонорарлари маълум 0 22:38UFC 337 турнирининг асосий жанги айтилди 0 21:46Карлос Пратес: "Махачевнинг меросига чек қўяман" 0 20:50UFC Сидней турнирининг асосий жанги эълон қилинди 0 20:03Хитойда Мбаппе билан боғлиқ можаро сабабли Ла Лига ўйинлари трансляция қилинмайди 0 19:29Пëтр Ян UFC`нинг энг яхши уч жангчиси қаторига кирди 0 18:43RIZIN чемпиони Ражабали Шайдуллаев Волкановски билан жанг қилиш ниятида 0

21 окт 21:33
Янгиликлар

Бокс/ММА

Хабиб ва Гэтжи матбуот анжуманида нималар деди? + ТЎЛИҚ МАТН ВА ФОТО

Хабарингиз бор, бугун UFC 24 октябрдаги турнир олдидан матбуот анжуманини ташкил этди.

Журналист: Дэна, жанглар АҚШ учун анча ноқулай вақтда бўлади. Бу қанчалик таъсир қилади?

Дэна Уайт (UFC президенти): Ҳавотирга ўрин йўқ. Хабиб иштирокидаги баҳсларни жуда кўпчилик кўради. У ҳозирда биринчи рақамли жангчи. Унинг иштирокидаги жангларни интизорлик билан кутадиганлар бисёр.

Журналист: Хабиб, сен бу ерда аввал ҳам жанг қилгансан. Бу ер сенга қийинроқми?

Хабиб: Албатта, бу ерда Лас-Вегасга қараганда қийинроқ. Ҳамиша вазн ҳайдаш қийин кечган, боз устига сенга ташқаридан кучли босим бўлиб турганда бу янаям сезилади. Ҳозир шунақа мураккаб вазият: пандемия, мухлислар йўқ. Шу жиҳатдан озгина қийинроқ бўлади.

Журналист: Биламиз, сен 30-0 га ҳаракат қилаяпсан. Қандайдир режа борми?

Хабиб. Мен бу ҳақида ўйламадим. Ҳозир бор эътиборимни Гэтжига қаратганман. Кейин нима бўлишини эса бу инсон (Дэна Уайт)дан сўранглар.

Дэна Уайт: Келажак ҳақида эмас, ҳозир бўлаётган воқеалар ҳақида гаплашамиз. Ҳозир Гэтжи - Хабиб жанги.

Журналист: Хабиб сени 3-4 раундда мағлуб этишини таъкидламоқда. Сенга бу гаплар қанчалик таъсир кўрсатади?

Гэтжи: Хабиб ўзига ишонади ва буни бир неча марта исботлади. Мен бунга тайёрман. Унинг партерларига тайёрман. Мен доим тўлиқ куч билан ишлайман. Хабиб қанча вақт туриб бера олса, мен ҳам шунча тураман.

Журналист: Дэна, жанг қандай ўтади?

Дэна: Биз ҳар икки жангчининг қандай кучга эга эканлигини биламиз. Хабиб сўнгги бор қачон ҳеч бўлмаса бир раундни бой берди? Хабиб нафақат енгил вазннинг, балки барча вазн тоифасининг энг кучли жангчиси.

Журналист: Хабибнинг аввалги жангларидан хулоса қилсак, у қандай хатоликларга йўл қўйди?

Гэтжи: Тўғриси, Хабибнинг жангларини кўрмадим. Лекин у жанг қилган оқшомдаги жангларни томоша қилганман. Рақибим Хабиб бўлишини билган кунимдан бошлаб унинг жангларини кўрмадим. Мени қафасга “қамаб“ олишига йўл қўймайман. У мени ушлаб олишга уринса, унга шикаст етказишга ҳаракат қиламан. Оёғига зарбалар бераман.

Журналист: Россия ва Америка кураш услублари қанчалик фарқ қилади?

Хабиб: Иккаламиз ҳам қандай курашишни биламиз. Аммо 25 дақиқа жанг қилиш ҳақида нима дейиш мумкин? Агар мен рақибимни йиқитмоқчи бўлсам, уни йиқитаман ва уни истаганча ушлаб тураман. Мана шу Америка ва Доғистон кураши ўртасидаги фарқ.

Журналист: Гэтжи алоҳида тайёргарлик кўрадими?

Хабиб: Ҳа. У жангларининг бошида доим хавфли. Жастин Конор сингари биринчи раундда анча кучли ҳаракат қилади, кейинги раундларда эса анча секинлашади.

Журналист: Йирик мусобақаларнинг қолдирилиши бу жангнинг баҳосини оширадими?

Гэтжи: Бу жанг усиз ҳам анча муҳим баҳс. Аслида мен бу ерда бўлишим ҳам керак эмасди. Чунки, мен Фергюсонга мағлуб бўлишим керак эди, бироқ унинг ”духи“ни олиб қўйдим.

Журналист: Гэтжини бошқа рақибларингдан фарқи нимада?

Хабиб: Унинг муштларида динамит бор ва у яхши зарба беради. Турган ҳолатда улар (Гэтжи, Макгрегор, Барбоса) ҳаммаси яхши, лекин мен уларни ушлаганимда барчаси ўзгаради. Менимча, Гэтжининг жанги аввалги рақибларимга қараганда яхшироқ. Аммо уни жанг куни 100 марта отишга тайёрман.

Журналист: Гэтжи, сен бу ерга ота-онанг билан бирга келдинг.

Гэтжи: Ота-онам ҳеч қачон чет элда бўлмаган, бизнес-классда учмаган. Улар мен учун ҳамма нарсани қилдилар, менга борларини сарфладилар. Отам бир йил олдин нафақага чиқди, онам, умид қиламанки, жанг якунланиши билан нафақага чиқади. Мен уни нафақага чиқишга мажбурламоқчиман. Аммо шуниси аниқки, улар охиргисини менга сарф қилишди. Дам олиш кунида болалар ота-оналари билан дўконга борганларида, мен машғулотларга бордим.

Журналист: Катта жанглар Лас-Вегасда бўлиши керак. Сиз Абу-Даби билан катта шартномага қўл қўйгансиз. Нима, сиз Хабибнинг бу ерда жанг қилишини истайсизми?

Дэна: Биз барчаси яхши бўлган вақтда бешта жангга шартнома имзолаган эдик. Бироқ карантин сабабли барчаси ўзгариб кетди ва биз бу ерга келдик. Аммо жанглар қаерда бўлишидан қатъий назар бўлиши керак. Умид қиламанки, бошқа бунча кўп вақтни сафарда ўтказмаймиз.

Журналист: Вазн ташлаш қанчалик қийин?

Гэтжи: Хабиб ва мен вазн ташлаймиз. Бу нарсани яхши томони йўқ. Доимгидек жуда қийин.

Журналист: Муҳаммад Али даражасига чиқишинг учун нима қилишинг лозим?

Хабиб: Али умуман бошқа даража. Тайсон ҳам. Болалигим уларнинг жангларини томоша қилиш билан ўтган. Улар билан битта даражага чиқиш қийин. Мақсадим енгил вазннинг ҳақиқий «қироли» бўлиб фаолиятимни якунлаш.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг