UZ

Сўнгги янгиликлар

19:18Таэквондочиларимиз янгиланган Жаҳон рейтингида нечанчи ўринларни эгаллаб туришибди? 0 18:42UFC 337 турнирининг санаси ва ўтказилиш жойи маълум бўлди 0 18:14Чимаев UFC собиқ чемпиони билан беллашув ўтказиши мумкинлигини айтди 0 17:49Ромелу Лукаку Бельгия терма жамоасидаги фаолиятини якунлаганини эълон қилди 0 17:22Жасурбек Рустамхонов Чехия хоккейи тарихига кирди 0 16:50Норвегия россиялик ва беларуслик спортчиларнинг мусобақалар учун мамлакат ҳудудига киришини тақиқлайди 0 16:19Расман! Руслан Абдуллаевнинг рақиби, жанг санаси ва манзили эълон қилинди 0 15:48Почеттино МЮга нигериялик "девор"ни олиб келмоқчи 0 15:17Гукеш жаҳон тожи учун матч олдидан Жавоҳир Синдаров ҳақида гапирди 0 14:46Қирғизистонда Олимпиада ғолиб ва совриндорлари учун умрбод стипендиялар тасдиқланди 0 14:15Zagreb Grand Prix 2026 турнирини иккита медаль билан якунладик 0 13:44Де ла Фуэнте Испаниянинг Англиядан учраган мағлубияти ва тўхтатилган тарихий серия ҳақида гапирди 0 13:13Расман. Mangu 7 турнирининг санаси ва манзили эълон қилинди + ПОСТЕР 0 12:42Дзюдочиларимиз "ШҲТ Очиқ кубоги"да 7 та медаль қўлга киритишди 0 12:11UFC Fight Night 296 турнирининг асосий жанги эълон қилинди + ПОСТЕР 0

11 фев 19:45
Янгиликлар

Бокс/ММА

Хабиб Ян ҳақида: "Мен Петрга фақат яхши муносабатда бўламан. У ҳам қишлоқдан чиққан"

Енгил вазн тоифасида UFC чемпиони Хабиб Нурмагомадев икки вазн тоифасида чемпион Петр Янга бўлган муносабати ҳақида гапирди.

"Мен Петр ҳақида яхши фикрдаман. Бу бола қишлоқдан чиқди ва энг яхши лигада жаҳон чемпиони бўлди. Менинг ҳикоям билан деярли бир хил. Бундай натижага эришган ҳар қандай одам бирор нарсада энг яхшиси бўлади, мен бунга ҳамиша илиқ муносабатда бўламан ва шундай бўлиши ҳам керак. Хўш, улар учрашадилар, курашадилар, энг кучлилар ғалаба қозонади. 

Петр яқинда жанг қилади, уни жиддий рақиб кутиб турибди. Мен Янга фақат ғалаба тилайман, у учун хурсанд бўламан. Мен камарни қўлга киритганимда нима учун кўпроқ машхур эдим? Менимча, бу вазн билан боғлиқ масала. Бундан ташқари, мен олти йил давомида бунга интилдим, жароҳатлар, кучли жанжаллар, бекор қилишлар, доимий ҳаракат. Шулар сабабдир, эҳтимол. У бу манзилга тез етиб борди. Мен биринчи чампион бўлдим, у эса иккинчи. Балки бу ҳам таъсир қилгандир. Кўп омиллар бор", - деди Нурмагомедов.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг