UZ

Сўнгги янгиликлар

13:00Самбочиларимиз ШҲТ Очиқ турнирини умумжамоа ҳисобида биринчи ўринда якунлашди 0 12:05Ўзбекистон мезбонлик қиладиган U-17 Осиё кубогининг барча иштирокчилари маълум бўлди 0 11:12Жошуа Тайсонни нокаутга учратишга ваъда берди 0 10:24Амирхон Алихўжаев кейинги жангини Хотамбек Бойназаровнинг собиқ рақибига қарши ўтказади 0 09:55Руслан Абдуллаев олтинчи ғалабасини олтинчи раундда қўлга киритди 0 09:33"Манчестер Юнайтед" Почеттинони таклиф қилиш учун қанча тўлагани маълум бўлди 0 08:35Миршоҳид Тиллабоев — WORLD BOXING вице-президенти! 0 07:22Дзюдо. Саъдулла Равшанов жаҳон чемпионатининг кумуш медалига эга чиқди 0 20:05Хоригучи Асу Алмабаевга қарши жанг олдидан ўз устунликларини санаб ўтди 0 19:30Футболчи ҳакамга тош отгани учун 8 йилга дисквалификация қилинди 0 18:47Асламжон Ортиқовнинг Асадулла Имангазалиевга қарши реванш жанги тўлиқ давом этди 0 18:12Олимпия ўйинларида эркаклар боксига ҳимоя шлемлари қайтарилиши мумкин 0 17:05Илия Топурияга UFC'да вазн тоифасини ўзгартириш таклиф қилинди 0 16:16Баходир Жалолов Деонтей Уайлдерга рақиб сифатида таклиф қилинди 0 15:29Бугун "Нефтчи" Суперлигада чемпион бўлиши мумкин 0

20 ноя 09:31
Янгиликлар

Бокс/ММА

Хабибнинг энг ишонган шогирди Сингапурда октагонга чиқди

Кеча оқшом Сингапурда ONE Championship 163 турнири бўлиб ўтди.

Оқшом доирасида россиялик аралаш яккакураш устаси Сайгид Изагахмаев япониялик тажрибали Шинья Аокига қарши жанг ўтказди. Сайгид Хабиб Нурмагомедов мақтаган жангчи бўлиб, унинг бурчагида енгил вазнда янги UFC чемпиони Ислам Махачев ишлади. 

Усман Нурмагомедовнинг Bellator чемпионлигини қўлга киритганидан бир сутка ҳам ўтмай, Хабиб Нурмагомедов жамоасининг яна бир аъзоси ёрқин ғалабага эришди. Сайгид Изагахмаев биринчи раунднинг ўзида рақибини техник нокаутга учратди. Рефери 1 дақиқаю 26-сонияда жангни тўхтатишга мажбур бўлди. 

Ушбу тезкор ғалаба унга кафолатланган гонорардан ташқари қўшимча 50 минг долларлик бонусни ҳам тақдим этди. 28 ёшди Сайгид Изагахмаев жанг якунланганидан сўнг кейинги рақиби сифатида амалдаги ONE промоушени чемпиони Кристиан Лини кўриш истагида эканини маълум қилди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг