20 окт 16:30
Янгиликлар
Хабибнинг таъсирисиз Ислам учун бу йўл узоқроққа чўзилган бўларди, Дана Уайт билан музокараларда Нурмагомедовлар жамоаси ғалаба қозонди
Ислам Махачев 22 октабрь куни енгил вазн тоифасидса вакант бўлган UFC чемпионлик камари учун Чарльз Оливейрага қарши баҳс олиб боради. Плакат супер, спорт компонентида эса кураш қизиқарли. Гарчи у Исламнинг чемпионлик жангига борадиган йўли туфайли ҳам муҳокама қилинаётган бўлсада: Махачевнинг сўнгги рақиби унчалик катта бўлмаган Бобби Грин эди.
Оливейра Ислам дивизионнинг энг юқори поғонасига чиқиши учун яна курашиши керак деб ҳисоблади, Дана Уайт бунга рози бўлди. Лекин Махачев ва Хабиб промоушен раҳбарларини кўндиришга муваффақ бўлишди. Бу мунозара қандай ривожлангани ва нима учун Нурмагомедов унда катта роль ўйнаганини эслаймиз.
Махачев февраль ойида ғалаба қозонди ва дарҳол камар ҳақида гапира бошлади. Оливейра эса Конор билан Бразилияда жанг қилишни истарди
Махачев - Оливейра қарама-қаршилиги тарихи Бобби Грин - Ислам жанги якунлаганидан сўнг дарҳол - 2022 йил февраль ойида бошланган. Махачев дарҳол Бенеил Дариушга қарши октагонга чиқишга тайёрлигини эълон қилди (ўша куни кечқурун у Исламнинг рақиби бўлиши керак эди, аммо у жангдан бир неча ҳафта олди).
Енгил вазн тахтига даъвогарни Хабиб дарҳол қўллаб-қувватлади ва у Бобби билан жангдан олдин ҳам у Махачевнинг келажагини Уайт билан муҳокама қилганини айтди:
«Дана Абу-Дабида катта шоу ўтказишни режалаштираётганликларини айтди ва менимча, ўша эрда Ислам чемпионлик камари учун курашади».
Воқеалар жуда тез ўтди. Промоушеннинг қизиқиши ва Хабибнинг сўзлари Махачев томонидан тасдиқланди:
«Жангдан кейинги матбуот анжуманига кетаётганимизда, Уайт қўнғироқ қилиб: «Ислам бунга лойиқ. У чемпионлик учун курашади».
Аммо кўп ўтмай Дана анъанавий тарздаги ўйнини бошлади ва Дариуш билан жанг Махачевнинг чемпионлик пойгаси учун катта аҳамиятга эга эканлигини ва бу баҳс режалаштирилганидек, номзодлар жанги бўлиши кераклигини айтди. Шу билан бирга, кўплаб жангчилар Исламнинг эҳтимолий чемпионлик жангидан норозилигини билдирди. Шунинг учун кейинги жанг масаласи очиқ қолди.
Айни вақтда Оливейра ва Гетжи ўртасида май ойида бўлиб ўтган жанг қизғин паллага кирди. Тўқнашувда Чарлз ўзининг афсонавий услубида ғалаба қозонди.
Энди унга UFC қарорларига эргашиш эмас, балки рақибларни ўзи танлаш вақти келгандек туюлди. Албатта, Конор номини ўтказиб юбориш мумкин эмасди. Оливейра учун Макгрегор билан катта миқдордаги пул учун курашиш, Махачев билан жангда дунёнинг энг яхшиларидан бири сифатида янги номни хавф остига қолдиришдан кўра қизиқроқ эди:
«Ислам аввало жиддий рақиблар, номдор жангчилар билан курашиши ва шундан кейингина камарга даъвогарлик қилиши керак, деб ҳисоблайман. Ҳақиқат шуки, аввало Махачев Дариуш билан октагонга чиқиши керак. Улар курашишлари керак, шундан кейин биз улардан бири билан жанг қиламизми ёки йўқми, кўрамиз. Махачев жуда зўр ва ҳурматга лойиқ, аммо Дариуш ҳам осон рақиб эмас ва унинг ажойиб жамоаси бор. Бу катта жанг бўлади, ҳаммаси шу жангдан бошлангани яхшироқ».
Хабиб бир ёзда ўзига яқин иккита жангчини кўтарди: Махачев ва укаси
Хабиб вақти-вақти билан мунозарага аралашди, чунки Ислам оташин чиқишлар ва трештокинг қилмас эди. Нурмагомедов эса кескинроқ гапиради ва у медиада катта ўринга эга. Махачев унинг ҳомийлигида эканлигини ҳамма тушунади, чунки Абдулманап Нурмагомедов ҳам Хабиб кетганидан кейин Ислам чемпион бўлишини айтиб, Исламга ишонган.
Нурмагомедов нафақат Оливейра-Махачев жангини, балки манзил – Абу-Дабини ҳам талаб қилди. Бу жой бразилияликнинг бош қароргоҳига тўғри келмади, у ўз ватанидаги тадбирга кўз тикди. Бироқ, Хабиб Махачевни қўллаб-қувватлашга шу қадар қаттиқ киришдики, Дана ҳатто унга эътибор бермай ҳам бошлади:
«Хабиб мен хабарни ўқиганим лекин жавоб бермаганимни айтди? Ҳа, шундай, лекин бу ерда шахсий нарса йўқ. У ва Али Абдель-Азиз мени Ислам Махачев ҳақида саволлар билан безовта қиладилар, лекин менда уларга жавоб йўқ. Мен Бенеил Дариуш билан Ислам жангини ташкил қилмоқчиман. Ҳаммаси шу», - деди Уайт июнь ойида.
Аммо ҳеч бўлмаганда, Уайт айтганларининг ярми амалга ошиши керак эди. Икки ой давомида Чарлз шартлар қўйди: Махачев ва Дариуш ўртасидаги номзодлар жанги, Бразилиядаги турнир, аммо барчаси беҳуда. 16 июль куни ниҳоят барчасига нуқта қўйилди: Оливейра - Махачев жанги бўлиб ўтади, манзил Абу-Даби. Музокараларда Хабибнинг жамоаси тўлиқ ғалаба қозонди.
Қизиғи, бу ёз Нурмагомедов яна бир муваффақиятга эришди.
Хабибнинг укаси Усман гарчи дивизионнинг юқори қисмидаги рақибларга қарши курашмаган бўлса ҳам Беллаторда камарга сазовор бўлди. Ташкилот чемпиони Патрисио Фрейре ҳам буни Усманнинг фамилияси билан боғлади:
«Мен у билан жанг қилишни истардим, лекин назаримда, у чемпионлик учун курашга лойиқ эмас. У чемпионлик камари учун фақат - Нурмагомедов номи курашди. Ана холос. Чунки у ҳеч қачон кучли 10 ликдагилар билан жанг қилмаган».
Албатта, Ислам Махачев чемпионлик камари учун муносиброқ, аммо ММА оламида Хабибнинг таъсирисиз бу йўл узоқроққа чўзилган бўларди, деган фикр бор.
Сарвиноз РАХМОНҚУЛОВА таржимаси.
Фикрлар