UZ

Сўнгги янгиликлар

23:47Иккала боксчимиз ҳам IV Ёшлар Олимпиадаси финалида! Қозоғистонлик рақиб мағлуб этилди 0 20:11Бразилияда онлайн-ставкалар тақиқланди. Мамлакат футболи 2027 йилда қанча пул йўқотишини ҳисоблаб чиқишди 0 19:40IBF рейтинги. Ўзбек боксчиларининг ўрни қандай? 0 19:09Гандболчиларимиз Покистондаги мусобақада муваффақият қозонишди 0 18:38Хамзат Чимаев: "Уч ойдан бери кутаман - UFC’да мени нима кутаётганини билмайман" 0 18:07"Ливерпуль" сардори келажаги ҳақида гапирди: "Акс ҳолда бошқа жойга кетаман" 0 17:36Айтжан Халмаханов: "Асосий мақсадим — Олимпиада чемпиони бўлиш!" 0 17:05Путиннинг махсус вакили UFC турнирларини Россияга қайтариш устида иш олиб борилаётганини айтди 0 16:34Маурисио Сулаймон: "WBC қоидалари Мейвезерга чемпионлик учун курашишга рухсат беради" 0 16:03МЮ Кэррикни бўшатмоқчи эмас. Клуб раҳбарияти мураббийлар штабини кучайтириш устида бош қотирмоқда 0 15:42Мадримовнинг вазнида бирлаштирувчи чемпионлик жанги ўтказилади 0 15:11WBO рейтинги. Баҳодир Жалолов кучли тўртликка кириб олди 0 14:40Пётр Ян дунёнинг энг яхши боксчисини айтди 0 14:09Ўзбекистон терма жамоаси собиқ мураббийи: "Россия оптимал таркибда майдонга туша олмайди. Бу ўйинда Ўзбекистон фаворит" 0 13:38Шахматчиларимиз Осиё Миллатлар кубогини ғалаба билан бошлашди. Бугун Ҳиндистонга қарши ўйнаймиз! 0

16 дек 11:35
Янгиликлар

Бокс/ММА

Халқаро бокс шон-шуҳрат музейига қабул қилинадиган чарм қўлқоп усталари маълум

Афсонавий боксчилар - Владимир Кличко, Флойд Мейвезер ҳамда Андре Уорд Халқаро бокс шон-шуҳрат музейига қабул қилинади.

Бу уч боксчи экспертлар гуруҳи томонидан овоз бериш йўли билан аниқланди. Даъвогарлар орасида тўртта вазн тоифасида собиқ жаҳон чемпиони Мигель Котто ва уч вазнда собиқ чемпион Жеймс Тони ҳам бор эди. Улар етарлича овоз тўплай олишмади. 

Маълумот учун, Владимир Кличко узоқ йиллар давомида супероғир вазн тоифаси қироли бўлган. 2017 йилда Энтони Жошуага ютқазганидан сўнг профессионал боксдаги фаолиятига якун ясаганди. Владимирнинг акаси Виталий Кличко ҳам Шон-шуҳрат залига қабул қилинган. 

Андре Уорд иккита вазнда собиқ жаҳон чемпиогни ҳисобланади. Фаолиятини енгилмас боксчи сифатида тугатган. Сўнгги жангида россиялик Сергей Ковалёвдан устун келган. Мейвезер эса фаолияти мобайнида 5 та вазн тоифасида жаҳон чемпионлик камарларини қўлга киритган. Сўнгги жангини 2015 йилда Андре Бертога қарши ўтказган. 2017 йилда Флойд бокс қоидалари асосида ташкил этилган шоу мақомидаги жангда икки вазнда собиқ UFC чемпиони Конор Макгрегорни мағлуб этган эди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг