UZ

Сўнгги янгиликлар

20:05Хоригучи Асу Алмабаевга қарши жанг олдидан ўз устунликларини санаб ўтди 0 19:30Футболчи ҳакамга тош отгани учун 8 йилга дисквалификация қилинди 0 18:47Асламжон Ортиқовнинг Асадулла Имангазалиевга қарши реванш жанги тўлиқ давом этди 0 18:12Олимпия ўйинларида эркаклар боксига ҳимоя шлемлари қайтарилиши мумкин 0 17:05Илия Топурияга UFC'да вазн тоифасини ўзгартириш таклиф қилинди 0 16:16Баходир Жалолов Деонтей Уайлдерга рақиб сифатида таклиф қилинди 0 15:29Бугун "Нефтчи" Суперлигада чемпион бўлиши мумкин 0 14:45Руслан Абдуллаев эртанги жанги олдидан медиа тадбирларда иштирок этди 0 13:26UFC Рамазон Темировни яна допинг текширувидан ўтказди 0 12:39"Ҳисоб 2:2 бўлади". Мераб яна Петр Ян билан жанг қилмоқчи 0 11:12U-17 ЖЧ. Бугун Ўсмирларимиз мусобақадаги юришини бошлайди 0 10:01UFC турнири Қозоғистонда 2027 ёки 2028 йилдаёқ ўтказилиши мумкин 0 08:52UFC 2027 йил март ойида Японияда турнир ўтказиши мумкин: Темировнинг кейинги жанги кунчиқар юртда бўладими? 0 07:11Бугун 9 нафар дзюдочимиз жаҳон чемпионати медаллари учун курашади (Жуфтликлар) 0 19:25“Арсенал” 3 нафар футболчиси билан шартномани узайтирмоқда 0

06 дек 17:51
Янгиликлар

Енгил атлетика

Халқаро енгил атлетика федерацияси америкалик спортчини Ўзбекистон терма жамоаси таркибида қайд этди

Халқаро енгил атлетика федерациясига кўра, Ўзбекистон терма жамоаси америкалик спортчини ўз таркибига қўшиб олди.

Гап америкалик Тьюрман МакМуллен ҳақида кетмоқда.

У енгил атлетиканинг тўсиқлар оша югуриш йўналишида мусобақаларда иштирок этади. Халқаро енгил атлетика федерацияси расмий сайти Тьюрманни Ўзбекитон терма жамоаси сафида қайд этмоқда.



Ушбу вазиятга ойдинлик киритиш мақсадида Ўзбекистон енгил атлетика федерацияси матбуот хизмати билан боғланганимизда, улар терма жамоа сафида бундай спортчи йўқ эканини, бу Халқаро енгил атлетика федерацияси хатоси бўлиши мумкинлиги айтилди.

Маълумот учун, Тьюрман МакМуллен тўсиқлар оша югуриш бўйича АҚШдаги бир қанча маҳаллий турнирлар ғолиби ва совриндори ҳисобланади. У айни дамда 110 метрга тўсиқлар оша югуриш бўйича дунё рейтингида 876-ўринни эгаллаб турибди. Шунингдек, Тьюрман Теннесси Университети талабаси ҳам ҳисобланади.


Рейтинг:    

Фикрлар

   
06 дек 18:48:09
ISHONCH
USA-Uzbekistan хатолик бўлиши мумкин
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг