UZ

Сўнгги янгиликлар

19:52Ковингтон RAF турнирида Махачевга кураш таклиф қилди 0 19:02Жиддий тўқнашувда қатнашган "Тенерифе" футболчиси вафот этди 0 18:18Жонни Уокер укаси Вальтер билан жанг қилмаслигини айтди 0 17:26Жалгасбай Бердимуратов PWL Moscow турнирида иштирок этади 0 16:38Уиттакер Гусковга қарши жангда шоу ваъда қилди 0 16:01WBA рейтинги янгиланди: Икки ҳамюртимиз пешқадам, иккиси эса рейтингдан чиқиб кетди 0 15:52"Реал" АПЛдан Куртуага ўринбосар топди 0 15:00Дакар-2026: Муҳаммадисмоил Раҳмоновнинг медали Ўзбекистон сузиш спорти учун тарихий ҳисобланади 0 14:05Уайлдер кейинги жангини Гассиевга қарши ўтказиш бўйича музокара олиб боряпти 0 13:12Дакар-2026'да бугун тўрт нафар ўзбекистонлик спортчи баҳсга киришади 0 12:45Осиё Кубоги-2027 муддати қолдирилди: турнир қачон ўтказилади? 0 12:01Субханкулов ва Круз IBF камари учун жанг қилади 0 11:07Карлос Пратес: "Махачевга икки баробар кучлироқ зарба бераман, сабоқ олсин" 0 10:36Жон Маккарти Мойкано - Нолан жангидаги ҳакамнинг ҳаракатларига баҳо берди 0 10:05Sofascore. "Нефтчи" ва "Пахтакор" футболчилари кечаги учрашувлар учун неча баҳога лойиқ кўрилди? 0

22 дек 21:02
Янгиликлар

Бошқалар

Халқаро илмий-амалий анжуман ўз ишини бошлади

Бугун Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетида “2021 йилда ўтказилган XXXII ёзги олимпия ва XVI паралимпия ўйинлари натижалари таҳлили ҳамда кейинги олимпиада ўйинларига тайёргарлик масалалари” мавзусида халқаро илмий анжуман бўлиб ўтди.

«Zoom» платформаси орқали онлайн тарзда ташкил этилган анжуманни университетнинг Илмий ишлар ва инновацитялар бўйича проректори Камил Баязитов очиб берди ва бошқариб борди.

Онлайн ўтказилган халқаро анжуманда республикамиздаги кўпгина олий таълим муассасалари, илмий-тадқиқот марказлари, таълим муассасалари олимлари, изланувчилар билан биргаликда АҚШ Барбент Оғир атлетика мусобақларини таҳлил қилиш агентлиги (Майк Грабер), Россия жисмоний тарбия ва спорт илмий-тадқиқот институти (Шиян Виктор Владимирович), Ҳиндистондаги жисмоний тарбия ва спорт Британия мактаби (Сачин Баранвал), Ҳиндистон енгил атлетика федерацияси (Аржун Сингх), Испания олимпия спортчиларини тайёрлаш маркази (Марко Сиско), Танзания юқори малакали спортчиларни тайёрлаш институти (Чарлес Магузу) каби нуфузли илмий ва спорт муассасаларидан етакчи мутахассислар ўз маърузалари билан иштирок этди.

Анжуманда Олимпия ва Паралимпия ўйинларига замонавий спорт тайёргарлигининг долзарб муаммолари, Олимпия ва Паралимпия ўйинларига юқори малакали спортчиларни тайёрлашнинг ижтимоий-психологик муаммолари, Олимпия ва Паралимпия ўйинларига юқори малакали спортчиларни тайёрлашнинг тиббий-биологик муаммолари ҳамда Олимпия ва паралимпия захираларини ривожлантириш муаммолари ва истиқболларига бағишланган маърузалар ўқилди.

Илмий анжуман эртага ҳам ўз ишини давом эттиради.

ЎзДЖТСУ матбуот хизмати

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг