UZ

Сўнгги янгиликлар

18:45Биринчи ракеткамиз Хитой турниридаги юришини бошлади 0 18:24Жавоҳир Синдаров "Номзодлар турнири"ни мағлубиятсиз якунлади 0 18:03Ламин Ямаль ЕЧЛдаги мағлубиятдан сўнг: "Эркак киши сўзида туради" 0 17:42Жавоҳир Синдаров Гукеш билан чемпионлик "жанги" ҳақида гапирди 0 17:21"Фьюрига қарши жанг мен учун чигилёзди машғулот каби бўлади" - Энтони Жошуа 0 17:00Александр Усик Фьюри — Махмудов жангига баҳо берди 0 16:39Дани Ольмо "Атлетико"дан учралган мағлубият ҳақида: "Баҳсли вазиятлар кўп бўлди, биздан ғалабани тортиб олишди" 0 16:18"Ҳеч бўлмаса суратда борман" - Аниш Гири 0 15:57Иржи Прохазка: "Бу менга ғалабани қўлдан чиқаришга сабаб бўлди..." 0 15:36Ҳумоюн Султонов Чин юртидаги турнирда 1/8 финалга чиқди 0 15:15РАСМАН: Осиё Кубоги-2027 қуръа ташлаш маросими санаси ва жойи ўзгарди 0 14:54Усик Фьюри — Жошуа эҳтимолий жанги учун тахмин билдирди 0 14:33Осиё чемпионатининг яккалик баҳсларига қуръа ташланди 0 14:12Жавоҳир ва Бибисара куннинг энг яхшилари бўлишди + ФОТО 0 13:51Маскерано "Интер Майами" бош мураббийи лавозимини тарк этиш сабабини тушунтирди 0

14 июл 20:33
Янгиликлар

Бошқалар

Халқаро крикет Кенгаши (ICC) вакилларининг юртимизга ташрифи самарали бўлди ФОТОГАЛЕРЕЯ

Оммавийлиги жиҳатдан футболдан кейин иккинчи ўринда турувчи ва бугунги кунга келиб жаҳоннинг 4 миллиарддан ортиқ аҳолисининг севимли спорт турига айланган крикет халқимиз ўртасида оммалашмоқда.

Ўзбекистон крикет федерацияси 2019 йилда ташкил этилган. Фаолиятига ҳали унча кўп бўлмаган крикет федерацияси томонидан ҳозиргача 6 та 13 ёшгача, 4 та 19 ёшгача, 4 та катталардан иборат ҳамда 1 та хотин-қизлар жамоалари фаолият юритяпти. 

Бундан ташқари, Ўзбекистонда истиқомат қилиб, турли соҳаларда меҳнат қилаётган чет эллик мутахассислардан иборат 2 та жамоа ҳам шаклланган.

Республикамизнинг Тошкент шаҳри, Қашқадарё, Фарғона, Самарқанд, Тошкент, Сурхондарё, Бухоро, Хоразм сингари вилоятларида ҳам жамоалар бор. Ўтган давр давомида йиғилган жамоалар ўртасида крикет бўйича мусобақалар режага кўра ўтказилмоқда.

2020 йили ЎКФ раиси Азиз Михлиев БААнинг Дубай шаҳрида Халқаро Крикет Кенгаши (ICC) ва Осиё Крикет кенгаши (АCC) раҳбарияти билан учрашув ўтказди. Унда Ўзбекистон крикет федерациясининг халқаро ва Осиё крикет кенгаши аъзолигига қабул қилиниши масаласи муҳокама қилинганди. Ўша учрашувда улар мамлакатимизда крикет спорт турининг тезроқ ривожланиш босқичига ўтишига хайрихоҳ эканликларини билдиришган эди.

Ўзаро келишувга мувофиқ, халқаро крикет кенгаши (ICC)нинг Осиё мамлакатларида крикетни ривожлантириш бўлими бошлиғи, олий тоифали халқаро эксперт, жаноб Иқбол Сикандер ва ICCнинг молиялаштириш ишлари менежери Нитеша Котарийлар 11-13 июль кунлари Тошкентда бўлишиб, ЎКФ фаолияти  билан яқиндан танишишди. 

Хусусан, экспертлар Ўзбекистон крекит федерацияси раиси Азиз Михлиев ҳамроҳлигида Спортни ривожлантириш вазирлигига ташриф буюришди. Уларни вазир ўринбосари Абдулла Аслонов қабул қилди.

Учрашувда томонлар крикет спорт турини мамлакатимизда ривожлантириш ва ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш масалаларини муҳокама қилишди. Ўз навбатида Спортни ривожлантириш вазирлиги крикет спорт турини оммалаштириш борасида ҳамкорлик қилишга тайёрлигини маълум қилди.  

Шундан сўнг меҳмонлар Чирчиқ шаҳрида жойлашган Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетида, Қибрай туманида қурилаётган крекит майдонида ҳамда Юнусобод туманидаги 258 -сонли умумий ўрта таълим мактаби ҳудудида "Anfa" крекит клубининг янгидан барпо этилган, халқаро стандартларга мос тарздаги машғулот майдонида бўлишди.

Ташриф доирасида шунингдек, меҳмонлар ва Ўзбекистон крикет федерацияси раиси Азиз Михлиев  пойтахтимиздаги миллий матбуот марказида ОАВ  ходимлари иштирокидаги матбуот анжуманида журналистларнинг қизиқтирган саволларига жавоб беришди. 

ЎКФ фаолияти билан яқиндан танишган вакиллар энди хулосаларини халқаро крикет кенгаши (ICC) раҳбариятига тақдим этишади.

Ишонч билан айтишимиз мумкинки, тез орада Ўзбекистон крикет федерацияси ҳам ICCнинг тўлақонли аъзоси бўлиб, рўйхатдан ўтади. 

Дарҳақиқат, крикет бугун ёшлар қалбидан аста-секин жой олмоқда. Умид қиламизки, мазкур спорт тури янада оммалашиб, крикет бўйича жамоаларимиз ҳам халқаро спорт майдонларига дадил чиқиб боришади.

Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг