UZ

Сўнгги янгиликлар

23:24Шоҳжаҳон Эргашев, "Сатурн" ва бошқалар - IBA Nomad 16 турнири олдидан матбуот анжумани ва face-to-face ўтказилди (ФОТОГАЛЕРЕЯ) 0 20:52Фомин Хитойдаги M25 турнирининг чорак финалига чиқди 0 20:21Тарихда илк бор! Жавоҳир Синдаров дунёнинг Топ-3 шахматчиси! 0 19:50ЎФА вице-президенти Одил Аҳмедов терма жамоанинг ноябрдаги рақиблари масаласига ойдинлик киритди 0 19:19IBA ЖЧ-2027 учун мукофот жамғармаси эълон қилди 0 18:48Сибирцев Остонада ўтаётган Жаҳон кубогида шоҳсупага кўтарилди 0 18:17Исроил Мадримовнинг вазнида WBC рейтинги янгиланди 0 17:46Суперлига. Бугун 24-турга старт берилади 0 17:15Мағлубиятсиз Фарид Башарат UFC ростеридан чиқарилди 0 16:44UFC президенти Раҳмонов ва мағлубият нималигини билмай келаётган нокаутчи ўртасидаги жанг ҳақида баёнот берди 0 16:13Дэвид Бенавидес Биволни танқид қилди 0 15:42Мбаппе Лео Мессидан ўтиб кетди 0 15:11Жан Сильва: "Пратес билади, агар Махачевга зарба берса, жанг якунланади" 0 14:40Кормье Перейранинг даъволарига жавоб қайтарди: "Дўст деб ўйлагандим" 0 14:09Алекс Перейра Павлович билан жангни эмас, чемпионлик камари учун курашишни кутганини айтди 0

02 июл 10:58
Янгиликлар

Кураш

Халқаро кураш ассоциацияси раҳбари МОҚга ташриф буюрди

Мамлакатимиз 2030 йили бўлиб ўтадиган Осиё ўйинларини қабул қилиш учун жиддий бел боғлаган.

Шунингдек, ўзбек миллий спорти ҳисобланмиш курашни ривожлантириш бўйича ҳам катта ҳажмдаги ишлар амалга оширилмоқда. 2018 йили Индонезияда бўлиб ўтган Осиё ўйинлари дастурига киритилган кураш мухлис-у мутахассислар томонидан катта қизиқиш билан кутиб олинди.

Осиё ўйинларини қабул қилиш учун мезбон мамлакатдан кўп нарса талаб этилади. Қолаверса, кураш спортини ҳам келажакда жаҳоннинг янада катта майдонларига олиб чиқиш бўйича йирик лойиҳалар ишлаб чиқилмоқда. 

МОҚда Ўзбекистоннинг Осиё ўйинларига мезбонлиги, курашнинг келажакдаги истиқболи, уни бутун дунё бўйлаб оммавийлигини янада ошириш мавзусида Халқаро кураш ассоциацияси раҳбари, Осиё Олимпия кенгаши департамент директори Ҳайдар Фармон ва Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси президенти Рустам Шоабдураҳмонов ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Унда шунингдек, МОҚ Бош котиби Жасур Матчанов ҳамда Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг биринчи ўринбосари Ойбек Касимов ҳам иштирок этишди.

Учрашув бошида Ҳайдар Фармон МОҚ президентига Осиё ўйинларининг аҳамияти ва ўтказилиш тартиби ҳақида батафсил маълумот берди.

“Аввало, самимий кутиб олганингиз учун раҳмат. Бугун асосан 2 масалани кўриб чиқсак. Булар Ўзбекистоннинг 2030 йилги Осиё ўйинларига мезбонлиги ва кураш спортининг келажакдаги истиқболи. Даставвал, Осиё ўйинлари мезбонлигидан бошласак. Шахсан Президентингиз мана шундай ташаббус билан чиқаётганидан мамнунмиз. Аммо шуни унутмаслик лозимки, мезбон мамлакатлар мусобақага худди Олимпия ўйинларига тайёрлангандек ҳозирлик кўришади. Шу ердалигимда иккимиз учун ҳам қулай муддатни белгилаб олсак-да, ўшанда мен мутахассисларим билан яна келаман ва катта доирада суҳбат олиб борамиз. Курашни янада оммалаштириш бўйича ҳам бир қатор лойиҳаларимиз бор. Буларни сизга бирма-бир тақдим этаман”, – деди Ҳайдар Фармон.

Ўз навбатида МОҚ раҳбари ҳам фахрий меҳмонга ўз режалари хусусида гапириб берди.

“Аввало, ташриф учун сизга алоҳида миннатдорчилик билдирмоқчиман. Айтиб ўтганингиздек, Осиё ўйинларига мезбонлик бўйича шахсан юртбошимиз ташаббуси остида дастлабки ишлар олиб борилмоқда. Осиё ўйинларининг мезбонлиги борасида қилишимиз керак бўлган ишлар кўп. Биз бу мусобақа учун жаҳондаги энг замонавий спорт объектларини қуришимиз лозим. Зеро, улар кейинчалик ёш авлодимизга хизмат қилади. Ушбу ташрифингиз ҳақиқатдан ҳам жуда қисқа. Айтганингиздек, яқин вақт ичида мутахассислар билан ташриф буюрсангиз, ҳар қандай саволларга жавоб олишимиз мумкин бўлади. Шундай бўлса-да, тегишли ташкилотлар билан тайёргарликнинг биринчи босқичини бошлаб юборганмиз ва бу бўйича ҳукуматимиз бизни қўллаб-қувватламоқда”, – деди Рустам Шоабдураҳмонов.

Томонлар суҳбат давомида яна бир қатор истиқболли режалар хусусида фикр алмашишди. Учрашув якунига етгач, меҳмонга МОҚнинг эсдалик совғалари тақдим этилди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг