UZ

Сўнгги янгиликлар

19:41"Бундай ҳолатлар бизнесга фойда келтирмайди". Дана Уайт Нурмагомедовнинг Двалишвилига ҳужуми ҳақида гапирди 0 18:53"Ман Сити"га нисбатан санкциялар тўғрисидаги қарор қачон эълон қилиниши маълум бўлди 0 18:00Двалишвили: "Мен Доғистонни яхши кўраман, хеч кимга нисбатан айблов қўйилишини истамайман" 0 17:05UFC 334 турнири иштирокчиларнинг тўлиқ карди ва жангчилар рўйхати 0 16:16"Хабибнинг жамоаси қаерга бормасин, жанжаллар келиб чиқади". Уайт Нурмагомедовнинг ҳужуми ҳақида гапирди 0 15:31Салоҳ Миср терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурарга айланди 0 14:42Двалишвили ҳибсдан озод этилганидан кейин илк бор муносабат билдирди 0 14:15Ўқ отиш спорти: Ўзбекистонлик спортчи илк бор Жаҳон чемпионатида трап дастурининг финалида қатнашди 0 13:37Усман Нурмагомедов Абу-Дабидаги қамоқхонада қандай шароитда сақланиши айтилди 0 12:53Дмитрий Бивол ўз юртидаги ва хориждаги баҳслар нимаси билан фарқ қилишини айтди 0 12:00Остон Ўруновни Эроннинг бошқа клуби сотиб олмоқчи 0 11:08"Усман UFC'га керак. У ерда бундай йигитларни яхши кўришади". Царукян Нурмагомедовнинг жанжалдан кейинги келажаги ҳақида гапирди 0 10:17Саккизта медалга эга Ўзбекистон делегацияси IV Ёшлар ёзги Олимпия ўйинларида нечанчи ўринни эгаллади? 0 09:46Россия бокс терма жамоасига виза беришмади 0 09:15Миллатлар лигаси. Нидерландиядан 7 та гол, Германиядан ишончли ғалаба 0

13 сен 07:52
Янгиликлар

Қишки спорт турлари

Халқаро хоккей федерациясига аъзо бўлишда Россия томони Ўзбекистонни қўллаб-қувватлайди

Россия хоккей федерацияси Халқаро хоккей федерацияси аъзолигига янги давлатларни қабул қилиш бўйича овоз бериш жараёнида Ўзбекистон номзодини қўллаб-қувватлайди.

ХХФнинг навбатдаги конгресси жорий йил 25-27 сентябрь кунлари Италия пойтахти Римда бўлиб ўтади. Юқоридаги фикрни РХФ ижрочи директори Дмитрий Курбатов Олий хоккей лигаси доирасида пойтахтимиздаги “Humo Arena” муз саройида ўтказилган дастлабки ўйинга ташрифи чоғида таъкидлаб ўтган. Эслатиб ўтамиз, мазкур ўйинда «Хумо» жамоаси «Рязань» клубини йирик – 5:0 ҳисобида мағлуб этди.

«Биз Халқаро хоккей федерациясининг тўлақонли ва доимий аъзоси сифатида Ўзбекистонни мазкур ташкилот аъзолигига қабул қилиш учун овоз берамиз, - дейди Курбатов. – Шу билан бирга бу танловни ташкилотнинг бошқа аъзолари томонидан ҳам қўллаб-қувватланиши учун ҳаракат қиламиз».

Курбатовнинг айтишича, Ўзбекистон ХХФнинг аъзолигига қабул қилинишига асло шубҳа йўқ. Бу воқеа эса мамлакат хоккейи тарихида янги саҳифа очади.

Ўзбекистон хоккей федерацияси 2013 йил октябрь ойида тузилган. 2019 йил февралда узоқ йиллик танаффусдан сўнг мамлакат чемпионати тикланиб, мусобақада тўртта жамоа иштирок этди.

Пойтахтимизда кечган ОХЛнинг илк ўйинида Тошкентнинг «Хумо» жамоасини қўллаб-қувватлаш учун жуда кўп сонли хоккей мухлислари келишди. Шу куни муҳташам “Humo Arena” деярли тўлди. Бу эса мамлакатимизда қайтадан туғилган мазкур ажойиб спорт турига қизиқиш жуда юқори эканидан дарак беради.

Ушбу ҳафтада бу муҳташам мажмуада «Хумо»нинг яна иккита уй учрашуви бўлиб ўтади. 13 сентябрь куни жамоа Қозоннинг «Барс», 15 сентябрда эса Нижний Новгороднинг «Торпедо-Горький» клуби билан куч синашади.

Рейтинг:    

Фикрлар

+1   
13 сен 14:04:25
Samar Uralov
Iloji boricha tezroq boshqa viloyatlardayam muz saroylari qurilsa yaxshi bo'lardi
   
13 сен 14:04:18
Samar Uralov
Iloji boricha tezrtezroq boshqa viloyatlardayam muz saroylari qurilsa yaxshi bo'lardi
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг