UZ

Сўнгги янгиликлар

19:41"Бундай ҳолатлар бизнесга фойда келтирмайди". Дана Уайт Нурмагомедовнинг Двалишвилига ҳужуми ҳақида гапирди 0 18:53"Ман Сити"га нисбатан санкциялар тўғрисидаги қарор қачон эълон қилиниши маълум бўлди 0 18:00Двалишвили: "Мен Доғистонни яхши кўраман, хеч кимга нисбатан айблов қўйилишини истамайман" 0 17:05UFC 334 турнири иштирокчиларнинг тўлиқ карди ва жангчилар рўйхати 0 16:16"Хабибнинг жамоаси қаерга бормасин, жанжаллар келиб чиқади". Уайт Нурмагомедовнинг ҳужуми ҳақида гапирди 0 15:31Салоҳ Миср терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурарга айланди 0 14:42Двалишвили ҳибсдан озод этилганидан кейин илк бор муносабат билдирди 0 14:15Ўқ отиш спорти: Ўзбекистонлик спортчи илк бор Жаҳон чемпионатида трап дастурининг финалида қатнашди 0 13:37Усман Нурмагомедов Абу-Дабидаги қамоқхонада қандай шароитда сақланиши айтилди 0 12:53Дмитрий Бивол ўз юртидаги ва хориждаги баҳслар нимаси билан фарқ қилишини айтди 0 12:00Остон Ўруновни Эроннинг бошқа клуби сотиб олмоқчи 0 11:08"Усман UFC'га керак. У ерда бундай йигитларни яхши кўришади". Царукян Нурмагомедовнинг жанжалдан кейинги келажаги ҳақида гапирди 0 10:17Саккизта медалга эга Ўзбекистон делегацияси IV Ёшлар ёзги Олимпия ўйинларида нечанчи ўринни эгаллади? 0 09:46Россия бокс терма жамоасига виза беришмади 0 09:15Миллатлар лигаси. Нидерландиядан 7 та гол, Германиядан ишончли ғалаба 0

13 фев 12:37
Янгиликлар

Бокс/ММА

Хамзат Чимаев UFC 300 турнирининг марказий жангида октагонга чиқиши мумкин

Ташкилотчилар узоқ кутилаётган юбилей UFC 300 турнирининг асосий жангини ҳали эълон қилишгани йўқ.

Маълумотларга қараганда, бу ҳолат ушбу жангга асосий даъвогарлардан бири Хамзат Чимаевнинг ҳали ҳамон АҚШ визасини ололмаётгани билан боғлиқ экан. Бу ҳақда "ММА соати" кўрсатувида таниқли спорт шарҳловчиси Ариэль Хельвани хабар берди. Унинг айтишича, "Борз"нинг рақиби яримўрта вазнда амалдаги UFC чемпиони Леон Эдвардс бўлади.

"Билишимча, UFC кўриб чиқаётган асосий жанг бу Хамзат Чимаев - Леон Эдвардс тўқнашуви. Дана Уайт ўз интервьюларида бунга бир неча бор ишора қилди. Хамзат сўнгги бор икки йил олдин АҚШда жанг қилганди", - дейди Хельвани. 

Эслатиб ўтамиз, икки ой олдин Леон Эдвардс ўзининг иккинчи чемпионлик ҳимоя жангини муваффақиятли ўтказганди. Ўшанда у Лас-Вегасда ўтган UFC 296 турнирида Колби Ковингтонни беш раунд жанг якунларига кўра ҳакамларнинг якдил қарори билан мағлубиятга учратган эди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг