05 сен 18:14
Янгиликлар
Бокс/ММА
Хамзат Чимаев Умар Нурмагомедовнинг сенсацион мағлубияти ҳақида фикр билдирди
UFC собиқ чемпиони Хамзат Чимаев Умар Нурмагомедовнинг хитойлик Сонг Ядонгдан нокаут бўлганига муносабат билдирди.
"Афсуски, Умар ютқазди. Менимча, у янада кучли бўлиб қайтади. У катта тажрибага эга йигит, болалигидан шу иш билан шуғулланади.
Агар мен ҳақимда сўрасангиз, нокаутга тушишимни олдиндан билолмайман. Мен ўз ишимни қилишда давом этаман. Залда ҳар куни оёққа ўтиш усулларини машқ қиламан, нега жангда ҳам қўлламаслигим керак? Бизнинг спортда ҳамма нарса бўлиши мумкин", — деди Чимаев.
Ҳавола :
Манба : championat.com
Фикрлар