UZ

Сўнгги янгиликлар

19:41"Бундай ҳолатлар бизнесга фойда келтирмайди". Дана Уайт Нурмагомедовнинг Двалишвилига ҳужуми ҳақида гапирди 0 18:53"Ман Сити"га нисбатан санкциялар тўғрисидаги қарор қачон эълон қилиниши маълум бўлди 0 18:00Двалишвили: "Мен Доғистонни яхши кўраман, хеч кимга нисбатан айблов қўйилишини истамайман" 0 17:05UFC 334 турнири иштирокчиларнинг тўлиқ карди ва жангчилар рўйхати 0 16:16"Хабибнинг жамоаси қаерга бормасин, жанжаллар келиб чиқади". Уайт Нурмагомедовнинг ҳужуми ҳақида гапирди 0 15:31Салоҳ Миср терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурарга айланди 0 14:42Двалишвили ҳибсдан озод этилганидан кейин илк бор муносабат билдирди 0 14:15Ўқ отиш спорти: Ўзбекистонлик спортчи илк бор Жаҳон чемпионатида трап дастурининг финалида қатнашди 0 13:37Усман Нурмагомедов Абу-Дабидаги қамоқхонада қандай шароитда сақланиши айтилди 0 12:53Дмитрий Бивол ўз юртидаги ва хориждаги баҳслар нимаси билан фарқ қилишини айтди 0 12:00Остон Ўруновни Эроннинг бошқа клуби сотиб олмоқчи 0 11:08"Усман UFC'га керак. У ерда бундай йигитларни яхши кўришади". Царукян Нурмагомедовнинг жанжалдан кейинги келажаги ҳақида гапирди 0 10:17Саккизта медалга эга Ўзбекистон делегацияси IV Ёшлар ёзги Олимпия ўйинларида нечанчи ўринни эгаллади? 0 09:46Россия бокс терма жамоасига виза беришмади 0 09:15Миллатлар лигаси. Нидерландиядан 7 та гол, Германиядан ишончли ғалаба 0

19 окт 08:04
Янгиликлар

Осиё ўйинлари

Ханчжоу-2022 Осиё ўйинлари ташкилий қўмитасининг биринчи брифинги ўтказилди

Келаси йил Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида ўтказиладиган XIX Осиё ўйинлари ташкилий қўмитасининг биринчи брифинги ўтказилди.

Айни пайтда юзага келган эпидемиологик вазият сабаб тадбир онлайн форматда ташкил этилди. Тадбирда мусобақа ташкилий қўмитаси мутасаддилари, Ханчжоу шаҳри ҳокимлигининг раҳбарияти, Хитой Миллий Олимпия қўмитаси вакиллари, шунингдек, маҳаллий ОАВ офлайн иштирок этган бўлса, қитъамизнинг етакчи спорт журналистлари, телеканал вакиллари ва бошқа мутасаддилар ZOOM платформаси орқали уланишди.

Тадбирда мамлакатимиз номидан Ўзбекистон МОҚ ҳамда юртимизнинг спортга ихтисослашган етакчи ОАВ вакиллари иштирок этишди. Унинг аввалида ташкилий қўмита мутасаддилари яна 327 кундан сўнг старт оладиган ушбу муҳим мусобақага олиб борилаётган тайёргарлик ҳақида тўхталиб ўтишди. Шундан сўнг ўз йўналиши бўйича мутахассислар мусобақага киритилган спорт турлари ва йўналишлари, объектлар, транспорт ва логистика тизими, ОАВ учун ажратилган медиа-марказ ва бошқа бир қатор соҳалар ҳақида батафсил маълумот беришди.

Шуниси аҳамиятлики, мазкур Осиё ўйинларида илк бор Океания минтақаси давлатлари ҳам иштирок этади. Шунингдек, мутасаддиларнинг очилиш ва ёпилиш маросими учун тайёрланган дастурлари ҳақидаги маълумот ҳам тақдим этилди. Маълум қилинишича, маросимлар мухлисларнинг ёдида қолиши учун Хитой кино ва театр соҳасининг тажрибали мутасаддилари, йирик комплекс тадбирларда улкан тажриба тўплаган мутахассислар жалб этилади.

Брифинг давомида иштирокчилар учун Хитойга кириш-чиқиш жараёнларини соддалаштириш, уларга ажратилган қулайликлар ҳақида ҳам тўхталиб ўтилди.

Шу тариқа, Ханчжоу-2022 XIX Осиё ўйинларига аталган биринчи брифингнинг илк куни ўз ишини якунлади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг