UZ

Сўнгги янгиликлар

08:23"Тоттенхэм" "Реал" ва "Барселона"га Порронинг нархини эълон қилди 0 07:42MMA юлдузларининг Мойкано - Нолан жангига муносабати: "Жангни ҳакам ютиб берди" 0 07:01"Алекс учинчи чемпионлик камарини қўлга кирита олади" - UFC собиқ чемпиони 0 22:02Ян ММА тарихидаги уч буюк жангчини айтди 0 21:16"Башакшеҳир" йирик ҳисобда ғалабага эришди, Шомуродов ва Файзуллаевдан гол + ВИДЕО 0 20:04Усик хайрлашув жангида ким билан тўқнаш келмоқчи экани айтилди 0 19:11"Дакар" раллиси 20 йилдан сўнг Африкага қайтади 0 18:30Нега WBA Мунгия — Зон жангига рухсат берди? 0 17:52Хаби Алонсо "Челси"да "Реал" юлдузини кўришни истайди 0 17:05Темировнинг вазнидаги чемпион Пётр Ян билан жанг қилишга тайёр 0 16:11Ўзбекистон велоспортчилари Остонада 2 та медаль қўлга киритишди 0 15:15UFC Fight Night 292 турнирининг бонус соҳиблари маълум 0 14:42Полина ва Мария Гуанчжоу турнири чемпионлари! 0 14:10Россия терма жамоаси ёрдамчи мураббийи: "Ўзбекистон майдонга энг кучли таркиби билан тушишини истаймиз" 0 13:28UFC Fight Night 292 турнирининг барча натижалари битта хабарда 0

01 янв 08:46
Янгиликлар

Кураш

Ханчжоу шаҳри Кураш бўйича Осиё чемпионатига ҳам мезбонлик қилади

Халқаро Кураш ассоциацияси ва Ханчжоу-2022 Осиё ўйинлари ташкилий қўмитаси ўртасидаги келишувга асосан Кураш бўйича катталар ўртасидаги Осиё чемпионати Ханчжоу шаҳрида ўтказиладиган бўлди.

Мазкур қитъа чемпионати, халқаро ҳакамлик семинари ва кураш ҳакамларининг бир юлдуз даражаси учун имтихонлар 2023 йилнинг 25-29 апрель кунлари ўтказилиши режалаштирилмоқда.

Халқаро Кураш ассоциацияси Бош котиби, техник директор Муҳаммад Реза Нассирий ва Ханчжоу-2022 Осиё ўйинлари ташкилий қўмитаси аъзолари ўртасида бир неча бор ZOOM платформаси орқали онлайн мулоқотлар бўлиб ўтди. 

Мулоқот жараёнида кўплаб ташкилий масалалар келишиб олинди. Унга кўра Осиё чемпионатида 15 та вазн тоифасида қитъанинг барча кураш миллий федерацияларидан курашчилар иштирок этиши мумкин. 

Баҳслар Ханчжоу шаҳрининг "Linpu" спорт мажмуасида бўлиб ўтади. Ҳакамлар семинари ва имтихонлари, антидопинг тестлари ҳам айнан мазкур спорт мажмуасида бўлиб ўтиши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 2023 йилнинг 23 сентябридан 8 октябри кунига қадар Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида XIX Ёзги Осиё ўйинлари бўлиб ўтади. Осиё Олимпиадаси сифатида эътироф этиладиган мазкур ўйинлар Дастуридан кураш спорти ҳам расман ўрин олган. Кураш баҳслари 2-5 октябрь кунлари "Linpu" спорт мажмуасида бўлиб ўтади.

25-29 апрель кунлари ўтказилиши режалаштирилаётган Осиё чемпионати Осиё ўйинлари олдидан ўзига хос тайёргарлик вазифасини ҳам ўтаб беради.  

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг