UZ

Сўнгги янгиликлар

22:30Азиза Зокирова ҳам лицензион турнирни ғалаба билан бошлади 0 19:30"Учталик масҳарабоз қайтмоқда". Ян Сехудога жавоб берди 0 19:09"Бутун умрим давомида Хабибдан ўрнак олганман" - Ислам Махачев 0 18:48Хави АПЛнинг топ-клуби билан музокаралар олиб бормоқда 0 18:27Порье беш йил ичида кучайдими? Хабиб жавоб берди 0 18:06Энди Маррей "Ролан Гаррос"даги илк ўйинида ютқазди 0 17:45Эдвардс: "Билол Муҳаммадни 10 та жангдан 10 тасида мағлуб этган бўлардим" 0 17:22Ўзбекистон футзал терма жамоасининг рақиблари ФИФА рейтингида нечанчи ўринларда бормоқда? 0 17:00"Русга айланаман". Сехудо Петр Янни жангга чорлади 0 16:38Кениялик атлет жаҳон рекордини янгилади 0 16:17Махачев Порье ҳақида: "У UFC Шон-шараф Залига кирадиган одам" 0 15:56Туркия терма жамоасининг Евро 2024 учун кенгайтирилган таркиби маълум қилинди 0 15:35WTA рейтинги. Коллинз Топ-10`га қайтди, теннисчиларимизнинг бари кўтарилди 0 15:14Жаҳон чемпионатининг ҳар бир чизиғи бўйича энг яхшилари аниқланди 0 14:53Бугун боксчимиз лицензион турнирда жанг қилади 0

10 авг 18:22
Янгиликлар

Бокс/ММА

Хавфли Уайт ўрнига - аллақачон сўнган финн. Жошуага яна кучсиз рақиб берилди

Роберт Хелениус 2-жангини атиги бир ҳафта ичида ўтказади.

Келгуси ҳафта охирида Лондонда катта бокс оқшоми бўлиб ўтади ва Энтони Жошуа турнирнинг асосий жангида чиқиш қилиши керак. Аммо АJнинг рақиби билан муаммо келиб чиқди. Дастлаб, матчмейкерлар Буюк Британиянинг собиқ чемпиони Диллиан Уайт билан реванш жангини илгари сурдилар, аммо иккинчиси допинг-тестлардан ўта олмаганидан сўнг, Уайт аҳмоқона тарзда жангдан чиқиб кетди.

Дастлаб, жангни сақлаб қолиш учун фахрий Дерек Чисора чақирилиши ҳақида хабар берилган эди, аммо охир-оқибат «Шимоллик қўрқинчли туш» лақабли улкан Роберт Хелениус танланди.

Афтидан, Роберт рози бўлиш-бўлмаслиги ҳақида ўйлаб ҳам кўрмагангаўхшайди: «Мен Жошуа билан жангни интиқлик билан кутяпман. Мен ҳар қандай қийинчиликка ва ҳар қандай вақтда тайёр бўлган ҳақиқий викингман. Бу мен қўлдан бой берадиган имконият эмас. Мен ундан максимал даражада фойдаланишни режалаштиряпман”.

Биз уни тушунишимиз мумкин. Афсуски, Хелениуснинг энг яхши йиллари ортда қолди. Робертнинг карьераси ҳақиқатан ҳам 2012-2013 йилларда ўз чўққисига чиқди, у ҳали мағлубиятга учрамаган ва дунёдаги энг кучли оғир вазнли жангчиларидан бири ҳисобланган. Шундан сўнг, «Шимоллик қўрқинчи туш»нинг фаолиятида нокаутлар ҳам, иккинчи даражали титуллар учун турли жанглар ҳам пайдо бўлди. У ҳақиқий юлдузга айланмади, лекин Финляндияда у ҳали ҳам мутлақ энг яхши боксчи ҳисобланади. Қисқаси, икки метрли катта одам учун Жошуа билан кураш қайта порлаш ва ўзининг ҳали ҳам борлигини эслатиш учун ажойиб имкониятдир.

Дарвоқеа, Хелениус ҳеч қачон ҳақиқий топ бўлмаганини Робертнинг PPV бўйича биринчи жангини фақат 2022 йилда ўтказганлигидан ҳам билиш мумкин. Рақиб замонамизнинг асосий нокаутчиси Деонтей Уайлдер эди ва барчаси биринчи раунддаёқ якунига етди. Хелениус баҳсни фаол бошлади ва рақибни бурчакка сиқиб қўйди, аммо у ерда бронза бомбардимончиси фин боксчисини бир зарба билан осонгина нокаутга учратди. Жангдан сўнг Уайлдер ҳамкасбининг соғлиғидан шунчалик хавотирда эдики, у ҳатто матбуот анжуманида йиғлади. Ушбу муваффақиятсизликдан сўнг, Хелениус ўз фаолиятини тугатишга қарор қилди, бироқ, кейинчалик бокс тушишда давом этди. Атиги уч кун олдин у Финляндияда Олавинлинна қалъасида бўлиб ўтган кичик шаҳарча турнирида жанг қилди. У оқшомда Роберт Мика Миелоненни нокаутга учратди ва дарҳол янги жангга киришди.

Нима учун бу Жошуанинг жанги? Шубҳасиз, АJ йил охирида Уайлдерга қарши жанг ўтказишни режалаштирмоқда ва унгача яна бир марта рингга чиқишга умид қилмоқда. Энтони Лондонда жанг ўтказишга жиддий ёндашди. Миш-мишларга кўра, Хелениус таклиф қилинишидан олдин, Чисора, Жералд Вашингтон билан музокаралар бўлиб ўтган ва Демси Маккин ва Филип Хрговичнинг номзодлари ҳам муҳокама қилинган.

Ташқаридан қараганда, Хелениус Жошуа учун енгил машғулот ва британияликни катта жангларга осон олиб келувчи йўлдек. Бу қисман тўғри, чунки Энтони сўнгги жангларда ниҳоятда кучсиз жанг кўрсатди ва бугунги кунда унинг ҳақиқий даражасини баҳолаш қийин. Шубҳасиз, Жошуа юқори даражага қайтиш учун суст ҳаракатланяпти ва унга психологик муаммолар тўсқинлик қилмоқда. Хелениус билан жанг бу - Жошуани Энди Руиздан мағлуб бўлмаган ва ҳеч бир рақибдан қўрқмаган даврларга қайтариш учун яна бир уриниш.

Бу қарама-қаршиликнинг асосий интригаси айнан қандай Жошуани кўришимиз бўлади. Роберт Хелениус эса АJ учун ўзига хос лакмус қоғози (даражани аниқловчи тест) вазифасини ўтайди.


Ҳорижий сайтлар асосида Сарвиноз Раҳмонқулова тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг