UZ

Сўнгги янгиликлар

20:46"Ғазалкент" клуби яна бир компания билан ҳамкорлик бошлаганини эълон қилди 0 19:00"Ортга йўл йўқ эди". Магомед Анкалаев Перейра қарши жангдаги мағлубият сабабини айтди 0 18:18Ўтмишга назар. Миржалол Қосимов катта футбол билан қандай хайрлашган эди? 0 17:23Теренс Кроуфорд Канело — Мбилли жанги учун тахминини айтди 0 16:52Guangzhou Nansha International. Ҳумоюн Султонов нимчорак финал босқичи масаласини ҳал қилди 0 16:12Тайсон Фьюри Дюбуанинг Уордлига қарши реваншдаги ғалабасига муносабат билдирди 0 15:44Дана Уайт Саудия Арабистонидаги турнирнинг бекор қилиниши ҳақидаги сўзларга муносабат билдирди 0 14:53Ningbo Open: Полина Кудерметова дунёнинг 38-ракеткасини мусобақадан чиқариб юборди. Кейинги рақиб — рейтинг пешқадами! 0 14:26Мбаппе "Onze d'Or" талқини бўйича 2025/26 йилги мавсумда Европанинг энг яхши футболчиси деб топилди 0 13:45Мовсар Евлоев: "UFC’да муддатидан олдин бирорта ҳам ғалабам йўқ, аммо..." 0 12:32Ўзбекистон терма жамоаси IHF Nations Trophy 2026 ғолиби бўлди 0 11:11Райан Гарсия Теофимо Лопес билан жанг қилиши мумкин — инсайдер 0 10:32"Реал" катта номли футболчилар кетидан қувиб, ишончни йўқотди" - Лапорта 0 09:44Ковингтон ва Диллон Дэнис яна учрашади (ПОСТЕР) 0 09:00WTA Ningbo Open. Раҳимова дунёнинг 26-ракеткасига қарши муносиб қаршилик кўрсатди 0

01 сен 14:50
Янгиликлар

Теннис

Хитой "Челленжер"ида ўзбек дербиси бўлиб ўтди

Хитойнинг Чжанцзяган шаҳрида теннис бўйича "Челленжер" туркумига кирувчи, мукофот жамғармаси 107 000 АҚШ долларини ташкил этувчи турнир бўлиб ўтмоқда.

International Challenger-Zhangjiagang саралаш турнирида иккинчи рақам остида таснифланган ҳамюртимиз Ҳумоюн Султонов икки ғалабаси эвазига асосий тўр йўлланмасини қўлга киритган эди. Биринчи ракеткамиз Сергей Фомин эса рейтингдаги ўрни бўйича тўғридан-тўғри асосий тўрда қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритганди.  

Эътиборлиси, қуръа натижасига кўра икки теннисчимиз асосий тўрнинг илк даврасида ўзаро тўқнаш келди. Бироз аввал якунига етган 1/16 финал учрашувида Султонов Фоминни 7/5, 6/0 ҳисобида мағлубятга учратди. 

Таққослаш учун, айни пайтда Султонов ATP рейтингида 466, Фомин 295-ўринни эгаллаб турибди. Саксон уч дақиқа давом этган баҳсда Ҳумоюн 13, Сергей 7 та эйс зарбасини амалга оширди. Қўшхатолар Фоминда уч баробар кўпроқ бўлди - 6 га 2. Теннисчиларимизнинг ўзаро учрашувларида Султонов олдинда бормоқда - 3:1. 

Энди Ҳумоюн Султонов 1/8 финалда австралиялик 24 ёшли Энцо Агиардга қарши кортга чиқади. ATP рейтингида 513-поғонасида бораётган Яшил қитъа вакили 1/16 финалда турнирда бешинчи рақам остида таснифланган, жаҳон рейтингида 255-ўринни банд этган япониялик Хаято Мацуокани мусобақадан чиқариб юборди - 6/3, 6/4.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг