UZ

Сўнгги янгиликлар

13:15"Манчестер Юнайтед" тарихида илк бор ушбу ҳолатга тушиб қолди 0 12:44Конор Макгрегор: "Холлоуэйни бир оёқда ҳам енгардим" 0 12:11Ковингтон UFC жангчилари ва Zuffa боксчилари ўртасидаги мукофот фарқи учун Дана Уайтни танқид қилди 0 11:40Жаҳонгир Зокиров "Zuffa"даги жанги учун Ар-Риёдга етиб борди 0 11:09Ўзбекистон – Саудия Арабистони учрашуви учун чипталар нархи маълум бўлди 0 10:38"Қўллар қичишяпти". Нурмагомедов жанг ўтказиш истагини билдирди 0 10:07Самбо бўйича юбилей 50-Жаҳон чемпионатининг сўнгги кун беллашувларидан ёрқин ФОТОРЕПОРТАЖ 0 09:36Ёшлар Олимпиадаси. Боксчимиз кореялик рақибасини техник нокаутга учратди + ФОТО 0 09:05А Серия. Етакчилар баҳсида "Интер"нинг қўли баланд келди + ВИДЕО 0 08:34Бугун Дана Уайт Дональд Трамп билан Оқ уйдаги лавозим ҳақида гаплашади 0 08:03UFC 335 турнири битта жангини йўқотди 0 07:32ММАчиларимиз IMMAF жаҳон чемпионатида 8 та медаль қўлга киритишди 0 07:01"Барселона" Ферминнинг дубли эвазига Мадридда "Атлетико"ни мағлуб этди 0 23:05Оғир атлетикачиларимиз Жаҳон чемпионатини Топ-3`да якунлашди 0 22:34"5 ҳафта!". Бивол Каллум Смитга қарши жанг олдидан бугунги спорт формасини кўрсатди + ФОТО 0

31 авг 09:25
Янгиликлар

Тадбирлар, Осиё ўйинлари

Хитой спортининг ютуқлари Ўзбекистон делегацияси нигоҳида

Хитой йирик комплекс мусобақаларни ўтказиш борасида жаҳоннинг энг тажрибали мамлакатларидан бирига айланиб улгурди.

Хусусан, Пекин шаҳрининг ҳам ёзги, ҳам қишки Олимпия ўйинларини қабул қилган дунёдаги ягона шаҳар мақомига эга эканлиги, мамлакатнинг бир неча бор Осиё ўйинлари ва Универсиада каби комплекс мусобақаларга мезбонлик қилгани ушбу фикрга яққол далил бўлади.

Сўнгги йилларда Чин ўлкасининг бошқа шаҳарларида ҳам йирик комплекс мусобақалар, жаҳон чемпионатлари ўтказилмоқда. Бу эса бутун мамлакат бўйлаб спорт инфратузилмаси бирдек ривожланганини англатади. Шу боис кўплаб давлатлар бундай тажрибадан андоза олиб, ундан фойдаланмоқда.

Айни кунларда “Тошкент-2025” ёшлар Осиё ўйинлари учун Олимпия шаҳарчасини барпо этиш лойиҳаси доирасида Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси Бош котиби Ойбек Касимов, Қўмита раиси ўринбосари Азизжон Камилов, шунингдек, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, “Ягона буюртмачи хизмати” инжиниринг компанияси мутасаддиларидан иборат делегация Хитой сафарида бўлиб турибди. Ундан кўзланган мақсад мамлакатдаги спорт инфратузилмаси, хусусан, универсал спорт объектларини қуриш ва ундан мақсадли фойдаланиш каби устувор режаларни ўрганишдир.

Ишчи гуруҳнинг дастлабки манзили Пекинда қад ростлаган дунё спорти оламидаги йирик лойиҳалардан бири “Пекин Миллий конькида югуриш маркази” бўлди. 2022 йилги қишки Олимпиада учун барпо этилган ушбу иншоотни нафақат Хитой, балки жаҳон спортининг дурдона объектларидан бири дейиш мумкин. Ўрганиш давомида маҳаллий мутахассислар мамлакатда спорт объектларини қуриш бўйича сўнгги ютуқлар ҳақида батафсил маълумот беришди.

Мутасаддилар “Тошкент-2025” ёшлар Осиё ўйинларининг қурилиши учун масъул бўлган “China CAMC Engineering” компанияси офисида меҳмон бўлишди. Ташкилот бош директори Ли Хайсинь билан ўтган суҳбатда Тошкентда қурилаётган Олимпия шаҳарчасида олиб борилаётган бунёдкорлик ишлари, келгусида ҳам ҳамкорликни янада изчил давом эттириш каби мавзулар кўриб чиқилди.

Пекинга ташрифи доирасида ишчи гуруҳ CNSG (China National Sports Group) компаниялари офисига ҳам ташриф буюриб, ташкилот раҳбарияти билан учрашувлар ўтказди. Ушбу компания комплекс Ўйинлар ўтказишда админстратив ва ташкилий йўналиш бўйича ўз хизматларини таклиф қилди. Ҳар икки учрашувда ўзаро ҳамкорликнинг янги қирралари кўриб чиқилиб, келгуси режалар ҳақида фикр алмашилди.

Қайд этиш жоиз, ушбу икки компания Хитой спортидаги етакчи локомотив бўлиб, сўнгги 15 йил мамлакатда ўтган ёзги ва қишки Олимпия ўйинлари, Осиё ўйинлари, ўсмирлар Олимпиадаси, Универсиада ўйинлари ва бошқа кўплаб мусобақалар учун объектлар қурилиши, логистика ва коммуникация йўналишидаги ишларни амалга оширган. Шундан сўнг ишчи гуруҳ Пекиндаги “Янги Миллий стадион”га ҳам ташриф буюриб, замонавий бунёдкорликдаги сўнгги ютуқлар билан танишди.

Ишчи гуруҳнинг Хитойга сафари давом этади. Мутасаддилар эндиликда яқинда Бутунжаҳон ёзги Универсиада ўйинларини қабул қилган Чэнду шаҳрига йўл олиб, у ердаги инфратузилмани ўрганишади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг