UZ

Сўнгги янгиликлар

20:46“Great Silk way-2024”. Боксчиларимиз турнирни умумжамоа ҳисобида биринчи ўринда якунлашди 0 19:50Дана Уайт Конор Макгрегорнинг камчилиги ҳақида гапирди 0 19:28Оливейра нима учун Царукян билан жангга рози бўлганини айтди 0 19:06Хавининг дисквалификацияси бўйича апелляция рад этилди 0 18:45Жаҳонгир Нажмиддиновнинг Анвар Азизли билан жанги бўйича берилган апеллация натижаси қандай бўлди? 0 18:23Новак Жокович грунт мавсумга тайёргарликни бошлади 0 18:02Оливейра Царукянга маслаҳат берди 0 17:41Хави «Барселона»да қолиши мумкин, бироқ бош мураббий сифатида эмас 0 17:18Дзюдо. Анталия "Катта Дубулға" турнирига қуръа ташланди, ҳамюртларимизнинг илк рақиблари билан танишинг 0 16:58Нигина Абдураимова Словенияда чорак финалга чиқди 0 16:37Адесанья UFC 305 турнирининг марказий жангида октагонга кўтарилиши мумкин 0 16:16Месси: "ЖЧ-2022да ғолиб бўлмаганимизда, мен терма жамоадан кетардим" 0 15:54Жасур Алижанов МPL 9 нинг санаси ва манзилини очиқлади 0 15:32Тошкентда шахмат бўйича "Георгий Агзамов хотира турнири" старт олди 0 15:11UFC россиялик аралаш яккакураш усталари ўртасидаги қизиқарли жангни эълон қилди 0

05 май 17:20
Янгиликлар

Спорт курашлари, Бокс/ММА, Кураш, Дзюдо, Осиё ўйинлари

Хитойдаги Осиё ўйинларида совриндор бўлган ўзбекистонлик спортчиларга қанча мукофот пули берилиши маълум бўлди

Теглар :  Осиё ўйинлари
"2022 йилда Ханчжоу шаҳрида (Хитой) бўлиб ўтадиган XIX ёзги Осиё ва IV Параосиё ўйинларига Ўзбекистон спортчиларини комплекс тайёрлаш тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори.

Жорий йилда Ханчжоу шаҳрида (Хитой) бўлиб ўтадиган ёзги Осиё ва Параосиё ўйинларида Ўзбекистон спортчиларининг ҳар томонлама тайёрлиги ва муваффақиятли иштирокини таъминлаш, уларда олтин, кумуш ва бронза медалларини қўлга киритган спортчиларни моддий қўллаб-қувватлаш, шунингдек, мамлакатимизда Олимпия ва Паралимпия ҳаракатини янада ривожлантириш мақсадида:

1. Осиё ўйинлари ташкилий қўмитасининг таклифига кўра Ханчжоу шаҳрида (Хитой) 2022 йил 10-25 сентябрь кунлари XIX ёзги Осиё ўйинлари ҳамда шу йилнинг 9-15 октябрь кунлари IV ёзги Параосиё ўйинларида (кейинги ўринларда – Осиё ва Параосиё ўйинлари) Ўзбекистон спорт делегациясининг иштирок этиши режалаштирилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Қуйидагилар Осиё ва Параосиё ўйинларига Ўзбекистон спортчиларини тайёрлашнинг устувор вазифалари этиб белгилансин:

Ўзбекистон спорт делегациясининг аввалги Осиё ўйинларига нисбатан спорт турлари бўйича 30 тадан 35 тагача ҳамда Параосиё ўйинларига нисбатан параспорт турлари бўйича 8 тадан 13 тагача, умумий профессионал спортчилар сонини 50 фоиздан ошириш;

анъанавий яккакураш спорт турлари билан бир қаторда ўқ отиш, енгил атлетика, эшкак эшиш, велоспорт, гандбол, регби, баскетбол 3х3, сув спорти, шунингдек, паравелоспорт ва парашахмат спорт турлари бўйича натижадорликни ошириш;

спортчиларнинг генетик ва фенокопик имкониятларини ўрганиб, уларга рационал овқатланиш ҳамда машғулот юкламаларини тўғри тақсимлаш бўйича тавсиялар бериш ва уларни миллий терма жамоаларга жалб қилиш, шунингдек, ҳар бир спортчининг психологик портретини шакллантириш орқали психологик тайёрлаб бориш;

спорт турлари бўйича тайёргарлик жараёнига хорижий тренерлар ва мутахассисларни, шу жумладан, спорт фармакологлари, диетологлари, психологларини жалб қилиш;

спортчилар учун узлуксиз ўқув-машғулот йиғинларини ўтказиш ҳамда якуний тайёргарлик босқичини самарали ва сифатли ташкил этиш.


3. Ўзбекистон спорт делегациясининг 2022 йилда Ханчжоу шаҳрида (Хитой) бўлиб ўтадиган XIX ёзги Осиё ва IV Параосиё ўйинларига тайёргарлик кўриши ва муваффақиятли иштирок этиши бўйича “йўл харитаси” иловага мувофиқ тасдиқлансин.


4. Белгилаб қўйилсинки:

а) Осиё ва Параосиё ўйинларида ғолиб ва совриндор бўлган Ўзбекистон спортчилари:

олтин медаль учун – 5 000 АҚШ доллари;

кумуш медаль учун – 3 000 АҚШ доллари;

бронза медаль учун – 2 000 АҚШ доллари;


б) Осиё ва Параосиё ўйинларида ғолиб ва совриндор бўлган Ўзбекистон спортчиларини тайёрлаган тренерлар:

олтин медаль учун – 2 500 АҚШ доллари;

кумуш медаль учун – 1 500 АҚШ доллари;

бронза медаль учун – 1 000 АҚШ доллари;


в) Осиё ва Параосиё ўйинларида ғолиб ва совриндор бўлган Ўзбекистон спортчиларини тайёрлаган бошқа мутахассислар (шифокор, диетолог, массажист ва бошқалар):

олтин медаль учун – 2 000 АҚШ доллари;

кумуш медаль учун – 1 000 АҚШ доллари;

бронза медаль учун – 500 АҚШ доллари миқдорида ҳар бир медаль учун бир марталик пул мукофотлари билан рағбатлантирилади;

г) мазкур бандда назарда тутилган харажатлар Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қопланади.


5. Белгилансинки, Осиё ва Параосиё ўйинларида ғолиб ва совриндор бўлган Ўзбекистон спортчилари ва уларни тайёрлаган тренерлар қўшимча равишда маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан қуйидаги миқдорда бир марталик пул мукофотлари билан рағбатлантирилади:

а) Осиё ва Параосиё ўйинларида ғолиб ва совриндор бўлган Ўзбекистон спортчилари:

олтин медаль учун – базавий ҳисоблаш миқдорининг 300 баравари миқдорида;

кумуш медаль учун – базавий ҳисоблаш миқдорининг 200 баравари миқдорида;

бронза медаль учун – базавий ҳисоблаш миқдорининг 100 баравари миқдорида рағбатлантирилади;

б) Осиё ва Параосиё ўйинларида ғолиб ва совриндор бўлган Ўзбекистон спортчиларини тайёрлаган тренерлар:

олтин медаль учун базавий ҳисоблаш миқдорининг – 200 баравари миқдорида;

кумуш медаль учун базавий ҳисоблаш миқдорининг – 100 баравари миқдорида;

бронза медаль учун базавий ҳисоблаш миқдорининг – 50 баравари миқдорида;

в) мазкур бандда назарда тутилган харажатлар маҳаллий бюджетнинг қолдиқ маблағлари ва даромадлар режасининг ошириб бажарилган қисмидан қопланади.


6. Қуйидагилар Осиё ва Параосиё ўйинларига тайёргарлик кўришнинг молиялаштириш манбалари этиб белгилансин:

Спортни ривожлантириш вазирлиги, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси, Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитасига ажратилган Давлат бюджети маблағлари;

жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;

қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар.


7. 2024 йил Париж шаҳрида (Франция) бўлиб ўтадиган XXXIII ёзги Олимпия ва XVII Паралимпия ўйинларига Ўзбекистон спортчиларини тайёрлаш бўйича Республика комиссиясига (А.Н. Арипов):

икки ҳафта муддатда Осиё ва Параосиё ўйинларида иштирок этадиган Ўзбекистон спорт делегациясининг контингентини, шунингдек, ушбу ўйинларга босқичма-босқич тайёргарлик олиб бориш схемасини тасдиқлаш;

Осиё ва Параосиё ўйинларига тайёргарлик кўриш ва муваффақиятли иштирок этиш бўйича мазкур қарор билан тасдиқланган “Йўл харитаси”да масъул вазирлик, идора ва ташкилотлар зиммасига юклатилган вазифа ва топшириқларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини назоратга олиш;

спорт соҳасидаги малакали мутахассислар ва масъул спорт ташкилотлари вакилларидан иборат Осиё ва Параосиё ўйинлари тезкор штаблари фаолиятини ташкил этиш;

Осиё ўйинлари дастурига киритилган ноолимпия спорт турларига спорт базаларини бириктириш, спорт инвентарлари билан таъминлаш, 110 кунлик узлуксиз маҳаллий ва халқаро ўқув-машғулот йиғинлари ҳамда халқаро спорт мусобақаларида терма жамоа аъзолари иштирокини таъминлаш;

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси ва Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси ҳузурида спортчиларнинг допинг назоратини олиб бориш учун мўлжалланган Допингга қарши маъмурият ва бошқарув тизими (ADAMS) дастури бўйича махсус ишчи гуруҳларини ташкил этиш;

натижадорлиги паст бўлган спорт федерация (ассоциация)ларида замонавий спорт менежментини йўлга қўйиш.


8. Спортни ривожлантириш вазирлиги (А.Икрамов), Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси (Ш.Ташматов), Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси (М.Ташходжаев)га:

спортчиларнинг халқаро спорт мусобақаларига тайёргарлиги давомида жисмоний ва руҳий ҳолатини яхшилаш, жумладан, тренерлар, спорт шифокорлари, ҳакамлар иштирокида маҳаллий ва халқаро семинар-тренинглар, мастер-класс тадбирларини ўтказиб бориш чораларини кўриш;

Осиё ва Параосиё ўйинларида Ўзбекистон спорт делегацияси аъзоларининг қатнашиши учун уларни спорт анжомлари, расмий либос
ва спорт экипировкаси билан таъминлаш;

Маданият вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ҳокимлиги билан биргаликда Осиё ва Параосиё ўйинларида Ўзбекистон спорт делегацияси аъзоларини тантанали кузатиш ва кутиб олиш тадбирларини юқори савияда ташкиллаштириш вазифаси юклатилсин.


9. Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси (Ш.Ташматов), Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Б.Мусаев) миллий терма жамоа аъзоларига сифатли тиббий хизмат кўрсатиш, уларнинг жисмоний ҳолатини яхшилаш мақсадида:

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси ҳузуридаги Республика спорт тиббиёти илмий-амалий маркази (кейинги ўринларда – Марказ) фаолиятини янада такомиллаштириш;

спортчиларнинг ўқув-йиғин машғулотлари ва мусобақалар даврида жисмоний ҳолатини тиббий кўрикдан ўтказишга мўлжалланган мобиль лабораториялар фаолиятини ташкиллаштириш ва уларни зарур жиҳозлар билан таъминлаш;

спорт турлари бўйича терма жамоаларга тиббиёт ходимларини Марказ орқали бириктириш ва жалб этиш тизимини йўлга қўйиш;

Марказ иш фаолияти унумдорлигини ошириш мақсадида маҳаллий ва хорижий мутахассислар билан ҳамкорликни йўлга қўйиш чораларини кўрсин.


10. Белгилансинки:

Марказ фаолиятини яхшилаш мақсадида NexION 1 000 (мастер-спектро-метр Perkin Elmer) ва мобиль криокамера тиббий асбоб-ускуналарни харид қилиш учун 2022 йилда фаолияти тугатилган “Соғлом турмуш тарзи” платформасига ажратилган маблағлар доирасида 5 миллиард сўм йўналтирилади ва 2023 йилда кўчма лаборатор таҳлилларни ўтказиш мақсадида 1 дона автобус харид қилиш учун Давлат бюджети параметрларида зарур маблағлар кўзда тутилади;

Марказ учун талаб этиладиган бошқа тиббиёт жиҳозлари ва асбоб-ускуналарни харид қилиш Марказнинг ўз маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.


11. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (А.Тошқулов), Халқ таълими вазирлиги (Б.Саидов), Мудофаа вазирлиги (Б.Қурбонов), Миллий гвардия (Р.Джураев) Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (Н.Хусанов) билан биргаликда Осиё ва Параосиё ўйинларига тайёргарлик кўраётган спортчилар, тренерлар ва бошқа мутахассисларнинг ташкил этиладиган спорт мусобақалари, ўқув-машғулот йиғинлари даврида таълим муассасаси ўқув дарсларидан, иш фаолиятидан белгиланган тартибда озод қилинишини ва спорт тадбирларида ўз вақтида иштирок этишини таъминласин.


12. Миллий антидопинг агентлиги (Н.Турсунов):

спортчилар томонидан антидопинг қоидаларига қатъий риоя қилиниши устидан самарали назоратни амалга оширсин;

спорт федерация (ассоциация)лари билан биргаликда режа-график асосида семинар-тренинглар ташкил қилиб борсин;

Ўзбекистон спорт делегацияси аъзоларини антидопинг мавзуларига оид тегишли ўқув-ахборот материаллари ва турли кўргазмали маълумотлар билан таъминласин.


13. Ташқи ишлар вазирлиги (В.Норов):

Спортни ривожлантириш вазирлиги, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси, Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси буюртманомасига мувофиқ Осиё ва Параосиё ўйинларига тайёргарлик даври мобайнида терма жамоа аъзолари учун хорижга чиқиш ҳужжатларининг тезкорлик билан расмийлаштирилишини таъминласин;

Ўзбекистон спорт делегациясининг Пекиндаги “Бейжинг” ҳамда Ханчжоудаги “Сяошань” (Хитой) халқаро аэропортларида иммиграция назоратидан ўтишига кўмаклашсин.


14. Ички ишлар вазирлиги (П.Бобожонов):

Ўзбекистон спорт делегацияси аъзоларининг Осиё ва Параосиё ўйинларида қатнашиши учун уларнинг хорижга чиқиш биометрик паспортлари тезкорлик билан расмийлаштирилишини таъминласин;

кузатиш ва кутиб олиш тадбирларида хавфсизликни таъминлаш ва жамоат тартибини сақлаш, шунингдек, Ўзбекистон спорт делегацияси транспорт воситалари кузатувини ташкил этиш бўйича зарур ташкилий чораларни кўрсин.


15. Транспорт вазирлиги (И.Махкамов):

Спортни ривожлантириш вазирлиги, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси ҳамда Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси талабномаларига асосан жорий йилнинг сентябрь-октябрь ойларида Ханчжоу шаҳрига (Хитой) рейслар ташкил этилиши, шунингдек, Ўзбекистон спорт делегацияси учун авиачипталар бронь қилинишини;

“Тошкент – Ханчжоу – Тошкент” йўналиши бўйича қўшимча чартер рейслари ташкил этилиши ва амалга оширилишини;

Ўзбекистон спорт делегацияси аъзоларига тегишли бўлган спорт анжомлари ва жиҳозларининг Ислом Каримов номидаги “Тошкент” халқаро аэропорти орқали бепул ўтказилишини;

Ислом Каримов номидаги “Тошкент” халқаро аэропортининг умумий залида “яшил йўлак” ташкил қилиш ва мазкур йўлак орқали Ўзбекистон спорт делегацияси аъзоларини кузатишни ва кутиб олишни таъминласин.


16. Давлат божхона қўмитаси (А.Мавлонов) Ўзбекистон спорт делегацияси аъзолари ва уларнинг қўл юкларини (спорт овқатлари ва бошқа озиқ-овқат маҳсулотлари, спорт анжомлари, жиҳозлар, тиббий асбоб-ускуналар ва препаратлар ҳамда бошқалар) божхона назоратидан ўтказиш ва расмийлаштириш ишлари тезкорлик билан амалга оширилишини таъминласин.


17. Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси (Ш.Ташматов) ҳамда Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси (М.Ташходжаев) Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Б.Мусаев) билан биргаликда Ўзбекистон спорт делегациясини зарур бўлган тиббий жиҳозлар, асбоб-ускуналар ва препаратлар билан таъминласин.


18. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси (А.Хаджаев), Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги (А.Кўчимов) спортчиларнинг тайёргарлик жараёнлари, ўқув-машғулот йиғинлари ҳамда Осиё ва Параосиё ўйинларида бевосита иштироки тўғрисида қисқа метражли видеороликлар ҳамда махсус кўрсатувлар тайёрланишини ва оммавий ахборот воситаларида доимий равишда кенг ёритилишини таъминласин.


19. Спортни ривожлантириш вазирлиги (А.Икрамов), Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси (Ш.Ташматов), Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси (М.Ташходжаев), спорт федерация (ассоциация)лари ҳамда спорт турлари бўйича Республика олий спорт маҳорати мактаблари томонидан Осиё ва Параосиё ўйинларига тайёргарлик кўриш учун спорт анжомлари, жиҳозлар, ускуналар, делегация расмий либослари, спорт экипировкаси, спорт тиббиёти жиҳозлари, тиббий-биологик препаратларни харид қилиш, шунингдек, ўқув-машғулот йиғинлари бўлиб ўтадиган спорт базаларини таъмирлаш ва реконструкция қилиш, ётоқхона, спорт заллари ва спорт жиҳозлари ижараси ҳамда овқатланишни ташкил қилиш билан боғлиқ тартиб-таомиллар қонунчиликда белгиланган тартибда давлат харидларининг асосий принципларига риоя қилинган ҳолда амалга оширилсин.


20. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари:

жойларда олимпия ва паралимпия спорт турларини ривожлантириш ва мувофиқлаштириш, услубий қўллаб-қувватлаш ва мониторинг қилиш мақсадида спорт федерация (ассоциация)лари ҳудудий бўлинмаларининг молиявий ва моддий-техник базасини мустаҳкамласин;

туман (шаҳар)ларда тегишли спорт турларини ривожлантириш ва оммалаштириш ҳамда зарур шарт-шароитлар яратиш чораларини кўрсин;

Осиё ва Параосиё ўйинларига тайёргарлик кўраётган миллий терма жамоа спортчилари, тренерлари ва бошқа мутахассисларини моддий ва ижтимоий қўллаб-қувватласин, уларнинг маиший шароитларини яхшилаш бўйича масъулларни бириктирсин;

ҳудудий терма жамоа спортчилари, тренерлари ва бошқа спорт мутахассисларининг республика ва халқаро спорт тадбирлари ҳамда ўқув-машғулот йиғинларида узлуксиз иштирокини таъминлаш чораларини кўрсин.


21. Мазкур қарорнинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб спортни ривожлантириш вазири А.И.Икрамов, спортни ривожлантириш вазирининг ўринбосари Ш.Ш.Махмудов, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси раисининг ўринбосари Ш.Р.Ташматов ва Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси раиси М.М.Ташходжаев белгилансин.

Қарор ижросини муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси А.А. Абдувахитов зиммасига юклансин.

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти                            Ш.МИРЗИЁЕВ

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг