UZ

Сўнгги янгиликлар

17:24Тошкентда илк бор стол тенниси бўйича Осиё чемпионати ўтказилади 0 16:53Ян Непомняшчий Синдаров - Гукеш ўйинига тахмин билдирди 0 16:22"Пахтакор" ва "Нефтчи"нинг Саудия Арабистони клублари билан ўзаро ҳисоб-китоби 0 15:51Ўзбекистон гимнастлари Роттердамдаги Жаҳон чемпионатида қатнашади 0 15:20Евлоев Волкановскига қарши жангда UFC`нинг ноёб рекордини ўрнатиши мумкин 0 14:49Ферстаппен Сингапур Гран-присида илк бор ғалаба қозонди 0 14:18Ўзбек клубларининг "Ал Насср" билан ўйинлардаги статистикаси қандай? 0 13:47Осиё ўйинларида ғалаба қозонган Жасурбек Жайсунов Париж Гран-присида ҳам шоҳсупага кўтарилди! 0 13:16Жон Жонс UFC`га қайтишни ҳали ҳам истисно этмаяпти 0 12:45"Бағрикенг эркак". Райан Гарсия Арнольд Шварценеггер билан учрашди (ФОТО) 0 12:14Элит ОЧЛ. Бугун икки клубимиз Саудия Арабистони жамоалари билан ўйнайди 0 11:43Нодирбек Абдусатторов: “Жавоҳир ниҳоятда истеъдодли, ҳатто мендан ҳам” 0 11:12Бивол ўзи учун энг муҳим уч рақибни айтди 0 10:41Махачев Доғистон ҳақидаги ҳазил билан Волкановскининг янги соч турмагига муносабат билдирди (ФОТО) 0 10:10Исломбек Исмоилов: "Биз фақат Роналдуга эмас, балки бутун "Ал Насср" жамоасига қарши ўйнаймиз" 0

01 май 08:07
Янгиликлар

Бошқалар

Хива Баҳодирлар ўйини бўйича жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади

Нуфузли мусобақа олдидан Сирдарёнинг Бахт шаҳрида Ўзбекистон очиқ чемпионати бўлиб ўтди.

Тан олиш керак, Баҳодирлар спорт ўйини республикамизда энг ёш, ташкил этилганига ҳали кўп бўлмаган эсада халқаро майдонларда ўзига хос обрўга, ўрнига эга бўлди.

Мамлакатимиз нафақат қитъа, балки жаҳон миқёсидаги кўплаб халқаро турнирларга мезбонлик қилишга улгурган. Яна бир ойдан сўнг юртимиз навбатдаги нуфузли мусобақани қабул қилади.

photo5350831770058205847.jpg

Спорт мутасаддилари ва паҳлавонларимиз 7-12 июнь кунлари Хива шаҳрида бўладиган ёшлар (2001-2003 йилларда туғилган атлетлар) ўртасидаги жаҳон чемпионати ҳамда катталар ўртасида 1-Осиё очиқ чемпионатига жиддий тайёргарлик кўришяпти.

Мазкур мусобақа Пахлавон Маҳмуд хотирасига бағишланиши билан ҳам аҳамиятли. Ўйинлар, сезиб турганингиздек, очиқ осмон остидаги музей, яъни Ичан қалъада ташкил этилади.

photo5350831770058205848.jpg

Осиё ва жаҳон чемпионати олдидан Сирдарё вилоятининг Бахт шаҳрида Баҳодирлар спорт ўйинининг тош кўтариш тури бўйича Ўзбекистон очиқ чемпионати ўтказилди. Унда Фарғона ва Навоий вилояти вакилларидан ташқари барча вилоят ва шаҳарларнинг 200дан зиёд спортчилари совринлар учун баҳс олиб борди. Шунингдек, имконияти чекланган спортчилар ўртасида ҳам беллашувлар ўтказилди.

Мусобақада қуйидаги полвонлар бош соврин соҳиби бўлишди:

Ўсмирлар ўртасида (2001-2003 й.т.):

Қудратулло Норбоев (60 кг, Пахтаобод)

Асадбек Ўзганбоев (70 кг, Хўжаобод)

Нормуҳаммад Мухторов (70 кг, Хўжаобод)

Шоҳруҳ Баҳодиржонов (75 кг, Пахтаобод)

Насрулло Йўлдошев (75 кг, Пахтаобод )

Асадулло Туркистонов (55 кг, Хўжаобод).

Ёшлар ўртасида (1997-2000 й.т.):

Муҳаммадали Файзуллаев (60 кг, Сирдарё)

Адҳамжон Исломов (65 кг, Тошкент шаҳри)

Сарвар Арслонбоев (75 кг, Сирдарё)

Икром Сатторов (90 кг, Сирдарё)

Маъруфжон Ҳакимжонов (90 кг, Сирдарё)

Аёллар ўртасида:

Рухшона Толибжонова (55 кг, Пахтаобод)

Рушана Бозорбоева (60 кг, Пахтаобод)

Ёдгорой Нажимова (70 кг, Хўжаобод)

Нигора Ўзганова (+70 кг, Хўжаобод)

Катталар ўртасида:

Сардор Эргашев (60 кг, Султонобод)

Қодиржон Арзибоев (65 кг, Тошкент ш.)

Улуғбек Шарофуддинов (80 кг, Сирдарё)

Иброҳим Назаров (90 кг, Тошкент ш.)

Исломбек Ҳакимжонов (+90 кг, Сирдарё)

Ногиронлар ўртасида:

Сирожиддин Мамажонов (70 кг, Хўжаобод)

Жавоҳир Халилов (80 кг, Пахтаобод)

Баҳодирлар ўйини бўйича бош соврин соҳиби Ғиёсдин Аҳмедов (Андижон ш.)

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг