UZ

Сўнгги янгиликлар

19:05Ёқубов реванш учун Гаирбековга ўз гонорарини беришга ҳам тайёр 0 18:40"Бу ҳақда ҳамма жим". Стрикленд UFC’ни кескин танқид қилиб, ташкилотни тарк этиш ниятини билдирди 0 18:11Алекс Перейра нима учун боксга ўтмаслигини тушунтирди 0 17:40Чеферин тўртинчи муддатга ўз номзодини қўйишга қарор қилди 0 17:14WBA Хайме Мунгиянинг жангини тасдиқламади ва вазиятга муносабат билдирди 0 16:30"Опетайяни осонгина мағлуб этаман". Шон Стрикленд боксга ўтишга тайёрлигини билдирди 0 15:41Жанибек Алимханулининг чемпионлик жанги қачон ва қаерда ўтиши маълум бўлди 0 15:12Меҳди Тартар: "Ўзбекистон билан мунтазам ўйнаш Эрон терма жамоасининг обрўсини туширмоқда" 0 15:07Илья Сибирцев Жаҳон кубогида совриндор бўлди (ФОТО) 0 14:41Жавоҳир Умматалиевнинг Лондондаги рақиби испаниялик бўлади 0 14:10UFC шарҳловчиси Жо Роган янги шартнома бўйича чорак миллиард доллар олади 0 13:39Мексикада рестлинг турнири чоғида 75 ёшли ҳакам қабул қилинган усулдан сўнг вафот этди + ФОТО 0 13:08"Ўғлимни катта дарвозадан эмас, орқа эшикдан чиқариб юборишди". Роналдунинг онаси терма жамоа атрофидаги машмашаларга муносабат билдирди 0 12:37Кормье Гэтжини огоҳлантирди: "Бундай қилиш ярамайди" 0 12:06Тошкентда сузиш бўйича Жаҳон кубоги бошланди 0

17 фев 21:02
Янгиликлар

Қишки спорт турлари, Хоккей

Хоккей афсоналарига Тошкентдан замонавий хонадонларининг калитлари топширилди

Теглар :  ХоккейРоссия
Сир эмаски, бугунги кунда халқимиз саломатлигини мустаҳкамлаш, аҳолининг турли қатламлари орасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб этишга алоҳида эътибор қаратиб келинмоқда.

Шу билан бирга профессионал спортдаги ғалабаларимиз салмоғини ошириш ҳам устувор вазифалардан бирига айланган. Бу жараёнда нафақат Олимпия ва миллий, балки қишки спорт турлари, хусусан хоккейни янада ривожлантириш ва оммалаштиришга жиддий аҳамият берилмоқда.

Шу мақсадда ўтган йили илк маротаба хоккей бўйича тарихий биринчи Ўзбекистон чемпионати зўр муваффақият билан ташкил этилди. Тошкентда “Хумо Арена” кўп тармоқли муз саройининг барпо этилиши эса ушбу спорт тури тараққиётида муҳим жараён бўлди. Жорий мавсумдан бошлаб “Хумо” хоккей клуби Олий хоккей лигаси баҳсларида иштирок этиб келмоқда. Гарчи нуфузли мусобақада ўзининг илк мавсумини ўтказаётган бўлишига қарамай пойтахт жамоаси амалда мунтазам чемпионатнинг плей-офф босқичига йўлланмани нақд қилиб қўйди.

“Ўзбекистон Республикасида қишки спорт турларини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Қарори эса мамлакатимизда қишки спорт турларини ривожлантиришда янги даврни бошлаб беради, десак муболаға бўлмайди. Мазкур қарорнинг муҳим бандларидан бири – қишки спорт турлари бўйича чет элдан таклиф қилинаётган мутахассисларнинг хизмат уйлари билан таъминланишидир. Бу эса хорижлик малакали тренер ва мутахассисларни юртимизга жалб этишда муҳим омил бўлиб хизмат қилади.

Дарвоқе, “Хумо Арена” кўп тармоқли муз саройининг очилиш маросимида иштирок этган Президентимиз Шавкат Мирзиёев ушбу тадбирга меҳмон сифатида ташриф буюришган россиялик хоккей юлдузларига пойтахтимиздан уй-жой беришни, токи “улар Тошкентга меҳмон бўлиб эмас, балки ўз уйига келгандек бўлишсин”, деган таклифни берганди.

Шу муносабат билан бугун пойтахтимиздаги Dream City компанияси офисида тадбир ўтказилди. Унга нафақат рус, балки дунё хоккей афсоналари ҳам таклиф этилганди. Тадбирда Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосари Шароф Раҳмонов ҳам иштирок этди ва дастлабки уйнинг калитини икки карра Олимпия чемпиони, кўп карра Европа ва жаҳон чемпиони Александр Якушевга топширди.

Сўнгра Жисмоний тарбия ва спорт вазири Дилмурод Ҳамидуллаевич Набиев ҳам сўзга чиқиб, рус хоккейи афсоналарини яна бир бора юртимизда кўриб турганидан мамнунлигини таъкидлади. Қолаверса, бугунги маросимдан кейин бу хоккей юлдузлари юртимизга тез-тез келиб туриши ва ўз билимларини ёшлар билан ўртоқлашиши, бу эса мамлакатимизда хоккей спортининг жадал ривожланишига хизмат қилишини айтиб ўтди. Ўз навбатида Дилмурод Набиев Олимпия ўйинлари ғолиби, “Стэнли кубоги” соҳиби ва уч карра жаҳон чемпиони Валерий Каменскийга янги уйнинг калитини тақдим этди.

Шунингдек, тадбирда хоккей афсоналари Алексей Жамнов ва Виталий Прохоровларга ҳам Тошкентдаги энг кўркам уйлардан тақдим этилди. Маросимда сўзга чиққан В.Каменский бу эҳтиромдан боши кўкка етгани ва бундай воқеа унинг ҳаётида илк маротаба кузатилганини таъкидлаб, бунинг учун ҳукуматимиздан миннатдор эканини билдирди.

Рейтинг:    

Фикрлар

+1   
18 фев 11:51:34
Сурхон Барлос
Ихтиёр фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Шу хоккей 4-5та одамдан ташкари хеч кимга керакмас. Русларга уй бергунча шунчалик пулинг ошиб кетган экан менга бермисанми уйларингдан. 20йилдан бери Тошкентта яшайман, 10йилдан бери ишлайман, лекин уй ололганим йук. Мени фойдам Узбекистонга шу урислардан кура купрок тегаётгандир. Ёки уйларни нархини тушир сал, узим сотиб ола олай. Хеее сенларни .......
подшох бўлсам биринчи қиладиган ишим сизга уй совға қилиш бўлади
+1   
17 фев 22:30:16
Ихтиёр
Шу хоккей 4-5та одамдан ташкари хеч кимга керакмас.
Русларга уй бергунча шунчалик пулинг ошиб кетган экан менга бермисанми уйларингдан. 20йилдан бери Тошкентта яшайман, 10йилдан бери ишлайман, лекин уй ололганим йук. Мени фойдам Узбекистонга шу урислардан кура купрок тегаётгандир. Ёки уйларни нархини тушир сал, узим сотиб ола олай.
Хеее сенларни .......
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг