UZ

Сўнгги янгиликлар

19:22Ган Хокит билан реванш ҳақидаги саволга жавоб қайтарди 0 18:50"Мен кетишга тайёрман". Бруну Фернандеш танқидлар ва МЮдаги келажаги ҳақида гапирди 0 18:10Алекс Перейра: "Павлович ҳали бундай ўзига хос рақибга қарши жанг қилмаган" 0 17:29"Мен асосий даъвогарман. Махачев мендан қочди" - Карлос Пратес 0 16:52Диёра Келдиёрова Ута Абе билан солиштиришлари ҳақида: "Бу ҳудди Месси ва Роналдуни таққослагандек" 0 16:14Моуринью "Реал"нинг навбатдаги рекордини ўрнатди 0 15:30UFC’нинг япониялик жангчиси Алмабаев устидан қозонилган ғалабадан кейин узр сўради ва кейинги рақибини танлади 0 14:19Рамазон Темиров Хоригучини жангга чорлади 0 13:13Қозоғистон президенти ўзбекистонлик боксчига фуқаролик бериш тўғрисидаги фармонни имзолади 0 12:30ОЧЛ. “Ал-Ҳилол” Фарғонага тўрт футболчисисиз келди 0 11:21Мераб Двалишвили навбатдаги жангини қачон ўтказишга тайёр бўлишини айтди 0 10:30Иржи Прохазка нокаутли мағлубиятини изоҳлади 0 09:59Бугун Жаҳон чемпионатининг аралаш жамоавий беллашувлар ўтказилади. Ўзбекистонда жиддий рақиб! 0 09:28"Арсенал" мағлубиятдан қутилиб қолди 0 08:57Иржи Прохазка - Навахо Стирлинг жангига ММА оламининг муносабати 0

25 май 17:10
Янгиликлар

Хоккей

Хоккей бўйича 2028 йилги жаҳон чемпионати мезбони эълон қилинди

Халқаро хоккей федерациясининг йиллик Конгресси бўлиб ўтди.

Унда бир қатор масалалар қаторида 2028 йилги катталар ўртасидаги жаҳон чемпионати мезбони ҳам аниқланди. Франциянинг Париж ва Лион шаҳарлари тўрт йилдан кейинги дунё биринчилигини қабул қилади. Бунгача Франция 1951 ва 2017 йилларда ҳам жаҳон чемпионатига мезбонлик қилган эди. 

2028 йилнинг 12-28 май кунлари оралиғида ўтказиладиган жаҳон чемпионати ўйинлари Париждаги муҳташам "Аккор Арена (Берси)" ҳамда Лиондаги "LDLC Arena"да бўлиб ўтади. Дунёнинг 16 та сараланган терма жамоалари жаҳон чемпионлиги учун музга чиқишади. 

Маълумот учун, бу йилги жаҳон чемпионати шу кунларда Чехиянинг Прага шаҳрида ўтказилмоқда ва эртага ўз якунига етади. 2025 йилги дунё биринчилиги Швеция ва Данияда ташкил этилади. 2026 йилги жаҳон чемпионати Швейцарияда, 2027 йилги "мундиал" эса Германияда ўтказилади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг