UZ

Сўнгги янгиликлар

18:53"Ман Сити"га нисбатан санкциялар тўғрисидаги қарор қачон эълон қилиниши маълум бўлди 0 18:00Двалишвили: "Мен Доғистонни яхши кўраман, хеч кимга нисбатан айблов қўйилишини истамайман" 0 17:05UFC 334 турнири иштирокчиларнинг тўлиқ карди ва жангчилар рўйхати 0 16:16"Хабибнинг жамоаси қаерга бормасин, жанжаллар келиб чиқади". Уайт Нурмагомедовнинг ҳужуми ҳақида гапирди 0 15:31Салоҳ Миср терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурарга айланди 0 14:42Двалишвили ҳибсдан озод этилганидан кейин илк бор муносабат билдирди 0 14:15Ўқ отиш спорти: Ўзбекистонлик спортчи илк бор Жаҳон чемпионатида трап дастурининг финалида қатнашди 0 13:37Усман Нурмагомедов Абу-Дабидаги қамоқхонада қандай шароитда сақланиши айтилди 0 12:53Дмитрий Бивол ўз юртидаги ва хориждаги баҳслар нимаси билан фарқ қилишини айтди 0 12:00Остон Ўруновни Эроннинг бошқа клуби сотиб олмоқчи 0 11:08"Усман UFC'га керак. У ерда бундай йигитларни яхши кўришади". Царукян Нурмагомедовнинг жанжалдан кейинги келажаги ҳақида гапирди 0 10:17Саккизта медалга эга Ўзбекистон делегацияси IV Ёшлар ёзги Олимпия ўйинларида нечанчи ўринни эгаллади? 0 09:46Россия бокс терма жамоасига виза беришмади 0 09:15Миллатлар лигаси. Нидерландиядан 7 та гол, Германиядан ишончли ғалаба 0 08:44Zagreb Grand Prix 2026. Диёра Келдиёрова яна шоҳсупада! 0

31 авг 09:56
Янгиликлар

Бокс/ММА

ХОҚ бокс бўйича Олимпиада-2020 саралаш турнирлари санаси ва манзилини тасдиқлади

Халқаро олимпия қўмитаси (ХОҚ) бокс бўйича Олимпиада-2020 учун жаҳон ва қитъалар бўйича ўтказиладиган квалификацион турнирларнинг манзили ва санасини эълон қилди.

Унга кўра, Осиё ва Океания учун квалификацион саралаш турнири 2020 йилнинг 3-14 февраль кунлари Хитойнинг Ухан шаҳрида бўлиб ўтади. Африка қитъаси учун худди шундай саралаш мусобақаси 20-29 февраль кунлари Сенегалнинг Дакар шаҳрида ташкил этилади. 

Европа саралаш турнирига 13-23 март кунлари Англиянинг Лондон шаҳри мезбонлик қилса, Америка қитъаси боксчилари учун турнир 26 мартдан 3 апрелга қадар Буэнос-Айрес (Аргентина) шаҳрида ўтказилади.

Шунингдек, 13-24 май кунлари Франция пойтахти Париж шаҳрида қитъавий саралаш мусобақаларидан ўта олмаган боксчилар учун қўшимча жаҳон квалификацион турнир ташкил этилади. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг