14 окт 08:44
Янгиликлар
Гимнастика

ХОҚ исроиллик гимнастикачиларни Жаҳон чемпионатига қўймаслик ҳолатини ўрганади
Халқаро Олимпия қўмитаси Исроил гимнастикачиларини Жаҳон чемпионатига қўйилмаслик ҳолатини ўрганиб чиқади.
Мусобақа шу йил 19-25 декабрь кунлари Жакартада ўтказилади.
Аввалроқ Индонезия томони исроиллик гимнастикачилар мусобақада қатнашиш учун виза олмасликлари ҳақида гапирганди.
"Бизга Индонезиядаги ЖЧ учун Исроил терма жамоасининг иштирокига оид бир қатор баёнотлар маълум. Биз барча манфаатдор томонлар билан бирга вазиятдан чиқиш борасида иш олиб бормоқдамиз", - дейилади ХОҚ баёнотида.
Ҳавола :
Манба : ioc.org
Фикрлар